muslim.uz

muslim.uz

2018 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар “Кўзи ожизлар” жамиятининг маданият уйида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович иштирок этди.

Ушбу тадбирда “Кўзи ожизлар” жамияти аъзолари билан дилдан суҳбат қилинди ҳамда уларни муаммоларини аниқлаб ёрдам бериш масаласи кўтарилди.

Мазкур тадбирда жамият раиси Талъат Азимов сўзга чиқиб, яқин ўртада бундай самимий суҳбат ташкил этилмаганлиги, жамият аъзолари ўтказилган дилкаш суҳбатдан мамнун эканлигини маълум қилди. Жамият раиси кўзи ожиз, қўли гул чеварларни муносиб иш билан таъминлашда ёрдам беришни сўради.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович уларни муаммоларини бирма бир эшитиб, уларга ваколати доирасида амалий кўмак беришни маълум қилди.

Шунингдек, ушбу тоифа аёлларидан бири Чилонзор туманида яшовчи Имамова Лобар Нажимовна ниҳоятда шароити оғирлигини билдириб, коммунал тўловидан қарзини тўлашга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқарони муаммосини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма бериб, масала жойида хал этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига хорижий мамлакатлар мусулмонлари идоралари раҳбарлари, чет эл давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари, халқаро ташкилотлардан табрик мактублари келмоқда.
Шайх Равиль Гайнуддин, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий;
Шайх-ул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода, Кавказ мусулмонлари идораси раиси;
Серикбай ҳожи Ораз, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий;
Аҳмет Башар Шен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси;
Муҳаммад Таршаҳани, Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси;
Шири Шириев, Турманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси;
Носир Бушрит, Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси;
Аҳмад Холид Ал-Жийрон, Кувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси;
Саид Шахабуддин Тимури, Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси;
Баҳман Оғарозий, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси;
Викентий, Ўрта Осиё митрополити раҳбари, Ўзбекистон ва Тошкент митрополити;
Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида шу йил 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.

Юқоридаги линк орқали ҳайит намозини ўқиш бўйича видеодарсни томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top