muslim.uz

muslim.uz

ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 

  1. Сув билан (олд ва маъқад) тозаланиб бўлгандан сўнг, таҳоратга ният қилгач, кўнгилда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади. 
  1. Сўнг қўллар ошиқлари билан уч марта ювилади. Қўл бармоғида узук бўлса, уни қимирлатиб, ўрнига сув етказилади. 
  1. Ўнг қўл кафтига сув тўлдириб, оғизга олинади ва оғиз ғарғара қилиб чайи­лади ва тишлар бармоқ ё мисвок билан ишқаланади. Сўнг яна шу тартибда оғиз икки марта чайилади. 
  1. Ўнг қўл кафтига сув тўлдирилиб бурунга тортилади, сўнгра чап қўл билан қоқилади. Шу амал яна икки марта бажарилади.
  2. Ўнг қўл билан, кафтига сув тўлдирилиб, юз уч марта ювилади. 
  1. Ўнг қўл тирсаклари билан қўшиб, ишқалаб ювилади. 
  1. Сўнгра чап қўл тирсак­лари билан қўшиб, ишқалаб ювилади. 
  1. Икки қўлни ҳўллаб ўрта, номсиз ва кафтлар билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади. 
  1. Масҳ тортишда бошга тегмаган икки қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан икки қулоқнинг ичи, бош бармоқ билан эса қулоқлар орқаси масҳ қилинади.
  2. Қўллар ҳўлланиб, икки қўлнинг уч кичик бармоғи орқаси бўйин томирига теккизиб олинади. 
  1. Ўнг оёқ тўпиғи билан қўшиб, чап қўлда ишқалаб уч марта ювилади. Биринчи ювишдан сўнг ўнг оёқ панжалари ораси тагидан, жимжилоғидан бошлаб (чап қўл жимжилоғи киритилиб) хилол қилинади. 
  1. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади. Аммо унинг панжалари бошмолдоғидан бошлаб хилол қилинади.

Тирноқларга, терига (сув ўтказмайдиган) лак ёки бўёқлар сурилган бўлса, уларни кетказиб, сўнг таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди.

Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга иложи борича сув сачратмаслик керак.

ЎМИ матбуот хизмати

Барчангизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган фазилатли ой муборак бўлсин. Бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи куч-қувват ато қилсин.

Сайтимиз ижодкорлари сизларга туркум мақолалар ҳамда медиа маҳсулотлар тақдим этишда давом этади. Бизни кузатишда давом этинг. Илмингиз бунданда зиёда бўлсин.

ЎМИ матбуот хизмати

Вторник, 29 Октябрь 2019 00:00

Намоз сабоқлари: Таҳорат (Аудио)

Таҳорат қилмасдан намоз ўқиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)-га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)  (Моида сураси, 6-оят).

Жаноби Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз мусулмонларга бундай насиҳат қилганлар: «Имконингиз қадар тозаликка риоя этингиз. Аллоҳ таоло тозаликни Ислом динига асос (пойдевор) қилди. Жаннатга фақат покизалар киради» («Жомиус-сағир», 1-жилд, 133-бет).

Мўмин намозни адо этишга киришишидан олдин баданини поклаши шарт. Бу таҳорат олиш, агар ғусл вожиб бўлса, ғусл қилиш ё маълум ўринларда таяммум қилиш билан бўлади. Кийими пок – қон, сийдик, тезак, йиринг каби нажосатлардан тоза бўлиши (дирҳам миқдоридан[1] кам теккан бўлса, макруҳ) лозим. Намоз ўқийдиган ўрни нажосатдан пок бўлиши зарур.

 

[1]* Дирҳам миқдори – 3,1 гр.

ЎМИ матбуот хизмати

 

Top