muslim.uz

muslim.uz

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўстонлиқ туманида Hi-tech услубида қурилиши режалаштирилаётган “Хўжахонтоўра” жомеси масжиди лойиҳаси билан танишди.

Шунингдек, Ғазалкент туманидаги “Хўжакент” жоме масжиди ҳам кўздан кечирилиб, янгидан барпо этилаётган иншоот қурилиши ҳақида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

 

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

Уламоларимизнинг Тошкент шаҳрига ташрифлари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманларига ташриф буюриб, бир қанча кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олдилар.

Жумладан, ушбу туманнинг “Янги белтепа” маҳалласи хонадонларда бирида бетоб қизалоқ ва унинг оиласида бўлиб, улар қалбига яхши тилаклар билан шоду хуррамлик киргизилди, хонадон соҳибларига соғлик-саломатлик, офият тилаб дуои-хайрлар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Вторник, 29 Июнь 2021 00:00

Мусибатга сабр қилиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таоло инсонларни имтиҳон учун яратган. Бу имтиҳон яхшиликлар ва мусибатлар билан бўлади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155-156-оятида бундай марҳамат қилиб айтади: "Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. (Улар) узларига мусийбат етганда: "Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз" деганлардир".

Демак Аллоҳ таоло бандаларини қандай мусибатлар билан синашлигини юқоридаги оятида маълум қилди.

"Қўрқинч" деганда душмандан, золимдан бўладиган хавф-хатар тушунилади. "Очлик" деганда қурғоқчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик, "молк-мулкка" деганда ўғри олиши, офат етиши ва бошқалар.

"Жонга" денанда, турли хасталиклар билан яқин кишиларнинг қариндошлар ўлими, касалликлар етишидир. "Меваларга" деганда, офат етиши, баракасининг кетиши билан нуқсонга учрашидир.

Аллоҳ таоло бандаларига бир қийинчилик ёки мусибат етганда нима қилишлари кераклигининг таълимини берди. Яъни "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун". Маъноси: "Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтгучимиз" деганидир.  Қиска қилиб "истиржо" дейилади. Бундан кўриниб турибдики, бу калимани фақат жанозага борганда эмас, ҳар қандай каттаю- кичик мусибат етганда айтишлик фойдали экан.

Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Бирортангизнинг оёқ кийими ипи узилса ҳам истиржо айтсин" дедилар.

"Истиржо"да катта маъно бор. Яъни, барчамиз бор будимиз Аллоҳники, ҳақикий эга унинг Ўзи, нимани, қачон, қандай тасарруф қилишни Ўзи билади. Шундай экан инсонларни бошига бир иш тушса юқоридаги калималарни айтиб сабр қилишлари лозим. Ва албатта Аллоҳнинг мукофоти бўлади. Аллоҳ таоло қандай мукофот бўлишини Бақара сурасининг 157-оятида айтиб қўйди: "Ана ўшаларга Роббиларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир".

Демак, банда мусибатларга сабр  қилса, Аллоҳнинг  салавоти ва раҳматидек бахтга муяссар бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Мўминнинг иши ажойиб, Аллох унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандчилик етса, шукр қилади яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади яхши бўлади", деганлар.

Хулоса қилиб айтганда, имтиҳон дунёда мусибат етганда Аллоҳ учун сабр қилиш юксак фазилат ва ахлоқлардандир. Аллоҳ таоло бундай фазилатларга барчамизни муяссир қилсин!

 

 

Абдулманноф САЙИДАСҚАРОВ,

"Сўфи Оллоёр бобо" жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент шаҳри масжидлари ва маҳалларига ташрифи давом этмоқда.

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ,Чилонзор тумани бош имом хатиби Эргаш домла Рустамов, “Олтинхонтўра” жоме масжиди имом-хатиби Икромжон домла Ботировлар пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Мевазор” маҳалласига ташриф буюриб бир неча эҳтиёжманд, бетоб инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга “Вақф” фондининг пул маблағлари ва совғалар топширилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top