РЎЗА

  1. Рўзадорлиги эсида йўқ кишининг овқатланаётганини кўриб қолган одам қарайди – агар унинг кечгача рўзасини бемалол тута олишига кўзи етса, рўзани эслатади. Акс ҳолда макруҳ иш қилган бўлади. Борди-ю, у кекса одам бўлиб, чамасида кечгача рўзасини етказа олмайдиган бўлса, рўзани эслатмаслиги жоиз.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

  1. Бировнинг мажбур қилиши сабабли ёки рўзалиги эсида бўла туриб, эҳтиётсизлик билан (хатаан) рўзасини очиб қўйса, қазонинг ўзи вожиб, каффорат лозим эмас.

«Оламгирия», «Қозихон», «Мухтасар»

 

Эҳтиётсизлик деганда, масалан, таҳорат ёки ғусл қилаётганда томоғидан сув ўтиб кетиши каби ҳолатлар тушунилади. Агар рўзадорлиги эсида йўқ бўлса, рўзаси очилмайди.

 

  1. Одатда ейилмайдиган – тош, тупроқ, данак, пахта, ҳашак, қоғоз каби нарсаларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Лекин каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради.

 

  1. Тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нухатдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нухатдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш-бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига Абуллайс Самарқандий (р.ҳ.)дан ривоят бор.

«Оламгирия», «Хулоса»

Read 25580 times

Мақолалар

Top