Аудио

Намоз сабоқлари: Таҳорат қилиш тартиби (Аудио)

ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 

  1. Сув билан (олд ва маъқад) тозаланиб бўлгандан сўнг, таҳоратга ният қилгач, кўнгилда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади. 
  1. Сўнг қўллар ошиқлари билан уч марта ювилади. Қўл бармоғида узук бўлса, уни қимирлатиб, ўрнига сув етказилади. 
  1. Ўнг қўл кафтига сув тўлдириб, оғизга олинади ва оғиз ғарғара қилиб чайи­лади ва тишлар бармоқ ё мисвок билан ишқаланади. Сўнг яна шу тартибда оғиз икки марта чайилади. 
  1. Ўнг қўл кафтига сув тўлдирилиб бурунга тортилади, сўнгра чап қўл билан қоқилади. Шу амал яна икки марта бажарилади.
  2. Ўнг қўл билан, кафтига сув тўлдирилиб, юз уч марта ювилади. 
  1. Ўнг қўл тирсаклари билан қўшиб, ишқалаб ювилади. 
  1. Сўнгра чап қўл тирсак­лари билан қўшиб, ишқалаб ювилади. 
  1. Икки қўлни ҳўллаб ўрта, номсиз ва кафтлар билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади. 
  1. Масҳ тортишда бошга тегмаган икки қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан икки қулоқнинг ичи, бош бармоқ билан эса қулоқлар орқаси масҳ қилинади.
  2. Қўллар ҳўлланиб, икки қўлнинг уч кичик бармоғи орқаси бўйин томирига теккизиб олинади. 
  1. Ўнг оёқ тўпиғи билан қўшиб, чап қўлда ишқалаб уч марта ювилади. Биринчи ювишдан сўнг ўнг оёқ панжалари ораси тагидан, жимжилоғидан бошлаб (чап қўл жимжилоғи киритилиб) хилол қилинади. 
  1. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади. Аммо унинг панжалари бошмолдоғидан бошлаб хилол қилинади.

Тирноқларга, терига (сув ўтказмайдиган) лак ёки бўёқлар сурилган бўлса, уларни кетказиб, сўнг таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди.

Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга иложи борича сув сачратмаслик керак.

ЎМИ матбуот хизмати

3498 марта ўқилди

Видеолавҳалар

Top