muslim.uz

muslim.uz

Душанба куни Саудия ҳукумати араб хаттотлик йилининг миллий ташаббуси доирасида Қиролликнинг Шарқий вилоятида катта фрескани очди. Ал-Аҳса шаҳридаги King Salman Road даги пиёдалар йўли бўйлаб 300 квадрат метр майдонни қамраб олган деворий суратлар маҳаллий шаҳар мэри Эссам Ал-Мулла томонидан тантанали равишда очилди.

Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинган Араб хаттотлик йили шаҳар манзарасини тасвирий санъат ва хаттотлик дизайнерлари, шунингдек, жамоатчилик кўнгиллилари иши туфайли яхшилашга қаратилган.

Islam.ru хабарига кўра, деворий суратлар Ал-Аҳса ҳокимлиги томонидан Муниципал ва қишлоқ ишлар ва уй-жой қурилиши вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган. Картинани яратиш учун уч кун керак бўлди, унда 80 дан ортиқ кўнгиллилар ишлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Баъзан бирор қийинчиликларга дуч келсак, тақдирдан нолиб қоламиз: “Нега бундай бўлди?”, “Гуноҳим нима?”, деб йиғлаймиз. Бир киши бундай гапларни айтиб йиғласа, гуноҳ бўлади, иймонидан айрилади, деб айтди. Шу гап тўғри-ми?

— Аслида, қадар, яъни Аллоҳ томонидан тайин қилинган яхшилик ва ёмонлик, мусибат ва раҳмат, хурсандчилик ва хафалик, ўлим ва ҳаёт, куфр ва иймон, бойлик ва камбағаллик, ҳидоят ва залолат ҳамда бошқа ҳамма нарсалар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сиридир. Халойиқнинг тақдирлари Аллоҳ томонидан белгиланади. Бу тақдирнинг ҳикматини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.

Қадарга иймон келтириш — инсонга келадиган ёки охиратда бўладиган ҳар бир нарса Аллоҳнинг тақдири, илми, иродаси ва белгилаши билан бўлишига иймон келтиришдан иборатдир. У нарсадан муқарраб (Аллоҳга яқин киши) фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини Ўз бандаларидан ўраб қўйгандир.

Ҳар бир мўминга бу масалада қалбига тушган васвасани даф қилиш лозим бўлади.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Абдуллоҳ ибн Амр (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади: Расулуллоҳ (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин): “Агар умматимга қийин қилиб қўй(ишни ўйла)маганимда, уларни саҳарларда, албатта, мисвок қилишга буюрган бўлардим!” дедилар (Абу Нуайм). “Худди котиб қулоғига қалам қистирганидек, Набий (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) ҳам қулоқларига мисвок қистириб олар эдилар” (Байҳақий).

Расулуллоҳдан (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) ўрнак олиб, саҳобалар ҳам мисвок тутишга катта эътибор беришган. Миқдом ибн Шурайҳ ибн Ҳониъ Ҳорисий отасидан ривоят қилади: “Мен Ойшадан (Аллоҳ ундан рози бўлсин): “Набий (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) уйга кирсалар, ишни нимадан бошлар эдилар?” деб сўраганимда, “Мисвок (ишлатиш) билан”, деб жавоб бердилар” (Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад).

Бу ривоятдан мисвок ишлатиш фақат таҳорат ва намоз вақтига боғлиқ эмаслигини билиб оламиз. Расулуллоҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) оила аъзоларига чиройли суратда юзланиш учун уйга киришлари билан мисвок қилганлар. Аллома Муновий бунга қуйидагича далил келтиради: “Мусулмон киши уйга кирганида аҳлига салом бериши керак. Саломда Аллоҳнинг исми бор. Аллоҳнинг исми эса фақат пок оғиз билан айтилади”.

Зайд ибн Холид Жуҳаний (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) мисвок қилмасдан туриб, намоз ўқиш учун ташқарига (яъни, масжидга) чиқмасдилар” (Табароний). Баъзи уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб: “Уйда ёки масжидга кирмасдан олдин мисвок қилиб олингани маъқул”, дейишган.

Тунги уйқудан таҳажжуд ёки бомдод намозларига турилганида мисвок қилиш Расулуллоҳ (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) суннатларига мувофиқдир. Гарчи ҳадисда тунги уйқу назарда тутилган бўлса-да, умуман, кундузги уйқудан кейин ҳам мисвок қилиш яхшидир.

Ойша (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтади: “У зотнинг таҳорат суви ва мисвоклари тайёрлаб қўйилар эди. Тунда уйқудан уйғонганларида, олдин ҳожатга бориб, сўнгра мисвок ишлатар эдилар” (Абу Довуд).

Жума куни мисвок ишлатиш ҳақида ҳам алоҳида таъкидланган. Чунки бу куни мўмин-мусулмонлар жума намозини ўқиш учун масжидга тўпланишади.

Ибн Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) мисвокни ёнларига ҳозирлаб қўйган ҳолда ухлардилар. Уйқудан уйғонганларида ишни мисвок қилишдан бошлар эдилар” (Аҳмад, Абу Яъло ва Табароний).

Расулуллоҳ (у зотга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин) эртаю кеч жиддий аҳамият берган нарсага бизлар ҳам эътибор қаратишимиз зарур. Бу эса ўз ўрнида тишларни тоза тутиш ўта фазилатли амал эканига ишорадир.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Жазоирдаги муҳташам “Жазоир” жоме масжиди Чикаго архитектура музейи ва Европа меъморий санъат марказининг 2021 йилги танловида энг яхши архитектура дизайни мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Вашингтоннинг Жазоирдаги элчихонаси Фейсбук тармоғидаги расмий саҳифасида бундай ёзади: “Жазоир Буюк масжидининг Чикаго архитектура ва дизайн “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий дизайн маркази томонидан 2021 йил учун энг яхши халқаро архитектура лойиҳаларидан бири сифатида танлангани учун Жазоир ҳукуматини самимий табриклаймиз”.

Мазкур буюк масжид лойиҳаси Германияда жойлашган “Юрген Энгел Арчитектен” меъморчилик фирмаси томонидан амалга оширилди”, — дейилади элчихона хабарида.

Бу йилги танловда 35 давлатдаги қурилиш ва шаҳарсозлик лойиҳалари қатнашди. Булар: Жазоир, Австрия, Австралия, Озарбайжон, Бразилия, Бельгия, Канада, Хитой, Дания, Финляндия, Франция, Греция, Германия, Гонконг, Индонезия, Италия, Япония, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Қатар, Россия, Сингапур, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Испания, Швейцария, Тайван, Тайланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, АҚШ, Уругвай ва Вьетнам давлатларидир.

Танловда янги уй-жойлар, идоралар, транспорт, соғлиқни сақлаш, давлат, маҳалла ва спорт мактаблари, диний, кутубхоналар, хусусий уйлар, маданият, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, замонавий дунёда энг гўзал ва инновацион ишларни акс эттирувчи меъморий лойиҳалар ўрин олди.

Қайд этиш жоиз, Чикаго меъморчилик “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий санъат маркази томонидан тақдим этилган 2021 йилги Халқаро архитектура дизайни мукофоти дунёдаги энг яхши янги бино ва шаҳарсозлик лойиҳалари бўйича дунёдаги энг қадимги ва энг нуфузли анъанавий халқаро архитектура мукофоти саналади.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Тошкент шаҳар бош имом хатиби

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Top