muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 17 نيسان/أبريل 2023 00:00

Қалб хотиржамлиги нимага боғлиқ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Замон шиддат билан тараққий этаётган бир даврда одамлар иложи борича кўпроқ мол-дунё тўплашга, ҳашаматли уйлар қуришга интилмоқда. Аксарият кишилар фикру хаёли фақат яхши яшаш, фаровон ҳаёт кечириш билан банд. Улар учун бундан бошқа нарсалар иккинчи даражали саналади. Бу тоифадагилар мол-дунё билан ҳамма нарсага эришиш мумкин, деб ўйлайдилар, “пулинг бўлса, чангалда шўрва” қабилида иш кўрадилар. Улар инсон бой бўлса, фарзандларга эга бўлса, ҳашаматли иморатларда одам роҳатланиб яшайди, ҳеч қандай ғам-ташвиши бўлмайди, деб ўйлайдилар. Аслида ҳам шундайми?! Бироқ кишилар мол-дунё ортидан елиб-югуриб, ҳаёт ташвишлари деб, кунни тунга улаб, минг машаққатлар билан бойлик орттирадилар, лекин сокинлик, хотиржамлик топа олмайдилар, бу бор ҳақиқат. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди.

Инсоннинг хотиржамлиги ўзига боғлиқми ёки хотиржамликка эришишда ташқи омилларнинг ўрни муҳимроқми? Аслида хотиржамлик нимада? Маълумки, хотиржамлик ва ҳаловат қалб ҳолати билан боғлиқ нарса. Қалбнинг хотиржамлиги нимада экани, қандай қилиб қалб хотиржам бўлишини бизга барча нарсани яратган Зот билдирмаса, ожиз банда қаердан билсин?! Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларининг бирида ҳидоятга мушарраф бўлган зотлар ҳақида бундай дейди: “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади!” (Раъд, 28-оят).

Аллоҳ зикр қилинганда ҳақиқий мўминнинг қалбига сокинлик киради, нафси хотиржам бўлади, ором олади. Бунинг учун банданинг иймонига шубҳа аралашмаган бўлиши керак. Агар қалбда иймон бўлмаса ёки иймонга шубҳа-гумонлар аралашган бўлса, Аллоҳ зикр қилинганда қалб беҳаловат бўлади. Аллоҳдан бошқаси зикр қилинса, қалбда унга нисбатан рағбат, хоҳиш пайдо бўлади.

Мўмин банда Аллоҳни зикр қилганида Аллоҳ билан боғлиқлиги, У Зот уни кўриб тургани, ҳимоясида эканини қалбан ҳис қилгани учун қалби сокин бўлади. У ўзгалар каби турли йўлларда сарсон-саргардон юрмайди, унинг йўли ва нияти битта. У ҳам бўлса, ҳидоят ва жаннат йўлидир. Бундай банда ёлғиз эмас. Унинг энг Қодир ва Азалий Ҳимоячиси бор. У ҳар қандай душман, зарар ва мусибатлардан ҳимояланганини ҳис қилиб яшайди.

Аллоҳ зикр қилинганда қалбдаги ҳасад, кудурат ва шу каби иллатлар маърифат сояси остида қолиб, қалб бир оз ором олади. Аллоҳ эслатилганда банданинг қалбидаги ҳирс, очкўзлик ва шаҳват алангаси маърифат чашмаси ёрдамида сўндирилади. Натижада қалб ва тана хотиржам бўлади.

Мўмин банда Аллоҳ унинг ризқини етказиши, мусибатга сабр қилгани учун савоб билан мукофотлашини билади. Шу сабаб қийинчиликларда ўзини ўтга-чўққа урмайди, ҳар бир ҳолатга сабр, қаноат ва шукр назари билан қарайди.

Банда Аллоҳ зикри билан махлуқот ва мавжудотлар яратилишидаги ҳикматларни янада яхшироқ англай бошлайди. Натижада қалбидаги иймон мустаҳкамланади.

Ўқувчиларимиз орасида баъзилар: “Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 2-оятида: “Аллоҳ зикр қилинганда мўминлар қалби қўрқувга тушади”, деган.

Буни қандай тушуниш керак? Қандай қилиб, бир вақтнинг ўзида қалбда хотиржамлик ҳам, қўрқув ҳам бўлиши мумкин?” деб савол беришлари эҳтимолдан холи эмас. Бунга жавобимиз қуйидагича: «Ҳақиқий мўмин банда қалби таҳдид, Аллоҳниг ҳисоб қилиш ва жазо бериши ҳақида эслатилганда, жаҳаннам зикр қилинганда, қўрқувга тушади, Аллоҳнинг фазли, марҳамати, мағфирати, жаннат ҳақида ваъда ва ажр-савоблар зикр қилинганда, хотиржам бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи: «Агар бирон қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда йиғилиб, Аллоҳнинг Китоби (Қуръон карим)ни ўқисалар, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, албатта уларнинг устиларига сакийна (тинчлик, хотиржамлик) тушади, раҳмат ўраб олади ва фаришталар уларни қанотлари билан ўраб оладилар ҳамда Аллоҳ  уларни Ўз даргоҳидагилар қошида зикр қилади” (Муслим ва Абу Довуд ривоят қилиган).

Демак, Аллоҳни зикр қилиш, берилган неъматлар ҳақида фикр қилиб, У Зотга муносиб тарзда ҳамду сано айтиш, намоз ўқиш, Қуръон тиловати каби амаллар киши қалбига илоҳий хотиржамлик бахш этади.

Бойлик ва мартабага эришиш билан инсон қалби тўлиқ хотиржам бўла олмайди. Сабаби булар инсоннинг моддий эҳтиёжлари бўлиб, хотиржамлик асосан маънавият билан боғлиқ. Хотиржамликни моддийлик билан боғлаш нотўғри. Тўғри хотиржам бўлишда моддиятнинг ҳам маълум маънода ўрни бор. Лекин у асосийси эмас. Бунга оддий бир мисол келтирамиз. Ҳозирда ғарб аҳолисининг кўпчилигида уйқуда алаҳсираш ва ёмон тушлардан сақланиш учун турли хил дори-дармон ва тинчлантирувчи воситаларни истеъмол қилиб, уйқуга кетиш одат тусига кирган. Бу нарса биз учун ажабланарли, бироқ улар учун оддий ҳол. Сабаби уларнинг хотижамликка эришиши учун бошқа иложлари ҳам йўқ. Бизда эса уйқуда хотиржам бўлиш, яхши ором олишнинг бир неча имкониятлари бор. Шукрки, биз бошқа диндагилар каби ҳайрон, нима қилишни билмай юрмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ётишдан олдин ўқиладиган бир неча хил дуоларни ўргатганлар. Улар ичида Оятул курсийнинг ўрни беқиёс. Агар ётишдан олдин мазкур оят ўқилса, нохуш туш кўриш, алаҳсираш ва шу каби ёқимсиз ҳолатлардан узоқ бўлинади, тиниқиб дам олинади. Яхши уйқу туфайли бош мия дам олади. Ўз-ўзидан бу билан киши иш фаолияти унумли бўлади.

Хотиржам бўлишга сабаб бўладиган нарсалардан яна бири қаноат, ношукр бўлмаслик, ризқни Аллоҳ етказишига ишониш, ҳирс ва очкўзликдан узоқ бўлишдир. Қаноат камбағални сабр, бойни шукр қилишга чақиради. Қаноатсизлик банда ташвишланишига сабаб бўлади, уни хавотирга солади. У эртаю кеч фақат бойлигини кўпайтириш, бирини икки қилишнигина ўйлайди, холос. Инфоқ-эҳсон ва садақанинг яқинига ҳам йўламайди. Банда нафси Уҳуд тоғи мислича олтинга эга бўлса ҳам тўймайди. Банда қанча бойликка эга бўлмасин, агар унда қаноат бўлмас экан, қалб хотиржам бўлолмайди. Қалбини ҳирс ва очкўзлик эгаллаган кимса хотиржамлик неъматдан маҳрумдир.

Бошқа тарафдан хотиржамликка эришиш учун Аллоҳ таоло буюрган амалларни бекаму-кўст бажариш лозим. Масалан, сизнинг молу давлат, юқори мансаб-мартаба ва қўша-қўша ўғил-қизлар, набираларингиз бор. Бу тарафдан бекаму-кўстсиз. Аммо ибодатларда сусткашликка йўл қўясиз, амалларни вақтида бажар олмайсиз. Дунё тарафдан қанча мукаммал бўлманг, агар охиратга тааллуқли ишларда камчиликка йўл қўйсангиз, билингки, қалбингиз хотиржам бўлолмайди. Сабаби бандалик вазифаларини рисоладагидек бажара олмаётганингиз сабаб дилингиз хира бўлиб юради. Агар дунё ишларингизда камчилик бўлса-да (дунё ишлари ҳеч қачон тугамаган ва камчиликсиз бўлмайди), ибодатларни мукаммал бажарсангиз, қалбингиз хотиржам, ўзингиз хушҳол бўласиз. Демак, қалб хотиржамлигида қалбнинг Аллоҳга боғланиши муҳим ўрин тутади.

Биз юқорида моддий тараққиётнинг юқори чўққисига чиққан Оврўпа халқлари нима сабабдан хотиржам бўла олмаётганлари ҳақида сўз бошлаган эдик. Муҳтарам ўқувчиларимиз келтирилган мисоллардан бунинг сабабини англаб олган бўлсалар, ажаб эмас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳам руҳий, ҳам моддий ҳаловатни, қалб ва тана хотиржамлигини ато қилсин!

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Бугун, 15 апрель куни жомеларимизда “Мулк” сураси 1-оятидан “Муззаммил” сураси 20-оятигача ўқилади.

Иброҳимжон домла Қодиров
Қўқон шаҳар "Саодат" масжиди имом-хатиби

Динимиз мўмин-мусулмонларни масжид ва мадрасалар қуриш ва уни обод этишга чақириб, бу хайрли ишни Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган ва жаннатга олиб борадиган йўл деб таълим берган.

Айни мақсадни кўзлаган ҳолда юртимизда масжидлар обод этилиб, намозхонларга зарур шароитлар яратилиши, бинолари эскириб қолганлари ўрнида миллий ва замонавий меъморий услубда кенг ва шинам янги масжидлар қад ростлашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан масжидлар қуриш ва обод қилиш, диний таълим муассасаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳомийлар жалб этилган ҳолда Тошкент шаҳридаги “Бектемир”, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Қози маҳалла”, Янгийўл туманидаги “Имом Султон”, Андижон вилоятидаги “Шаҳидтепа” ва “Ўқчи”, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Хўжалар”, Жиззах вилояти Бахмал туманидаги “Ҳисорий домла”, Шароф Рашидов туманидаги “Учтепа” ва “Нонисангил”, Наманган вилояти Поп туманидаги “Саййид Жалолхўжа”, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Боғизағон” масжидларига, Пастдарғом туманидаги "Йўлдошобод" масжидиги, Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактаби, Хоразм вилоятидаги Фахриддин ар-Розий, Қашқадарё вилоятидаги Ҳўжа Бухорий мадрасасига жами қарийб 1 миллиард сўмга яқин бўлган қурилиш ашёлари етказиб берилди.

Мана шундай хайрли ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилади, иншаАллоҳ!

Дарҳақиқат, динимизда масжид ва мадрасаларни обод қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак беришга тарғиб этади. Усмон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради”, деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: “Жаннатда бир уй”, дейилган (Бешовларидан, фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаган).

Аллоҳнинг байтини обод қилаётган, халққа фойдаси тегаётганларга улкан ажру мукофотлар насиб қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар билан ишлаш бўлими

Мақолалар

Top