Мақолалар

НАБАВИЙ МЕРОС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадина бозорининг ёнидан ўтаётиб тўхтаб деди:
– Ҳой бозор аҳли! Нега қараб турибсизлар?
– Нима гап, эй Абу Ҳурайра? – дейишди одамлар.
– Масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерослари тақсим қилиняпти. Сизлар эса бу ердасизлар! Бориб ўз улушларингизни олмайсизми?
Одамлар шошилиб чиқиб кетишди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу токи улар яна қайтиб келгунларига қадар жойларидан жилмай турдилар.
Сўнг:
– Нима бўлди? – деб сўради.
– Эй Абу Ҳурайра, масжидга бордик. Кириб қарасак, тақсимланадиган ҳеч нарсани кўрмадикку? – дейишди бозорчилар.
– Масжидда ҳеч кимни кўрмадингизми? – сўради
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
– Кўрдик. Баъзи одамлар намоз ўқимоқда, баъзилари Қурон қироат қиляпти, яна бошқалари ҳалол ва ҳаромни зикр қилишмоқда, – дейишди.
– Ҳолингизга вой бўлсин! Ана шу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерослари, – деди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.

 

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар" китобидан

Read 1810 times

Мақолалар

Top