muslim.uz

muslim.uz

الخميس, 19 كانون2/يناير 2023 00:00

Ихтилоф ҳақидаги баъзи ҳадиси шарифлар

Энди ихтилофнинг ёмонлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган баъзи ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқайлик:
Биринчи ҳадис:
Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтмоғимиз лозим. У зот бизни ихтилоф қилишдан қайтариб турсалар-у, биз ўзаро ихтилоф қилиб турсак, қандоқ бўлади?! Ҳадиси шарифда ихтилофнинг ёмон оқибати алоҳида таъкидланмоқда. Бу қалбларнинг ихтилофли бўлиб қолишидир.
Ҳа, бир-икки бор ихтилоф содир бўлгандан кейин, унинг таъсирида қалблар ихтилофли бўлиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин, кейин ўшандай қалб эгаларининг бошлари шубҳасиз келишмовчилик ва уруш-жанжаллардан чиқмай қолади.
Иккинчи ҳадис:
Муҳаддисларимиз Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда у киши қуйидагиларни айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иссиқ пайтда борган эдим, бир оят ҳақида ихтилоф қилган икки кишининг овозларини эшитиб қолдим. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар, юзларидан ғазаб билиниб турар эди. Бас, у зот:
«Албатта, сиздан олдин ўтганлар Китоб ҳақида ихтилоф қилганлари учун ҳалок бўлганлар!» дедилар».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз саҳобаларидан иккиталарини бир оят ҳақида ихтилофга тушишларидан ғазабланишлари бежиз эмас экан. Чунки улар ўзлари сезмаган ҳолда, тарихдаги энг катта хатолардан бирини такрорлашаётган экан. У ҳам бўлса, илоҳий китоб ҳақида ихтилоф қилишдир. Олдин ўтган умматлар ўзлари туфайлигина мағлубиятга учраганлар».

Янгиқўрғон тумани "Поромон" жоме масжиди имом хатиби Замирбек Йўлдошев

Ватан сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир имонли, эътиқодли ва ихлосли фарзанднинг муқаддас бурчидир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тинчликни сақлаш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, юртимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда миллий армиямизнинг алоҳида ўрни бор.

Динимизда Ватанни ҳимоя қилиш ишига ўзини бахшида этиш энг улуғ савобли амаллардан эканлиги айтилган. Бу тўғрида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадиси шариф ривоят қилинган: “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз” (Имом Термизий ривоятлари).

Бугун юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланади. Дарҳақиқат, Ватан – муқаддас макон. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, унинг равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الخميس, 19 كانون2/يناير 2023 00:00

Бола ота-онасининг қўлида омонатдир

Имом Ғаззолий шундай деди:

«Бола ота-онасининг қўлида омонатдир. Унинг қалби ҳар қандай нақш ва безакдан холи, нафис ва беғубор гавҳарга ўхшайди. У ҳар қандай нақшни қабул қила олади ва барча кўнгил интиладиган нарсага моил бўлади. Агарда у яхшиликка одатлантирилса ва ўргатилса шунга қараб вояга етади. Ота-онасини ҳам ўз савобига шерик қилади. Бордию ёмонликка одатлантирилса ва қаровсиз ташлаб қўйилса бадбахтга айланади ва ҳалок бўлади. Унинг гуноҳи эса унга масъул бўлганлар ва валийлари бўйнига тушади».

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳридаги “Бўта бува” жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Вақф” фонди ҳақиқий номига муносиб фаолият олиб бориши, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаши, ижтимоий лойиҳаларни кенг жабҳада амалга ошириши ва хайрия ишларини уюштиришини алоҳида таъкидладилар. 

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин домла Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак”, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод-Оқ тепа" каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, “Саййид Муҳйиддин Махдум” ва “Кўкалдош” мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Зиёвуддин домла Мирсодиқовнинг келгусидаги шарафли ва масъулиятли ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top