МУФТИЙ МИНБАРИ

#Ихтилоф_ва_ечимлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган, эътиқодимизга салбий таъсир кўрсатаётган ва ёшларни тўғри йўлдан адаштираётган таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида, “Ихтилофлар ва ечимлар” номли туркум суҳбатларни эълон қилиш мақсад қилинди.
Мана шундай суҳбатларнинг илк мавзуси “Мазҳабга эргашишнинг зарурати ва фойдалари” деб номланиб, ҳозирги кунда халқимиз мазҳабга эргашиши муҳимлиги, фойдалари ва аксинча мазҳабсизлик зарарлари тўғрисидаги сўз юритилади.
Унда мазҳабга амал қилмайдиган ва унга эргашувчиларни менсимайдиган ёшларга панду насиҳатлар қилинади. Масжидларда айримларнинг ноодатий шаклда намоз ўқиши иккиланиш ва бўлинишларга сабаб бўлаётгани афсус билан қайд этилади. Бундай вазиятда бир мазҳабга эргашиш, масжид имомига иқтидо қилиш ва турфа хилликнинг олдини олиш энг тўғри йўл экани таъкидланади.
Азалдан диёримизда Ҳанафий мазҳабига амал қилингани, асрлар давомида ихтилоф бўлмагани ва бундай муаммоларнинг ечимлари ҳужжат-далиллар асосида баён этилади.
Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани мўмин-мусулмонларга фойдали қилиб, муваффақият ато этсин.

Youtube (https://www.youtube.com/@Muslimuzz/videos) | Tas-ix (https://mover.uz/channel/muslimuz) | Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal) | Instagram

(https://www.instagram.com/muslimuzportali/)Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

1552 марта ўқилди
Мавзулар
Top