Ўзбекистон янгиликлари

Кишилар қалбига шодлик киритилди

Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади. Ҳадиси шарифлардан бирида: “Фарз амаллардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал мусулмон кишининг қалбига шодлик киритишдир”, дейилган.

Юртимизнинг таниқли уламолари Қашқадарё вилоятидаги сафарлари давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ҳадиси шарифда айтилганидек, кишиларнинг қалбига шодлик киритмоқдалар

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсоновлар ташриф давомида жойлардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ширин сўз, диний-маърифий китоблар тўплами ва “Вақф” фондининг ёрдам пуллари ва ҳадялар билан кўнгилларини кўтардилар.

 

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Read 1169 times

Янгиликлар

Top