muslim.uz

muslim.uz

Афина шаҳридаги Аттиcада қурилган масжид учун Юнонистон Таълим вазирлиги имом қидирмоқда. Бу ҳақда Вазирлик душанба куни баёнот берди. Хабарга кўра, мусулмонлар масжид имоми бўлиш учун қонуний равишда мурожаат қилиши мумкинлигини айтилган.

Вазирлик истовчилар томонидан жорий йилнинг 20 декабридан 2019 йилнинг 18 январига қадар Афинанинг шимолида жойлашган Мароусси туманидаги Таълим вазирлиги биносида ариза қабул қилинади.

Маълумот учун, Усмонийлардавридан буён Юнонистон пойтахтида илк бора масжид қурилган бўлиб, унинг 2019 йилда Элаионас туманида очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Среда, 19 Декабрь 2018 00:00

Умуман сув ичмайдиган ҳайвон

وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ

«…барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!» (Анбиё сураси, 30 — оят)

Демак, бу дунёдаги ҳамма нарса тирик бўлиши учун сувга эҳтиёжи бор экан. Усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмас экан. Ва бу барча мавжудотларга бирдек тегишли хусусият экан. Ушбу раббоний ҳикматдан ер юзасидаги ҳеч бир тирик жонзот истисно қилинмайди. Лекин олимларнинг муттасил олиб борган тадқиқотлари натижасида умуман сув ичмайдиган ҳайвон борлигини аниқланди. Энг қизиғи, у сув ичса ўлиб қолади.

Келинг, сиз билан бирга мана шу ҳайвон ҳақида танишамиз. У қуруқлик кенгурусидир. (Баъзилар уни саҳро кенгуруси, деб ҳам атайди). Унинг ватани Австралия саҳролари ҳисобланади. Вазни 60-70 кг келадиган бу қаҳрамонимиз саҳрода яшасада умуман сув ичмайди. Олимларнинг текширувлари шуни кўрсатмоқдаки, бу турдаги кенгурулар қуруқ умуман суви йўқ дуккакли донларни еб ҳаёт кечиради.

Қизиқ, бу жонивор сув ҳам ичмаса, озуқасида ҳам сув бўлмаса, қандай яшаши мумкин?! Тадқиқодчи олимлар айтадики, унинг ҳазм қилиш аъзосидан H — водород, нафас олиш аъзосидан эса — кислород ажраб чиқади. Маълумки, сув H2O — водород оксиди (11,19%) ва кислород (88,81%)дан таркиб топади. Ички жиҳозларда ҳосил бўладиган сув туфайли бу турдаги кенгуру умуман сувга эҳтиёж сезмайди. Субҳаналлоҳ!

وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ

«…барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!»

Шу нуқтаи назардан қаралганда, ояти каримага мос равишда барча тирик мавжудотлар қатори биз сўз юритган ҳайвон ҳам сув билан ҳаёт экан!

 Араб тилидан Равшанбек домла Ўринбоев таржимаси

Андижон шаҳар «Ҳазрати Билол» жоме масжиди имом-хатиби

Манба: http://muslimun.uz

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Истаган одамингга яхшилик қил, унинг амирига айланасан.

Истаган одамингдан бирор нарса сўра, унинг асирига айланасан.

Исгана одамингдан ҳеч нарса сўрама, унинг ўхшаши бўласан.

 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

*****

Сен ҳақингда ёмон гапларни гапиришади. Кейин сен билан бир дастурхон атрофида ўтиришади. Тез-тез юзингга табассум қилиб, яхши кўрувчи инсон ролини ўйнашади. Бу пасткашликдир.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

Агар ташқи кўринишингни гўзал қилсанг, одамларнинг назарини ўзингга жалб қиласан.

Агар ички дунёингни гўзал қилсанг, одамларнинг қалбларини ўзингга жалб қиласан. Билиб қўйки, ичинг фосид бўла туриб, ташқингни гўзал қилишингни фойдаси йўқ.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

Овозингни эмас, сўзларингнинг савиясини кўтар. Атиргулнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса яшин, момақалдироқ эмас, ёмғирдир.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

  • Бахилдан ҳам қабиҳроқ кимиса борми?
  • Ҳа, бор. Сахий одам эҳсон қилган кишисига қилган эсҳосинини миннат қилса, шу қабиҳроқдир.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

Баъзилар оғриқ манбаи бўлади. Баъзилар дарс бўлади. Баъзилар ширин хотира бўлади.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

Чиндан севадиган қалбларда вафо кишнаб туради.

“Ҳикмат дурдоналари”

*****

Мушт қилиб олинган қўл билан сўрашиб бўлмайди.

Берк ақл билан мунозара қилиб бўлмайди.

Қотиб қолган ақллар билан гаплашиб бўлмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Мунофиқ дўст ўнта душмандан ёмонроқдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

“Жим туриш унутишдир” деб ўйлашдан эҳтиёт бўл. Ер ўзи жим турса ҳам ичида мингта вулқон бор.

Форуқ Жувайда

*****

Хорлик остида минг йил яшама, азизлик сояси остида бир кун яша.

Антара ибн Шаддод

*****

Қилаётган ишимни одамларга тушунтириб ўтирмайман. Токи бирор киши “Бунинг қилаётган ҳар бир ишини билишга ҳаққим бор” деб ўйлаб қолмасин.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Уч киши сирни сақлай олади, агар улардан иккитаси вафот этган бўлса.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётларда бирор нарсани қўлга киритишнинг уддасидан чиқа олмаганлар доим бошқаларни йиқитишга уриниб яшайдилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

 

Среда, 19 Декабрь 2018 00:00

Қизалоғим менинг

Эр-хотин тўйдан бир кун ўтиб, эшикни ҳеч кимга очмасликка келишиб олишибди. Ўша куни эрнинг қариндошлари келиб, эшикни таққиллатишибди. Эр-хотин бир-бирига қараб, келишувни бузмаслик учун сукут сақлаб тураверишибди. Эшик очилмагач, меҳмонлар ортларига қайтиб кетишибди. Бироз вақт ўтгач, аёлнинг қариндошлари келибди. Келин кўз ёш тўкиб: «Аллоҳга қасамки, яқинларимни эшик тагида туришларига тоқат қила олмайман. Эшикни очайлик, илтимос, майлими», деб ҳиққиллаб туриб олибди. Эр сукут қилди. Эшик очилди.

Орадан йиллар ўтди. Улар тўртта ўғил фарзандли бўлишибди. Бир йилдан сўнг яна бир чақалоқ дунёга келибди. Бу сафарги фарзанд - қиз эди. Ота ўзида йўқ хурсанд бўлди. У шодликдан ўзига сиғмас эди. Шукроналар келтириб, қўйлар сўйиб, эҳсонлар қилиб берибди. Одамлар ҳайрон бўлиб, удан сўрадилар: «Нима учун тўрт ўғил фарзандингизда бунчалик хурсанд бўлмагансиз? Қиз фарзандингизга бунча эътибор?! Бунинг сабаби нима?». У жавоб берди: «Бу фарзандим - менга эшик очадиганим. Қизалоғим менинг!!!»

 

 

Насибуллоҳ домла Юнусалиев,

Шаҳрихон тумани “Мулла Эгамберди Охун”

жоме масжиди имом-хатиби

 

Ҳазрати Ҳафса (розийаллоҳу анҳу) билимли, юксак ахлоқли, иродаси мустаҳкам, садоқатли бир саййида аёл эди. У ҳижратнинг учинчи йили Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оилаларига қўшилиб, мўминларнинг онаси бўлиш шарафига эришди.

Ҳазрати Ҳафса табиатан бироз қаттиққўл эди. Ҳазрати Ойиша онамиз уни шундай тавсиф этади: “Ҳафса том маънода отасининг қизидир. Мустаҳкам иродаси бор. Бир сўзли ва қатъиятлидир“. Бир куни Расули Акрам Ҳафса онамиз олдида Ҳудайбияда байъат этган асҳобни эслаб: — Иншааллоҳ, Ҳудайбияда байъат этган асҳобим жаҳаннамга кирмайди, — деб марҳамат қилдилар. Ҳафса (розийаллоҳу анҳу) эса: “Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушгувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир“, (Марям,71) оятини ўкиди. Пайғамбаримиз ҳам унга: “Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз“, (Марям, 72) оятини ўқиб, жавоб бердилар. Ҳазрати Ҳафса онамиз ибодатда мустаҳкам эди. Кўп намоз ўқир ва нафл рўза тутарди. Унинг ҳаёти ҳам бошқа оналаримиз каби фақирликда ўтди. Ётоқ ўлароқ фойдаланадиган биргина шолчаси бор эди. Ёз кунлари уни тагига тўшар, қишда эса бир тарафини остига тўшаб, бир тарафини устига ёпарди. Кўпинча ейишга нон тополмас эди. Шундай бўлса ҳам сира шикоят қилмас, доим шукр қилиб яшарди. У Расули Акрамга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) садоқат ва муҳаббат билан боғланган эди. Ўзига ҳадя қилинган нарсаларни еб-ичмай, Расулуллоҳга икром қиларди. Ул зотни доимо ўз нафсидан юксак ва афзал биларди. Бир куни Ҳазрати Ҳафсага бир тулум асал тортиқ қилишди. Расули Акрам унинг хонасига кирганларида, Ҳафса ўша асалдан икром этарди.

Ҳазрати Ҳафса Фахри Коинотнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дорулбақога иртихолларидан сўнг ҳам муҳим хизматларни адо этди. Ҳазрати Абу Бакр даврида Қуръони карим оятлари бир ерга тўпланиб, Мусҳаф ҳолига келтирилган эди. Бу ягона нусха Ҳазрати Абу Бакрда турарди. Вафотидан сўнг Ҳазрати Умарнинг назоратига берилди. Ҳазрати Умар ҳам яраланиб, шаҳид бўлгач, қизи Ҳазрати Ҳафса онамизга топширилди. Ҳазрати Ҳафса уни садоқат билан муҳофаза қилди. Ҳазрати Усмон даврида бу нусха кўпайтирилди.

Саидаброр Умаров

Top