muslim.uz

muslim.uz

Махачқалъадаги "Россия менинг тарихим" номли тарихий боғда "Қўлда ёзилган Қуръон мўжизаси" кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кўргазма экспозицияларида қўлда яратилган Мусҳаф нусхалари намойиш этиш мақсадида қўйилган. Тарих институти Шарқ қўлёзмалари жамғармаси ушбу асарларни тақдим этгани айтилмоқда. Хабарда айтилишича, баъзи артефактлар ўта қадимий бўлиб, айримларининг ёши минг йилга бориб тақалади.

Ушбу кўргазма 2019 йилнинг 31 январига қадар давом этиши қайд этилган бўлса, унга кириш ташриф буюрувчилар учун текин экани ҳам эътиборга моликдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Англиянинг шимолида жойлашган Ланкашир графлиги, Престон шаҳридаги масжидлардан бири юзлаб уйсизларга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкил қилди. Тадбир доирасида уйсизларга тарқатиш учун 100дан ортиқ рюкзаклар тайёрланиб, унинг ичига иссиқ кийимлар, овқат ва гигиена анжомлари жойлаштирилди. Бу ҳақда International Quran News Agency нашри хабар берди.

Ушбу сумкалар Авенҳамдаги Кларедон жоме масжидининг олдидаги уйсизларга ёрдам тизими бўйича тарқатилиши кўзда тутилган. Масжид ходимларининг айтишича, бугунги кунда Престон кўчаларининг ўзида юриб, шу ернинг ўзида тунни ўтказувчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларга кўмак кўрсатиш эса инсонийлик бурчимиз экани қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ушбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва бошқа чет дунё тилларида маъно таржималарини нашр этиш ишларини амалган оширувчи йирик китоб босмахонаси – нашриёт уйидир. Бу ҳақда Ислом.уз нашри маълумот берди.

Айни дамда мажмуада 1700 та ходим меҳнат қилади ва йилига 10 миллион нусха Қуръони карим нусхаларини чоп қилади. Ҳозирги кунга қадар Қуръони каримнинг 39 тилда 55 хилдаги турли маъно таржималари нашриёт томонидан нашр қилинган.

Мажмуа веб-сайтида Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва унинг маъно таржималари ҳамда унга ёзилган тафсирларни ўқиш мумкин.

Шунингдек, Қуръони карим тиловатлари аудиоёзувларини эшитиш, матнларни ўқиш ва қадимги қўлёзма нусхаларини кўриш мумкин.

Асос солинган 1985 йилдан бери ушбу Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш нашриёти мажмуаси бугунги кунга қадар 128 миллион нусхага яқин Қуръони карим нусхаларини чоп этган.

Нашриёт Қуръон нусхаларини чоп этишда хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган Қуръони каримнинг ёзма нусхасидан фойдаланади.

 

т

т

т

т

т

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Москвада шаҳридаги Миллатлар уйида "Россия мусулмонлари" фотоалбомининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир "Россия-Ислом дунёси" стратегик гуруҳи томонидан ташкил этилгани айтилган.

Ушбу албомда россиялик мусулмонларнинг бугунги кундаги ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи акс эттирилган. Албомда Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи турли мусулмон миллатлар учун алоҳида бўлимлар ажратилган. Уларнинг миллий анаъналари, одатлари ва турмуш тарзи, байрамлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Пятница, 21 Декабрь 2018 00:00

Юрак жарроҳи

Бир куни машҳур юрак жарроҳи ўз машинасини созлатиш учун механик устанинг олдига борди. Уста машинанинг моторини очиб, баъзи қисмларини алмаштирди, баъзи жойларини тузатди. Ишини битиргач, жарроҳнинг ёнига келиб: “Сизга бир савол берсам майлими?” деди. Жарроҳ аввалига ҳайрон бўлди, кейин “Марҳамат, сўранг!” деди.

Уста шундай савол берди: “Сиз инсонларнинг юраклари устида жарроҳлик амалиётини ўтказасиз. Мен ҳам машиналарнинг моторлари, яъни бошқача қилиб айтганда “юраклари” устида созлаш, янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб бораман. Менинг ишим ҳам худди сизнинг ишингизга ўхшайди. Касбимиз деярли бир-бирига ўхшаш. Аммо нега сиз кўп пул топасиз-у, бизнинг топадиган пулимиз сизникидан анча кам?”

Бу саволни эшитган жарроҳ устага яқин келди ва сокин овозда унинг қулоғига: “Агар қўлингиздан келса, сиз ҳам машинанинг моторини ўчирмасдан туриб таъмирлаб кўринг-чи!” деб пичирлади.

 

 Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Top