muslim.uz

muslim.uz

 

Yurtimizga 16-mart kunidan boshlab butun dunyoda kechayotgan COVID-19 pandemiyasi yurtimizga ham kirib keldi va butun O’zbekiston karantin holatiga o’tkazildi.Xossatan,o’qishlar Oliy va o’rta maxsus ta’lim maskanlari ham online rejimga o’tkazildi. Insonlar oqish va oila tashvishlariga ko’proq vaqtligini ajratishdi karantin vaqtida. Talabalar ozlarining vaqtlarini foydali va maroqli o’tkazish maqsadida kunlarini ma’lum reja asosida olib borishmoqda. Quyosh chiqmasdan avval  tonngi ibodatlarni bajarib bolib hamma o’z vazifalarini bajarishga kirishadi. Talabalar esa avvalo kunni ibodat va Qur’on tilovati bilan boshlashadi. Keyin kunlik ta’lim vazifalarini bajarib biroz dam olish maqsadida stol ustida turgan biror bir ilmiy yoki badiiy asar mutolaasiga kirishiladi. Hozirgi kunga kelib yuritimizda nashr etilgan kitoblardan tashqari,chet eldagi qo’lyozma manbalarni ham olib kelishyapti va shu bilan bir qatorda ko’pchilik kitoblarning elektron yoki  audio shakllari ham ancha ommaviylashib qoldi. Elektron kitoblarni asl manbalarni topishdan ko’ra  tezroq topishning iloji borligi tufayli ko’pchilik elektron kitoblarni afzal ko’rishadi.

Elekton kitoblarni ham til bilish darajasiga qarab yoki qaysi tilni bilishiga qarab misol uchun ingliz,arab,nemis yoki xitoy tillaridagi alohida ajaratilgan joylar bor.Ba’zi kutubxonalar mutaxasislik fanlari bo’yicha ajratib chiqishgan .Misol uchun Iskandariya Kutubxonasi va boshqalar. Kitob o’qish ham talabaning miyasini ham ancha tetiklashtiradi.Biroz kitob mutoalasidan tashqari uy ishlariga biroz yordamlashish ham miyani ishlash faoliyatini yaxshilaydi va turli xil kasalliklar bo’lishining oldi olinadi.Talaba miyasini biroz dam oldirib olgandan keyin o’qish mashg’ulotlari va ma’ruzalar ni tinglab seminar mashg’ulotlari uchun tayyorgarlikko’rishni boshlaydi.Buning uchun ham ko’plab qo’shimcha manbalar qarab chiqishga tog’ri keladi.Misol uchun Qur’onshunoslik fanidan foydalaniladigan manbalar qatoriga Qur’onshunoslik, Qur’on ilmlari,Qur’on va Tartil ilmlari,Al-itqon fi Ulumil Qur’on, Mabhas Fi Ulumil Qur’on va  boshqalarni aytib o’tish mumkin.Hadisshunoslikdan Hadisshunoslik , Hadis ilmlari,Hadis ilmlarini qiyosiy organish,Taysiyr ulmustalahul Hadiys,Mustalahul Hadiys,Hadis istilohlari va boshqa kitoblar mavjud.Bundan tashqari Aqida,Tafsir va boshqa fanlar bo’yicha ham ko’plab manbalarga murojaat qilishga tog’ri keladi.Va Talabalar ham karantin paytidan unumli foydalangan holda mutaxasissligiga oid ko’plab adabiyot va manbaalarni o’qib chiqishdi.Karantinni boshqa bir foydalaridan biri insonlar shukr ne’matining qadriga yetishni o’rganishdi.Insonlar orasida kamayib ketayotgan shukr ne’matini qadriga yetishni Alloh Taolo yana bir bor insonga eslatib o’tdi. Ne’matlarga shukr qilish haqida Qur’oni Karimning Nahl surasi 114oyatida quyidagicha zikr qilgan:

﴿فَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا وَاشْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ١١٤

“Bas,Alloh sizga rizq qilib bergan narsalaridan halol-pok holda yeng .Va agar unga ibodat qiladigan bo’lsangiz ,Allohning ne’matiga shukr qiling”

 

Bu oyatdan ko’rinib turibdiku Alloh bizga juda ko’plab ne’matlar bergan va biz ularga shukr qilishimiz kerakligi aytib o’tilyapti.Shukr kamaygan paytlarda insonlarga turli xil kasalliklar yuborilib ularni Alloh siaydi va buham inson zotiga berilgan narsalarning qadriga yetsihga chaqiradi. Avvallari hamma xohlagandek kiyinar yurar edi,butun dunyoda beboshliklar hukm surar edi. Allohning ne’matlariga shukr qilish haqida ko’pchilik o’ylamas edi.Musulmon bo’lmagan insonlar musulmonlarning hijobva shunga o’xshash tanani berkitib turuvchi liboslarni yomon ko’rishar ,hatto ba’zi bir o’rinlarda ularni kamsitishar ham edi..Lekin pandameiya boshlangandan keyin usti boshni turli xil kasalliklardan himoya uchun o’rshning inson tadiriga foydalalari yana bir bor ma’lum bo’lib qoldi va bu narsa xalqaro hamjiyat o’rtasida qo’llanishiga ham olib keldi.Hamma ozodalikka chaqira boshladi. Niqob taqishga yuzni o’rashga hatto hijob va shu kabilarni yopishga davlat rahbarlari tavsiyalar bera boshladi. Butun dunyo tinmasdan qo’l yuvishni takidlashyapti. Bu ham Musulmon olamidagi tahorat kabilarga e’tibor berishning ahamiyatini ko’tarib yubordi. Talabalar ham o’z o’qish joylarining,bolalar maktab , bog’chalarning eng muhimi inson shukr qilish va sog’likning qadriga yetishdi.Va oxir oqibatda hayotimizda muhim bo’lgan narsalarning qiyinchilik paytida qadriga yetishimizni vabu kabi narsalar Allohning bizga bergan rahmati ekanligini yana bir bor tushunib oldik .Allohim bu dardni bizning yurtimizdan va butun olamdan tezroq ko’tarishini so’rab duo qilamiz.

 

O’zbekiston xalqaro islom akademiyasi,

Islomshunoslik yo’nalishi III-kurs 104-guruh

talabasi Karimov Muhammadamin

Маданий мерос жамият асосини, халқимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маънавий қадриятлари ва анъаналарини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Шу боис ушбу бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек авайлаб асраш ва кенг тарғиб қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Бугунги кунда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистондаги 4 та меъморий мажмуа – Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНEСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига эса Бойсун маданий макони, Шашмақом мумтоз мусиқаси, Катта ашула, Аския санъати, Наврўз, Палов маданияти ва анъаналари, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази: адрас ва атлас тикиш, Хоразм рақси – Лазги кабилардан иборат 8 та объект киритилган.

Ўзбекистон 1993 йилдан буён ЮНEСКОга аъзо бўлган. Шу пайтга қадар мамлакатимиз соҳага тааллуқли барча асосий халқаро ҳужжатларига қўшилиш чораларини кўриб, уларнинг нормаларини миллий қонунчиликка жорий қилиб келмоқда.

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”, “Музейлар тўғрисида”, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар асосида инсоният тамаддуни ривожида муҳим ўрин эгаллаган қадимги ва ўрта асрларда мавжуд бўлган шаҳарлар харобалари, монументал санъат ёдгорликлари, алоҳида аҳоли зиёратгоҳлари, меъморчилик мероси ёдгорликларини сақлаб қолиш, таъмирлаш ва ўрганишда давлатимиз томонидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудидаги ноёб маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, тарихий шаҳарларнинг бош лойиҳаси ва менежмент режасини ЮНEСКО халқаро стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ ишлаб чиқишда мазкур тузилманинг халқаро экспертлари ҳам кенг жалб этилмоқда. ЮНEСКО билан яқин ҳамкорликда моддий ва номоддий мерос объектларини асрашга доир халқаро анжуманлар уюштирилмоқда.

Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти бўлиб, шундан 2330 таси меъморчилик, 3945 таси археологик, 1138 таси монументал ёдгорликлар ва 157 таси диққатга сазовор масканлардир. Муқаддас қадамжолар ҳамда зиёратгоҳлар, эътиборга тушган жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда.

Самарқанддаги Шоҳи Зинда, Регистон, Бибихоним, Руҳобод, Амир Темур мақбараси, Бухородаги Калон масжиди ва минораси, Мир Араб мадрасаси, Лаби Ҳовуз ва Боло Ҳовуз мажмуалари ҳамда бошқа кўплаб қадимги, ўрта асрлардаги меъморчилик дурдоналари халқимизнинг юксак ижодкорлик маҳорати намунасидир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Иблис тахтини сув устига қўяди. Сўнгра ўз лашкарларини (одамларни ҳақ йўлдан оздириш, ораларида фитна солиш мақсадида) жўнатади. Шайтонваччалар (ҳисобот топшириш учун) Иблисга келиб: “Мен фалон ва фалон ишларни қилдим” дейди. Шунда Иблис: “Ҳеч нарса қилмабсан” – дейди. Сўнгра яна бир шайтон келиб Иблисга: “Мен эр-хотинлар орасига тушиб, уларнинг орасини ажратмагунимча уларни тинч қўймадим” дейди. Шунда Иблис: “Сен (шайтонларнинг) энг яхшисисан” – дейди, дедилар».

Оила муқаддас бўлиб, уни асраб-авайлаш учун эр-хотин биргаликда ҳаракат қилмоғи лозим. Оила мустаҳкамлигини сақлаш учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишингизни тавсия этамиз:

  1. Кечириб юборинг ва эсдан чиқаринг! Аёлингиз қилган ҳар бир хато-камчиликлари учун жиғибийрон бўлаверманг, айримларини эсдан чиқаринг, айб иш қилса кечиринг.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, кечирувчан инсонлар гина-кудрат сақлаб юрадиганлардан кўра бахтли ҳаёт кечиришар экан. Олимлардан бири: "Бахтли никоҳ бу – икки кечиришни биладиган эр-хотиннинг бирлашмасидир", деб айтганди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласининг барчаси хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшиси кўп тавба қилувчилардир", дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ривояти).

Ким айбсиз дўст истаса, ёлғиз яшайди. Ким нуқсонсиз хотин истаса, бир умр бўйдоқ ўтади.

  1. Кўпроқ вақтингизни биргаликда ўтказинг! Афсуски, жуда кўп эр-хотинлар оз вақтларини бирга ўтказишади. Кўпчиликда биргаликда сайр қилишлар, овқатланишлар, суҳбат қуришлар қисқа муддат давом этади, кейин эса уларнинг барчаси тарихга айланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан суҳбатлашганларида бутун таналари билан бурилиб, сўзловчига бор диққат-эътиборларини қаратар эдилар. Энди сиз ҳам телефондан бошингизни кўтаринг, телефонни ўчириш вақти келди. Аёлингиз билан дилдан суҳбат қуринг. Жуфти ҳалолингизни тинглашга вақт ажратинг.

Тадқиқотларга кўра, энг бахтли никоҳлардаги эр-хотинлар бир кунда камида беш соатларини бирга сарфлашар экан. Чарчаган бўлишингиздан қатъи назар, оилангизни мустаҳкамлаш учун аёлингизга вақт ажратинг. Майлин, энг оддий усулда бўлса ҳам, масалан, чой устида ёки кўчада сайр қилиб суҳбатлашинг.

  1. Севишингизни изҳор қилиб туринг! Аёлингизга севишингизни ҳар куни билдириб туринг. Ишга кетишингиздан олдин пешонасидан ўпибми ёки СМС, ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар ёки қоғозга битилган мактублар орқалими хуллас йўллари кўп. Муҳими ҳар куни ёқтиришингизни изҳор этишни унутманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Севганларингизга севишингизни изҳор қилинг!" деганлар. Аёлингизга севишингизни изҳор қилганингизда аёлингиз: "Аллоҳ ҳам Сизни севсин" деб ҳаққингизга дуо қилсин!

  1. Камроқ танқид қилинг! Чунки танқидни ҳеч ким ёқтирмайди. Кўп танқид қилиш зарар етказиши мумкин. Танқид одатда бирор нарсанинг фақат ёмон жиҳатларини кўришдан келиб чиқади. Аёлингизнинг бирор ёмон хулқ ёки одати бўлса, уларни секин асталик билан тузатиб боришига кўмаклашинг. Аёлингизнинг айби учун ҳадеб танқид қилаверишингиз, кичик камчиликнинг катталашишига олиб келади. Жуфти ҳалолингизнинг ижобий хулқларига кўпроқ эътибор беринг! Шунда камчиликлари кўринмай кетади.
  2. Ташаккур билдириб туринг!Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади", дедилар.

Аёлимиз кўнглимизни кўтарадиган бирор иш қилса, гўёки ўз вазифасини бажаряпти деган ўй-хаёл билан унга миннатдорчилик билдирмаймиз. Аёлингизнинг ҳар бир, ҳатто кичик, эҳтимол сиз учун арзимасдек туюлган ишини ҳам қадрлаб, миннатдорлик билдиринг, кўнглини кўтаринг, янада илҳомлантириб туринг.

  1. Мулойим бўлинг!Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ мулойимдир. Ва мулойимликни яхши кўради", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Бахтиёр оиланинг асосини – эр-хотиннинг ўзаро бир-бирига мулойим муносабатда бўлиши ташкил этади.

Тўғри, турмуш давомида турли келишмовчилик, тушунмовчиликлар юзага келганда мулойим муносабатда бўлиш ўта мушкул. Лекин айнан шундай вазиятларни мулойимлик, оғир-босиқлик билан ҳал қилиш, эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни янада зиёда этади, мустаҳкамлайди.

Аллоҳ таоло оилаларимизни холис Ўзининг муҳаббати асосига қурилишини насиб этсин. Оилаларимиз ҳамиша тинч ва бахтиёр бўлсин!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳозирги кунгача “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Насаф” тезюрар электропоезди бугун – 22 июндан бошлаб “Шаҳрисабз” темир йўл вокзалигача қатнашни бошлайди.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, бу сайёҳларга Қамаши туманидаги “Лангар ота” зиёратгоҳига бориш учун ҳам қулайлик яратади. Чунки ушбу поезд Қамаши станциясида ҳам тўхтаб ўтади. 4-сонли поезд 22 июнь куни Тошкент марказий темир йўл вокзалидан амалдаги жадвалга асосан, “Қарши” темир йўл вокзалидан эса соат 14:27 дан бошлаб “Шаҳрисабз” йўналишига, шунингдек, 22 июнь соат 17:04 дан бошлаб эса 3-сонли “Насаф” электропоезди “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шу сабабли “Қарши-Шаҳрисабз” шаҳарлараро электропоездининг ҳаракат жадвалига ҳам бироз ўзгартириш киритилади. Унга кўра, ушбу поезд бугундан Қарши темир йўл вокзалидан соат 17:29 да қатновини амалга оширади.

Қамаши туманининг Лангар қишлоғида денгиз сатҳидан минг метр баландликда барпо этилган Лангар ота масжиди ва Шайх Абулҳасан мақбараси бор. Қизилтепа қишлоғидан 25-30 километр олисликда, Ҳисор тоғ тизмалари оралиғидаги Лангар қишлоғида жойлашган қадимий масжид айрим ёзма манбалар ҳамда оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра, ХIV аср охирида Шайх Абулҳасан асос солган. У Бухородан иршод хатини олгач, ушбу манзил томон йўл олган экан. Шайхнинг пири у кишига «Минган туянгиз учинчи марта чўккан жойда масжид барпо этинг» деган экан. Туяси сўнгги бор ҳозирги Лангар қишлоғи, яъни масжиднинг ўрнига чўкибди ва Шайх Абулҳасан шу ерга масжиднинг пойдеворини қўйибди. Маҳаллий аҳоли у кишига мурид бўлиб, масжид қурилишида кўмаклашган экан.

Ушбу масжидда куфий хатида битилган Қуръони каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхаларидан бири – Катта Лангар Қуръонининг факсимили нусхаси сақланади. Масжид 2 та хонақоҳ, 1 айвон, 4 меҳроб, 19 та устун ва 7 эшикдан иборат. 2 та хонақоҳи катта масжид ва кичкина масжид деб номланади. Аввал кичкина масжид қурилган, намозхонлар кўпайганлиги сабабли кейинчалик катта масжид ва айвони қурилган. Лангар ота масжиди ислом олами меъморчилик санъати билан маҳаллий халқ ҳунармандчилик услублари уйғунлигида барпо этилган.

Бу меъморий обидани Марказий Осиёда ягона десак муболаға бўлмайди. Масжид томининг баландлиги, пойдеворига қўйилган тошларнинг улканлиги, устун ва ёғочларнинг қучоққа сиғмаслиги уни ўта маҳобатли қилиб кўрсатади. Масжид катта хонақоҳининг устуни тепасида ҳижрий 1362 йил (милодий 1905 йил)да уста Муҳаммадиёр томонидан таъмирлангани ёзилган. Масжид баландлиги 11 метр, бўйи ва эни 32 метрдан. Масжид шифтига вассажуфт тахланган. Унинг меҳроб қисми нозик дид ва юксак маҳорат билан безатилган. Меҳроб атрофи сулс ёзувидаги битиклар билан тўла. Шунингдек, мовий фонга оқ рангли ёзувлар битилган ранг-баранг кошинлардан яратилган ажойиб мозаика киши диққатини ўзига жалб қилади.

Бундан ташқари, зарҳал девор бўйлаб икки хил ёзув: арабча ҳамда оддий нақшга ўхшаб кетадиган номаълум ёзувлар муҳрланган. Юқоридагиси қандай имлолиги, безакми ё рамзий белгиларми – маълум эмас. Қизиғи шундаки, улар тўғри чизиқлардан ҳосил қилинган бўлиб, кўпи свастика шаклидадир. Бундай рамзлар қадимги туркий халқлар буюмларида, лавҳаларда кўп учрайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу безаклар Кўк турк подшоларининг ишоралари, аниқроғи давлат рамзлари экан.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top