muslim.uz

muslim.uz

Понедельник, 05 Ноябрь 2018 00:00

Фоторепортаж: Испанияда халқаро анжуман

ЎМИ Матбуот хизмати

Октябрь ойи охирида Тошкентдаги Шайх Зайниддин жоме масжидида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилган эди. Унда бир қатор масалалар муҳокама этилиб, ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «Мурувват куни» сифатида белгиланган эди.

Кеча, 4 ноябрь куни Тошкентдаги «Райҳон» миллий таомлар ошхонасида «Мурувват куни» доирасидаги дастлабки учрашув ташкил этилди. Унда 250 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапиришда имконияти чекланган фуқаролар иштирок этди.

Учрашувда қўмита томонидан Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги, Саудия Арабистонидан махсус келтирилган ноёб нусхаси кўзи ожизларга туҳфа этилди, шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам қимматли совғалар тақдим этилди.

Мулоқот давомида имконияти чекланган юртдошларимиз томонидан намоз, поклик ва бошқа диний адабиётларни брайл ёзувида нашр қилиш ва аудио-дисклар чиқариш, маърифий суҳбатлар сонини янада кўпайтириш, шунингдек, диний-маърифий тадбирларни ўтказиш учун бино ажратиш, диний телекўрсатувларга сурдо таржимонларни бириктириш, жума маърузаларини сурдо таржимонлар ёрдамида онлайн тартибда бериб бориш, имконияти чекланган инсонлар учун махсус сайт ташкил қилиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

«Ўзбекистонда 23 минг нафар кар-сақов бўлса-да, уларга 50 нафаргина сурдотаржимон бор, – дейди меҳмонлардан бири. – Ҳеч бўлмаса, 300 нафар ана шундай таржимон керак. Бугунги кунда масжидларда ҳам сурдо таржимонларга катта эҳтиёж бор».

Тадбирда шу каби муаммолар ва уларнинг ечими йўлида қатор таклифлар билдирилди. Кейинги мурувват кунига қадар амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

Навбатдаги “Мурувват куни” 2 декабрда бўлиб ўтади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Жорий йилда "Моворауннаҳр" нашриёти ходимлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллигида бўлишди. Ушбу ташриф доирасида нашриётда бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, "Мўминалар" ҳамда "Илм ва одоб" журналларининг ташкил этилгани ва нашр этилаётгани, бу эса аёллар ва болалар учун фойдали бўлгани ҳақида фикрлар билдирилди.

Фаол обуначилар нашриёт ходимлари томонидан тақдирланган.


ЎМИ Матбуот хизмати

Понедельник, 05 Ноябрь 2018 00:00

Испанияда анжуман ўз ишини бошлади

5 ноябрь куни Кавказ мусулмонлари идораси, Испания Адлия вазирлиги ва Халқаро “Эвсен” фонди ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош каби мартабали меҳмонлар қатнашмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Куни кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Испанияга жўнаб кетган эди. Сафар давомида Москва шаҳрида тўхтаб, Москва муфтийси Альбир Крганов билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакат мусулмонлари ҳаёти, уларга берилаётган имкониятлар, ўзаро икки томонлама муносабатларни янада кучайтириш, таълим соҳасидаги келишувларни юқори босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат асносида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Москва шаҳрида бунёд этилиши режалаштирилган улкан масжид лойиҳаси билан танишдилар.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top