muslim.uz

muslim.uz

Жанубий Африка пойтахти Кейптаунда вафот этган мусулмонлар сонининг кўпайгани сабабли бир аср мобайнида ёпиқ бўлган эски қабристон қайта очилади. Бу ҳақда шаҳар расмийларига асосланиб islom.uz сайти хабар берди.
Шаҳар кенгашининг баёнотида айтилишича, коронавирус туфайли мусулмонларнинг дафн маросимлари кўпайган ва Стегман йўлидаги тарихий қабристон қайта очилган.

Ушбу қадимий қабристонда биринчи дафн маросими 1868 йилда бўлиб ўтган. Аммо Жанубий Африкадаги апартеид ҳукумати минтақадаги мусулмонлар жамоасининг қулаши сабабли қабристонни ёпган.
Айни пайтда Кейптаунга ҳар ой 150 га яқин мусулмонлар ташриф буюради. Шаҳар расмийлари мусулмонларнинг дафн маросимларини ўз вақтида, ҳурмат билан қонун-қоидаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мусулмонлар Суд Кенгаши билан иш олиб бораётганларини айтмоқдалар.

Қоида тариқасида, ушбу шаҳардаги дафн маросимлари иш вақтидан ташқарида ўтказилмайди. Шунингдек, мусулмонлар учун дафн маросимини иложи борича тезроқ адо этиш кераклиги тўғрисида Ислом динига риоя қилиш учун махсус қоидалар ишлаб чиқилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

“Эътиқодиййа” бўлимида Бобур Аҳли суннат вал-жамоат ақийдасининг муҳим қоидасини баён этиб, дин ишида кўп эҳтиром зарурлигини уқтиради:

 

Дин ишиға кўп эҳтиром керак,

Олам аҳли аро имом керак.

Лойиқ эрмас бу ишга ўзга киши,

Керак ушбу имомингиз қурайший.

 

Кейин шариъатда имом ёки халифа дейилган бу подшоҳга итоат зарурлигини, магар гуноҳ ишга буюрганда, бу итоат этмасликка сабаб бўлишини таъкидлайди.

 

Халқ аро кимки подшоҳдурур,

Тоатин қилмасанг, гуноҳдурур.

Магар ул ишки, маъсият бўлғай,

Қилмасиға анинг жиҳат бўлғай.

 

“Подшоҳ агар золим бўлса ҳам, у аҳли ислом ичида ҳукмрондир, шунинг учун унга қарши хуруж қилиш ҳаромдир. шариъатда боғланиш ва низом – интизом ана шудир”, дейди Бобур:

 

Подшоҳе агар золимдурур,

Аҳли ислом ичра ҳокимдурур.

Анга қилмоқ хуруж бўлди ҳаром,

Будурур шаръ ичра рабту низом.

 

Бу эътиқод мулк ва давлатнинг низоми учун, салтанат ва миллатни интизомга солиш учун эканлиги тарихдан ҳам маълум.

 

Мирзо КЕНЖАБЕК

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида олийгоҳнинг махсус сиртқи бўлим талабаси Ботиржон домла Тожибоевнинг «“Салафий”ларга илмий раддиялар» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда “Аҳли суннат вал жамоат” тушунчаси очиб берилган, унга мансублик белгиси ва шартлари батафсил баён этилган, шунингдек, унда ноанъанавий оқимлар, хусусан, “Салафийлар” ҳақида маълумот берилган, уларнинг Ислом тарихининг дастлабки уч асрида яшаб ўтган солиҳ салафларимизнинг йўлларини тутганларини иддао қилаётган даъволарига Аҳли суннат олимларининг асарлари асосида илмий раддиялар берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

ЎМИ матбуот хизмати

“Маънавий ипак йўли ” V халқаро илмий-диний конференцияси ташкилий қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши онлайн форматда ўтказилди. Тадбирда Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси раиси муовини Рушан Аббясов, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раис муовини Улуғбек Аъзамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.

"Маънавий ипак йўли "халқаро конференциясига тайёргарлик масалалари билан бир қаторда иштирокчилар Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов мамлакатнинг зиёрат туризмини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаб, бундай деди: "Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги сайёҳлик оқимини ошириш, Ўзбекистондаги элчихонамиз бизнес ҳамкорлар, сайёҳлик агентликлари ва Россия аҳолисини сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳақида хабардор қилиш бўйича дастурларни амалга оширади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати туризм тармоғи ва авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик чора-тадбирлариннинг мажмуини қабул қилди".

Рушан Аббясов зиёрат туризми ҳақида тўхталди: "Жаҳон даражасидаги меъморий обидаларни, сақланиб қолган анъаналарни, ноёб ҳунармандчиликни жорий этувчи йўналишлар ўзаро маданий алмашинувга хизмат қилади, иқтисодий алоқаларни жонлантиради. Маънавий Ипак йўли лойиҳаси доирасида туризм салоҳиятининг муҳокама қилиниши пандемиядан кейинги даврда дунёнинг босқичма-босқич жонланиши шароитида, айниқса, долзарбдир".

2021 йилнинг кузига белгиланган “Маънавий ипак йўли ” V халқаро илмий-диний анжуманининг дастлабки дастурини муҳокама қилди, лойиҳанинг асосий босқичларини белгилаб олди ва кейинги амалий қадамлар рўйхатини тасдиқлади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов: "Алоҳида эътирофга лойиқ ушбу халқаро анжуманнинг ўтказилиш жойи дунёга машҳур алломалар, илм-фан уламолари ва атоқли имомларни берган ўзбек замини бўлди", деди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top