Мақолалар

Кун ҳикмати

Ҳакимлардан бирига: Киши учун қайси нарса яхшироқ? деб айтилганида, у: "Яшаш учун ақл бўлиши", деди.
– Агар ақл бўлмасачи? дейилганида, у: "Айбини яширадиган дўстлар", деди.
– Агар ундай дўстлар бўлмасачи? дейилганида, у: "У сабабли одамларни севгиси қозониладиган мол мулк", деди.
– Агар ундай мол мулк бўлмасачи? дейилганида, у: "Зийнатланиладиган одоб", деди.
– Агар ундай одоб бўлмасачи? дейилганида, у: "Омонда қолинадиган сукут", деди.
– Агар у ҳам бўлмасачи? дейилганида, у: "Ундан одамлар ва юртлар тин олиб, хотиржам бўладиган ўлим яхши", деди.

Read 1315 times

Мақолалар

Top