muslim.uz

muslim.uz

Вақф хайрия жамоат фонди кеча ва бугун операция қилиш керак бўлган оғир беморларга, уй жойи йўқ моддий ёрдамга муҳтож оилаларга, кўп болали даромади йўқ оилаларга, фарзанди ёки яқин инсони жазони ижро этиш муассасасида бўлган жами ҳисобда 43 та оилага фонднинг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамидан 62 200 сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ундан ташқари фонднинг Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вакилликлари моддий ёрдамга муҳтож ҳамда бемор бўлган 80дан ошиқ оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак улашдилар.

Фонд бошқари раҳбари бошчилигида Олмазор туманидаги муҳтож ва бемори бор хонадонларнинг ҳолидан хабар олинди.

Закот маблағларини ўз эгаларига етказиш ишлари давом этмоқда.


Қайд этиш керак, 14 июнь куни фондга келиб тушган маблағлар ярим миллиарддан ошгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:

1.Click, PayMe, MBank, UPay тўлов мобил илова орқали:

*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;

2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига чиқим қилиш орқали;

3.Тижорат банклари инфокиослари орқали нақд пул ва пластик карта (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) чиқим қилиш орқали;

4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига шартнома орқали;

5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР 207276595

АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,

Сумда:

ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;

х/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;

ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» учун.

АҚШ долларида:

acc. 20212840600881753002 in AKIB “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,

branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89

Бундан ташқари мусулмонларга республикамизнинг барча вилоятларида тижорат банкларининг инфокиосклари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталардан чиқим қилиш орқали молиявий ибодатларини адо этиш имконияти яратилди.

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Вақф хайрия жамоат фонди ҳисобига 14 июнь куни 256 954 390 (икки юзи эллик олти миллион тўққиз юз эллик тўрт минг уч юзи тўқсон) сўм келиб тушди.

Шундан:

Хайрия учун: 3 924 775 сўм;

Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 251 297 368 сўм;

Вақф учун: 1 732 247 сўм келган.

Умумий ҳисобда фонднинг ҳисоб рақамида 525 563 552 (беш юзи йигирма беш миллион беш юзи олтмиш уч минг беш юзи эллик икки) сўм йиғилди.

14 июнь куни закот, ушр, фидя, фитр маблағларини ўз эгаларига етказиш бошланди. Бу бўйича батафсил маълумот берилади.

“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:

1.Click, PayMe, MBank, UPay тўлов мобил илова орқали:

*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;

2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига чиқим қилиш орқали;

3.Тижорат банклари инфокиослари орқали нақд пул ва пластик карта (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) чиқим қилиш орқали;

4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига шартнома орқали;

5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР 207276595

АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,

Сумда:

ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;

х/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;

ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» учун.

АҚШ долларида:

acc. 20212840600881753002 in AKIB “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,

branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89

Бундан ташқари мусулмонларга республикамизнинг барча вилоятларида тижорат банкларининг инфокиосклари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталардан чиқим қилиш орқали молиявий ибодатларини адо этиш имконияти яратилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Пятница, 15 Июнь 2018 00:00

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين

وعلى آله وأصحابه أجمعين وبعد

 

Азиз юртдошлар, Сизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳ таборака ва таолодан тутган рўзаларимиз қабул, ибодатларимиз мақбул ва дуоларимиз мустажоб бўлишини сўраймиз.

Ниҳоясига етаётган Рамазон ойи мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган ажойиб бир даврда ўтмоқда. Аллоҳга шукрки, ушбу шарофатли ой диёримизда жуда ҳам файзли, қут-баракали кечди. Икки мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ намозлари, мингдан зиёд жомеларда Қуръон хатмлари адо этилди.

Дарҳақиқат, инсон рўза тутиб, савобли амалларни адо этар экан ушбу ибодатларни фақат Аллоҳ таоло учун бажаришни ният қилади. Парвардигорнинг розилигини топиш, раҳмат-мағфиратига етишишни  умид қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг фазли ҳақида бундай марҳамат қиладилар:

Ким Рамазон рўзасини имон билан савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”.

Ушбу ой улуғлигининг яна бир ҳикмати бу ойда Қуръони карим нозил бўлганидир. Ҳақ таоло Каломи шарифида бундай дейилади:

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.”

Рамазон ойи кечаларида мусулмонларимиз ушбу ойнинг зийнати бўлган таровеҳ намозларида иштирок қилдилар. Қалблари илоҳий ҳикматга тўлиб, руҳий-маънавий қувват олдилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кечаларини ибодат ила ўтказган-ларга хушхабарлар борлигини айтиб:

“Ким Рамазон кечалари имон билан савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилганлар.

Рамазон хайру саховат ойидир. Олийҳиммат кишиларимиз бу ойда хайру эҳсон амалларини янада кўпайтиришди. Мўмин-мусулмонлар бир-бирларига кўмак бердилар, муҳтожларга ёрдам қўлини узатдилар, беморлар ва кексаларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Ҳадиси шарифда:

“Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик  улашишдир”, деб марҳамат қилинган.

Аллоҳ таборака ва таолога шукрки, муборак ой бошланиши олдидан муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги тарихий фармонлари эълон қилинди. Ушбу Фармон билан халқаро ислом академияси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ҳадис илми мактаби ташкил этилди ҳамда диний соҳа ходимларига бир қатор имтиёзлар берилди.

Юртимизда ўтказилган Қуръони карим мусобақасини кузатиб, халқимизнинг Аллоҳ таолонинг Каломига эҳтироми, муҳаббати юқори эканига яна бир бор амин бўлдик.

Баракотли ой арафасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги масжидлар халқимизга туҳфа этилди. Азим пойтахтимиздаги қайта бунёд этилган “Имом Термизий”, Бухорои шарифдаги “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидлари таровеҳ намозини адо этиш билан иш фаолиятини бошлагани мўмин-мусулмонларимизга Рамазон туҳфаси бўлди. Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжид-мажмуалари қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Албатта, бундай шароит ва имкониятлар учун биз – мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, ўзаро аҳил ва иноқ бўлишимиз лозим, елкама-елка туриб мамлакатимиз тараққиёти йўлида бор куч ва ғайратимизни аямаслигимиз керак. Ҳадиси шарифда айтилганидек: “Ким одамлардан келаётган яхшиликка шукр қилмаса, Аллоҳга шукр келтирмайди”. Ношукрлик, ғийбат, туҳмат каби иллатлар биз – мўмин бандаларга асло ярашмайди. Огоҳ бўлишимиз керакки, бундай қусрлар савобларимизни ўчиради, имонимизни заифлаштиради, қалбимизни ихтилофли қилиб қўяди. Аллоҳ таоло бундай ҳолдан Ўзи асрасин.

Азизлар, юртимизда эртага катта байрам, Ийди Рамазонни нишонлаймиз. Эрта тонгдан жоме масжидларига йўл олган юртдошларимиз ҳайит намозларини адо этадилар, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини Аллоҳдан сўраб, эзгу дуолар қиладилар. Ҳайит намозидан сўнг ота-оналар, дўсту биродарлар, табаррук ёшдаги кексалар зиёрат қилинади, беморларнинг ҳолидан хабар олинади, меҳру мурувватга муҳтож кишиларга эътибор кўрсатилиб, уларга байрам қувончи улашилади.

Шундай экан, келинг азизлар, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилиб турган ушбу дамда, қалбимиз юмшаб, ихлосимиз ортиб турган лаҳзаларда дуо қилайлик: Парвардигоро, бизга тинчликдек улуғ неъматни бердинг, бу неъматингни Қиёматгача бардавом қилгин. Элини, юртини янги марралар сари дадил етаклайдиган ва динимизни азиз қиладиган Раҳбарни бердинг, у кишини Ўз ҳифзу ҳимоянгда асрагин, олиб бораётган ишларида Ўзинг ёру мададкор бўлгин! Халқимизни, жонажон Ватанимизни офату кулфатлардан, балою қазолардан Ўзинг паноҳингда сақлагин. Осмонимизни мусаффо, ҳаётимизни бундан-да фаровон, неъматларингни янада зиёда айлагин.

Азиз юртдошлар, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

Усмонхон АЛИМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Қадрли ва муҳтарам ватандошлар!

Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.  

Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга  ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки, шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз. 

Айни вақтда муқаддас ислом динининг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда ўта долзарб вазифага айланиб бораётганини барчамиз яхши тушунамиз. Мамлакатимизда кейинги пайтда бу борада кўп ишлар қилинаётгани сизларга яхши маълум, албатта. Жумладан, улуғ алломаларимиз Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилгани шу йўлдаги улкан қадамлар бўлди. 

Бугунги кунда бутун инсоният ҳаётига таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши жаҳолатга қарши – маърифат асосида курашиш, динимиз поклигини сақлаш бўйича мамлакатимиз томонидан нуфузли халқаро минбарлардан қатор амалий ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деган ном билан махсус резолюция қабул қилиш ҳақида билдирган таклифимиз жаҳон миқёсида кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Шу улуғ айём кунларида узоқ ва яқин мусулмон мамлакатларнинг халқларини, барча дўстларимизни самимий қутлаб, уларга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилашдан беҳад мамнунмиз.

Муҳтарам юртдошлар!

Ўзбекистонимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бораётгани, Рамазон ҳайити муносабати  билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилингани бу йилги байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда. 

Табаррук айём арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида фармон қабул қилингани халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат фазилатларининг яна бир яққол намоёни бўлди. 

Ҳеч шубҳасиз, бу ҳуқуқий ҳужжат жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, билиб-билмай нотўғри йўлга кирган инсонларни кечириш, уларни оиласи бағрига, тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган кенг кўламли ишларимизнинг узвий давомидир.

Албатта, биз ўз диний қадриятларимизни улуғлаб, эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга замонавий илм-фан, касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаш, инновациялар соҳасидаги ютуқларни чуқур ўзлаштириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш барқарор тараққиётга эришишнинг энг муҳим шарти эканини яхши тушунамиз. 

Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди. 

Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман.

Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин! 

 

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top