muslim.uz

muslim.uz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда қуйидагилар белгиланган:

• Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари;
• Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
• Қўмита раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулияти;
• Қўмита фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.

Дин ишлари бўйича қўмита дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашга масъул ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. У ўз фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади. Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй манзилида жойлашади.

Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
• Марказий аппарат;
• Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари:
• виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
• Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш;
• диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
• жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
• давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш;
• аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
• фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;
• экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш ва бошқалар.

Яқинда Британия музейидан мамлакатимизга 6 нақшинкор тарихий кошин қайтарилди. Улар мазкур музейнинг Яқин Шарқ департаменти катта куратори Ж.Симпсон томонидан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига Ватанимизга қайтариш учун топширилган. Кошинларнинг умумий оғирлиги 25 кг бўлиб, 3 қутига жойлаштирилган.

Маълумот учун, кошинлар 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилган ҳамда Лондоннинг Хитроу аэропортида қўлга олинган.

Британия мутахассислар фикрига кўра, XIII-XIV асрларга оид ушбу тарихий ёдгорликлар Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасига тегишли экани эҳтимол қилинган. Шунингдек, томонлар келишувига кўра, кошинлар 17 майдан 1 августга қадар Британия музейида намойиш этилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Британия музейи директори Хартвиг Фишерга кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик йўллаб, ҳар икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ҳозирда Фарғона шаҳрида 8 нафар имом-хатиб ҳамда 21 нафар отинойилар фаолият олиб бормоқда. Улар ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг диний-маърифий ва ижтимоий кўмакка оид тадбирларида доимо кўмак бериб келаётганлари эътиборга моликдир.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган имомлар ва отинойилар ташаббуси билан 16 нафар боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган болалар учун Фарғона шаҳридаги “Сарбон” кошонасида “Келажагимиз ворислари” шиори остида хатна тўйи ташкил этилди.

Абу Умомадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ким Аллоҳ учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади. Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан”, деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар.

Дунёда бола кулгуси, шодлигиданда ширин манзара йўқ. Унинг беғубор табассуми ҳар қандай тош қалбни ҳам эритиб юборади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудек зотлар мурғак қалб соҳибларидан дуо олар эди. Бу кеча қилинган ишларнинг ҳамма-ҳаммаси Раҳмонга суюкли амал – болага табассум, меҳр-муҳаббат улашиш ниятида бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тўй болаларни келажакда юксак иймон-эътиқод соҳиби, Ватанига садоқатли фарзанд бўлиб камол топишини тилаб, дуога қўл очдилар. Бир қатор ҳомий ташкилотлар болаларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Жўрабек Раҳмонов,
Фарғона шаҳар бош имом хатиби

— Халқимиз орасида одамларнинг “эшон”, “қорача” деган тоифалари бор. Ота-боболаримиз: “Эшондан қиз олма, қиз берма”, деб келишган. Шу гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?

— Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар. Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, насаб ва касбга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.

Сизнинг саволингизда келган эшон, қорачалардан қиз олиб, қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Top