www.muslimuz

www.muslimuz

#Ташрифнинг_тўртинчи_куни

Хабар берганимиздек, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Насафийлар юртига ташрифлари давом этмоқда.

Ташрифнинг 4-чи куни, яъни, бугун Уламолар қуйидаги жоме масжидларда бўладилар:

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков
пешин намозида Косон туманидаги "Катта масжид" жоме масжидига,
аср намозида Қарши туманидаги “Файзобод” жоме масжидига;

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов
пешин намозида Косон туманидаги "Абдураҳмон Ҳалифа" жоме масжидига,
аср намозида Қарши туманидаги “Дашт” жоме масжидига;

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов
пешин намозида Косон туманидаги "Каманди" жоме масжидига,
аср намозида Қарши туманидаги “Қўйи Бешкент” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Убай ибн Каъб" масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов
пешин намозида Қарши туманидаги "Сарой" жоме масжидига;

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов
пешин намозида Косон туманидаги "Қусам ота" жоме масжидига;

▫️Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий
пешин намозида Шаҳрисабз шаҳридаги "Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли" жоме масжидига,
аср намозида Қарши шаҳридаги "Маҳаллот" жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Ракат" масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев
пешин намозида Қарши туманидаги "Имомайн” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла домла Сайфуддинов
пешин намозида Китоб туманидаги "Хожа Бухорий" жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Олтинтепа" масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов
пешин намозида Миришкор туманидаги "Чоргумбаз" жоме масжидига,
аср намозида Миришкор туманидаги “Гулистон” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов
пешин намозида Нишон туманидаги "Мулла Ўнгбой” жоме масжидига,
аср намозида Миришкор туманидаги “Миришкор” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов
пешин намозида Нишон туманидаги "Ҳазрати Усмон" жоме масжидига,
аср намозида Миришкор туманидаги “Анна” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров пешин намозида Косон туманидаги "Ғоиб ота" жоме масжидига,
аср намозида Муборак туманидаги “Хитой” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Ал-Ҳудайбия" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров
пешин намозида Нишон туманидаги "Наврўз” жоме масжидига,
аср намозида Муборак туманидаги “Нажот” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов
пешин намозида Косон туманидаги "Оқтепа" жоме масжидига,
аср намозида Қарши туманидаги “Мирмирон” жоме масжидига;

▫️Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов
пешин намозида Косон туманидаги "Аллаёр Эшон" жоме масжидига,
аср намозида Муборак туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак” жоме масжидига ташриф буюриб, масжид жамоасига маърузалар қилиб берадилар.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.
@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

الخميس, 05 آب/أغسطس 2021 00:00

Кишилар қалбига шодлик киритилди

Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади. Ҳадиси шарифлардан бирида: “Фарз амаллардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал мусулмон кишининг қалбига шодлик киритишдир”, дейилган.

Юртимизнинг таниқли уламолари Қашқадарё вилоятидаги сафарлари давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ҳадиси шарифда айтилганидек, кишиларнинг қалбига шодлик киритмоқдалар

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсоновлар ташриф давомида жойлардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ширин сўз, диний-маърифий китоблар тўплами ва “Вақф” фондининг ёрдам пуллари ва ҳадялар билан кўнгилларини кўтардилар.

 

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Бугун, 5 август куни Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Қарши туманидаги “Тош” масжидига ташриф буюриб, жамоат билан пешин намозини адо эт, намозхонларга илмий-маърифий мавъиза қилиб бердилар.

Унда мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Шундан сўнг мухлислар билан савол-жавоблар қилиниб, жавоб берганларга ҳадялар топширилди. Намозхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва унга беҳисоб неъматларни ато қилиб, улардан баҳраманд қилди. Шу билан бир қаторда Ўзининг неъматларига шукр айтишга ҳам буюриб, каломида шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъдасини берди.

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси,7-оят).

Барчаларимиз Парвардигорнинг биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларига шукр айтсак, қадрига етсак, шунда Аллоҳ ҳам бизлардан рози бўлар экан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Чироқчи туманидаги “Кўктош ота” жоме масжидида пешин намозидан сўнг айни шу мавзуда гўзал маъруза қилиб бердилар.

Шунингдек, юртимизда диний-маърифий соҳадаги сўнги янгиликлар ҳақида жамоатни хабардор қилдилар. Намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

الخميس, 05 آب/أغسطس 2021 00:00

АЁЛГА ЭЪТИБОР – МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР

 Уламолар ташрифи билан мувозий тарзда Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими О.Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходими Г.Фузаилова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими М.Абдуллаева ва бошқалар ҳам аҳоли, айниқса, хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишларини тингламоқда.

Миришкор тумани “Помиқ” маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари аёллар билан суҳбатлар қуриб, уларга миллий маънавиятимиз, қадриятларимизни, муқаддас динимизнинг асл моҳиятини англатмоқда. Қизлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлишга чақирмоқда.

Тадбирларда Президентимиз томонидан хотин-қизларни жамиятда ўз ўринларини топишлари учун олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар қўлланиллаётгани, имтиёзли уй-жойлар тақдим этилаётгани, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун имкониятлар тақдим қилинаётгани тўғрисида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Ташрифлар давомида адашиб турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан суҳбатлар қилиниб, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича тавсиялар берилди.

* * *

Миришкор туманидаги “Жейнов” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари ва бошқа тегишли аёллар иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман отинойиларига оилаларга кириб борганда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаққонй тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Семинар доирасида ташкил этилган “Миллий либос – маънавият кўзгуси” кўргазмада ҳудудда истиқомат қилувчи туркман, араб, татар, қозоқ, тожик, ўзбек миллатлари вакиллари тақдим этган миллий либослар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Худди шундай мулоқотлар тумандаги Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди.

Мулоқотлар давом этади.

 

Марямхон АБДУЛЛАЕВА,

ЎМИ масъул ходими

 

 

 

 

 

 

Марямхон АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

хотин-қизлар масаллари бўйича бўлим мутахассиси

 

Мақолалар

Top