muslim.uz

muslim.uz

Сидней масжидлари COVID-19га қарши жуда узоқ изоляциядан кейин намозхонларни кутиб олиш учун ўз эшикларини очгандан кейин жума куни ҳамма қувонч ҳиссига тўлди.
Лакембе ва Кабраматте масжидларини бошқараётган Ливан мусулмонлар уюшмасининг бошқарув кенгаши аъзоси Маен Аклнинг айтишича," тасаввур қилганингиздек, жамоа бундай қарорни кутиб турган эди", - хабар бермоқда The Guardian.
"Мўминларнинг қалби уларнинг ибодат жойлари билан боғлиқ бўлиб, кўпроқ даражада ислом жамоаси билан бир кунда беш вақт намоз ўқишга тўғри келади ва масжидни Аллоҳнинг уйи деб билади", - дейди у.
Islam.ru хабар беришича, Лакембе масжиди фақат эмланган одамлар учун очишга қарор қилган бўлса-да, бошқа масжидлар эмланган ва эмланмаган намозхонларни қабул қилгунга қадар икки ҳафта кутишга қарор қилди.
Аввалроқ Австралия фатво Кенгаши коронавирус вакциналари ҳақида фатво бериб, унда Pfizer ва AstraZeneca вакциналари мусулмонлар учун ҳалол деб эълон қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра бундай дейди: “Роббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (яъни, уйғонганда руҳи қайтарилиши) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра” (Имом Бухорий ривояти).

Инсон ухлаш учун ётар экан, унинг танасидаги турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар танадан кўрпага ўтади. Ушбу зарарли ҳужайралар турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Ғарб олимлари ушбу ҳужайралар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, касалликлар келтириб чиқаришини аниқладилар.

Ушбу муаммони бартараф этиш йўлларини бир неча йиллар давомида изладилар. Энг кучли тозалаш воситаларини ишлатиб, кўрпани ювдилар. Лекин ундаги зараркунанда ҳашаротлар қимир этгани ҳам йўқ. Охир оқибат кўрпани қўл билан уч марта қоқиб кўришди. Натижада, ўлик ҳужайра ва бошқа паразитлардан асар ҳам қолмади.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Даврон НУРМУҲАММАД

Бугун, 18 октябрь муҳтарам уламолар аср намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” масжиди.

2. Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” масжиди.

3. Муҳаммадайюб домла Ҳомидов Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Юнусобод тумани “Юнусобод оқтепа” масжиди

4. Алижон қори Хайдаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Юнусобод тумани “Камолиддин Ориф Ал Бухорий” масжиди

5. Абдулҳаким домла Матқулов Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Мирза Ғолиб” масжиди

6. Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳар “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Қаффол Шоший” масжиди.

7. Жалолиддин домла Ҳамроқулов Тошкент шаҳар “Новза” масжиди имом-хатиби Мирзо Улуғбек тумани “Холмирза” масжиди

8. Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Миробод тумани “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжиди

9. Исоқжон домла Бегматов Тошкент шаҳар “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Чилонзор тумани “Тинчлик” масжиди

10. Яҳёхон домла Абдураҳмонов “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Бектемир тумани
“Хутон” масжиди

Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас. Барча фуқаролар давлатимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрлигида умргузаронлик қилмоқда.

Хусусан, бугун пойтахтимизда Вaқф фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан эшитиш ва гапиришда нуқсони бор бўлган 200 нафар ҳамюртларимиз учун "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими мутахассиси Мунира Абубакирова иштирок этди. Тадбирга икки нафар сурдо таржимонлари ҳам жалб қилинди.

Йиғилганларга миссионерларнинг тузоғидан огоҳ бўлиш, уларнинг турли ёлғон даъволарига учмаслик ҳақида маълумотлар берилди. Қолаверса, муҳтож оилаларга озиқ-овқат ҳамда турфа хил китоблар хайр-эҳсон қилинди.

Тадбирда ўзларининг миннатдорчилиги ва дил изҳорларини айтиш учун сўзга чиққан фуқаролар томонидан уларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва мурувватдан кўнгиллари кўтарилганини, бундай хайрли ишлари бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.

 

 

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Top