Мақолалар

ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР
– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз”  каби  ѐқимсиз  сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
 
–  уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд  нотўғри  иш қилганида танбеҳ бериш,  уриш-сўкишдан кўра 
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;
 
–  нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг  яхши ишларини мукофотлашда ширинлик  ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин; 
 
–  болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти  паст-баландига қараб йўналтириш лозим.  Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
 
–  ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг 
оқибати жуда ѐмон;
 
–  ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
 
–  фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш 
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
 
– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;
 
– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.
Бахтли ҳаёт сари китобидан
 
Ромитан туман “Маҳаллаи боло” жомеъ масжид

имом-хатиби Нажмиддинов Ғайрат 

Read 1994 times

Мақолалар

Top