muslim.uz

muslim.uz

Ислом динида етимларга ёрдам бериш қадрлаган шарафли ва ниҳоятда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Етимларга таом бериш, кийим-кечак улашиш, таълим ва тарбия бериш энг хайрли ишдир.

Шу маънода Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги билан вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида ва Бўстонлиқ туманидаги Сижжак оромгоҳида Болалар уйи тарбияланувчиларига байрам тадбири ўтказиб берилди.

Тадбирда асносида болларга байрам дастурхони ташкил этилиб, тансиқ таомлар тортилди. Шунингдек, ҳомийлик ҳисобидан жами 7,5 млн сўмликсумка, дафтар, ручка ва бошқа совға-саломлар тарқатилди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло етимни кафилликка олишни яхшиликлар қаторида санаб шундай деган: “Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга... яхшилик қилинглар” (Нисо сураси, 36-оят).

Етимнинг бошини силаш, унга меҳрибонлик қилиш қалбдаги қаттиқликни кетказади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга қалби қаттиқлигидан шикоят қилди. Шунда у зот: “Агар қалбинг юмшашини хоҳласанг, мискинга таом бер ва етимнинг бошини сила!” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

Маълумот учун, Президентимизнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюк аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган машҳур “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг таржима қилинган 30-жузи тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкор ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари, уламолар, диний йўналишдаги таълим муассасалари талаба ёшлари ҳамда мустақил тадқиқотчилар иштирок этди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Мен маҳаллаларда уйма-уй юриб, кийим-кечак, майда-чуйда буюмлар сотиб, оила тебратаман. Кўпинча одамлар насияга олади, кейин пулларни йиғишга борганимда баъзилар имкони бўлса ҳам, қарзини тўламайди ёки орқага суради. Динимизда бундай ҳолатнинг хукми қандай?

— Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялиниб-ёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш даражасигача етиб бормоқдалар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишдан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак. Қарзни узишга қодир бўлатуриб, бермай юриш, ҳадиси шарифда айтилганидек, ҳақ эгасига зулм қилишдир. Валлоҳу аълам!

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасига етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюриб, олис туманлардаги масжид, маҳаллаларга ташриф буюриб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, муҳтарам аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Бугун мазкур делегация аъзоларидан Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби домла Раббимқул Муҳаммадиев Нукус туманида жойлашган "Имом Эшон" масжидига азиз намозхонлар билан учрашиш, дилдан суҳбатлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Дастлаб пешин намозини адо этдилар, сўнгра "Тинчлик – олий неъмат" мавзусида намозхонларга ваъз-насиҳат қилиб бердилар. Унда динимизда тинчликни асраш, унинг қадрига етиш, тинчлик учун ҳисса қўшиш улуғ савобли амаллардан экани алоҳида таъкидланди.

Маърифий суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди. Уламоларимизнинг илмий учрашув ва суҳбатлари давом этмоқда...

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Top