muslim.uz

muslim.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни Али розияллоҳу анҳуни қўшинга қўмондон қилиб юбораётганларида шундай деганлар:

«Уларнинг майдонига шошилмай тушиб, уларни Ислом динига даъват қил, Аллоҳнинг ҳақларини уларга тушунтир. Бас, Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун водий тўла қизил туядан ҳам яхшироқдир».

Ислом оламининг катта устозларидан, дунёга машҳур қорилардан бири Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ тиловат қилганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан Уганда давлатида 92 киши, Лос Анжелесда 6 киши, Нигерияда 70 киши, Жанубий Африка Республикасида жуда кўп инсонлар Ислом динига киришди.

Ҳа, бу Аллоҳ таолонинг улкан фазлу марҳаматидир.

Шайх Абдулбосит жуда кўп давлатларга ташриф буюриб, у ерда Аллоҳнинг Каломидан тиловат қилди.

У Ҳиндистонга борганда, Аллоҳнинг Каломини тинглаш учун минглаб одамлар ташриф буюришади. Шайх тиловатни бошламоқчи бўлганда, йиғилганларнинг ҳаммаси Қуръонни ҳурмат қилиб, поябзалларини ечиб оладилар.

Аллоҳ таоло Абдулбосит қорини раҳматига олсин, Қуръони Каримга қилган хизматларининг ажру савобини кўпайтириб берсин, зурриёдларимиздан у кишига ўхшаган Қуръон ҳофизларини кўплаб чиқарсин, омин!

  

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

“Мусулмон давлатларда насроний ва яҳудий олимларни нафақат ҳурмат қилишган, балки уларни масъулиятли лавозимларга ҳам тайинлашган, уларнинг номзодларини ҳукумат таркибидаги катта амалларга ҳам тавсия этишган... Мусулмон ҳукмдорлар олимларнинг қайси миллатдан эканига, қайси динга эътиқод қилишига, насли кимлардан эканига эътибор қилмаганлар, улар олимларнинг илмдаги даражаларига эътибор қаратганлар”.

Доктор Жон Уильям Дрепер (1811-1882 йилларда яшаган) америкалик кимёгар, физик олим, тарихчи ва фотограф бўлган. Унинг "Дин ва фан ўртасидаги можаро тарихи" асари дунёнинг бир қанча тилларига таржима қилинган.

Манба: «История интеллектуального развития Европы»

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Хоразм вилояти сафари мобайнида Хива туманида жойлашган ногиронлик уйидаги жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳаёти билан яқиндан танишдилар, ширин сўзлари билан уларнинг ўксик қалбларига хурсандчилик киритдилар.
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларининг ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.
Ислом динида инсонларга меҳр-мурувват кўрсатишга, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга мадад беришга доимо тарғиб этилади.
Муфтий ҳазратлари мана шундай инсонлар билан дилдан суҳбат қилиб, ўзларининг илиқ сўзлари, ҳикматли гаплари билан уларнинг дилларини равшан этдилар. Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган ногиронлик аравачалари ва ётоқ чойшаблари ҳадя этилди.
Ушбу тадбирнинг энг муҳим жиҳати шундаки, улар орқали ўнлаб кўнгли яримта, қалби ўксик кишиларимизга шодлик улашилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», деганлар.
Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:
Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай.
Ҳа, иншо Аллоҳ, бу тадбирлар орқали қанчадан‑қанча вайрон бўлган кўнгиллар обод бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.
Жисмоний имконияти чекланган бундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан ҳисобланади.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Жорий йилда Ироқнинг Куфа шаҳри шимолида жойлашган Куфа масжидида ироқлик олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Қуръони каримни ёд олиш ва тиловат қилиш бўйича миллий мусобақа олтинчи марта ўтказилади.

Qaaf янгиликлар агентлигининг маълум қилишича, Куфа масжиди имоми Саййид Муҳаммад Мажид Мусавий Шайх Ҳодий Зандил ва Дор ал Қуръон раҳбари Саййид Одил ал Ясири билан учрашувда мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича муҳокама ўтказган.

Мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Қуръон экспертлари ва Қуръон институтларига мактуб йўллаш лозимлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Ироқда университет талабалари ўртасида миллий Қуръон мусобақаси ҳар йили февраль ойида ташкил этилади.

2018 йилнинг 9-10 февраль кунлари ўтказилган бешинчи мусобақада Ироқнинг 40дан ортиқ университети талабалари иштирок этган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top