www.muslimuz

www.muslimuz

Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку, исталганча топилади.

Баъзи вақтларда туш шариатга хилоф нарсага далолат қиладиган бўлса, шариатни қўйиб, тушга амал қилган кимсалар ҳам бор, астағфируллоҳ.

Баъзи бир шайхлар муридларнинг тушларини уларнинг охиратига зарар етказадиган даражада нотўғри таъвил қиладилар.

Яна бирлари тушга суяниб, бидъат ишларни жорий қилишгача бориб етганлар.

Аксар вақтларда туш шариатга хилоф равишда, бир ишни бошқасидан афзал кўришга сабаб бўлган.

Бу нарсаларнинг ҳаммаси тушга шариат нуқтаи назаридан эмас, муболағали равишда қараш орқали келиб чиққан.

Аслида эса туш ҳақида келган оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш ва уларни шаръий асосларда таъвил қилиш керак бўлади.

Туш инсон ҳаётининг ажралмас қисми экани ҳаммага маълум. Туш инсонни кўпинча ҳайратга, ташвишга ёки сурурга ҳам солади. Туш кўплаб саволларга ва ечилмаган жумбоқларга ҳам сабаб бўлган нарсадир.

Барча замон, макон ва халқларда тушга нисбатан ўзига хос қараш, муносабат, ишонч ва хурофотлар ҳам бордир. Туш ҳақидаги тушунчалар, мафкуралар, тахминлардан ташқари, у ҳақида ўтказилган илмий ишлар ва ёзилган китоблар ҳам бор.

Ҳозирги кунимизда мусулмонлар орасида туш ҳақида турлича тушунчалар мавжуд. Уларнинг кўплари турли манбалардан олинган. Аммо исломий манбалардан олинган маълумотлар деярли йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Очиғини айтадиган бўлсак, кўпчилигимиз туш ҳақида Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари борлиги ҳақида тузукроқ маълумотга ҳам эга эмасмиз.

Бунинг устига, бизда ҳали туш ҳақида исломий асосда бирор мақола ёки китобча ёзилган эмас.

Қуръони Каримда туш асосан Юсуф сурасида зикр қилинган. Бу сура туш билан бошланади, унинг ўртасида ҳам, охирида ҳам туш ва унга оид нарсалар зикр қилинади.

Сураи каримада Юсуф алайҳиссалом кўрган тушини отаси Яъқуб алайҳиссаломга сўзлаб бераётганини тасвирлаш билан қиссага кирилади ва ҳоказо.

Ҳаётга назар соладиган бўлсак, баъзилар тушни тамоман тан олишмайди. Баъзилар эса ҳамма нарсани тушга боғлаб қўйишади. Исломда эса ҳақиқий ва керакли мавқиф тутилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «وَالرُّؤْيَا ثَلَاثٌ: الْحَسَنَةُ بُشْرَى مِنَ اللهِ، وَالرُّؤْيَا يُحَدِّثُ الرَّجُلُ بِهَا نَفْسَهُ، وَالرُّؤْيَا تَحْزِينٌ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يَكْرَهُهَا فَلَا يُحَدِّثْ بِهَا أَحَدًا، وَلْيَقُمْ فَلْيُصَلِّ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Туш уч хилдир: Солиҳ туш – Аллоҳдан севинч башоратидир; Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши; Маҳзун туш – шайтондандир. Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, уни одамларга айтмасин, туриб, намоз ўқисин».

Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда.

Туш уч хилдир:

  1. «Солиҳ туш – Аллоҳдан севинч башоратидир».

Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлса-ю, яхши туш кўрса, бу Аллоҳ таолодан юборилган яхшиликка ишора бўлади.

  1. «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».

Агар одам бошига тушган бирор ишни кўп ўйлаб юрган бўлса, ўша ўйлаш таъсирида туш кўради. Бундай тушнинг эътибори йўқ бўлади.

  1. «Маҳзун туш – шайтондандир».

Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон таъсир қилган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифларида:

«Ҳулм (ёмон туш) шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.

«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, Уни одамларга айтмасин, туриб, намоз ўқисин», дедилар».

Юқорида айтилганидек, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири: ўша ёқимсиз тушни ҳеч кимга айтмасликдир.

Демак, мусулмон уламолар тушни уч турга бўладилар:

  1. Аллоҳ таолодан бўлган илҳомий тушлар.

Уларга Юсуф сурасидаги тушлар мисол бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрган тушлари ҳам шу хилдаги тушлардан. Маълумки, у зот пайғамбарликларининг дастлабки олти ойида кўрган тушлари худди тонг ёғдусидек аниқлик билан воқеликда ҳам такрорланиб турган.

Бу ҳақда саҳиҳ ривоятлар кўп.

Набий алайҳиcсаломнинг «Тўғри туш набийликнинг қирқ олти жузидан биридир», деган ҳадисларини ҳам уламолар, ана шу олти ойга ишорат, дейдилар. Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набийликлари йигирма уч йил бўлган. Йигирма уч йил қирқ олтита олти ойликдан иборат. Демак, туш ўнгидан келиб юрган ана шу дастлабки олти ой муддат йигирма уч йиллик набийлик муддатининг қирқ олтидан биридир.

  1. Ҳаётда бўлиб ўтган нарсаларни хотирлаб, эсга олиб, сўнгра ухлагандан кейин ўша нарсаларнинг тушга кириши. Бу тушнинг эътибори йўқ. Моддапарастлар шуни ҳам туш деб биладилар.
  2. Шайтон таъсири остида кўриладиган алғов-далғов тушлар. Бунинг ҳам ҳеч қандай эътибори йўқ. Шунинг учун ҳар бир кўрган тушни эътиборга олиб, таъбирини ахтаришга тарғиб қилиш ҳам йўқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида:

«Агар бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини тушида кўрса, бошқаларга айтсин. Ёмон кўрадиган нарсасини тушида кўрса, чап томонига уч марта туфласин-да, бошқа томонга ёнбошлаб олсин. Аллоҳдан унинг шарридан сақлашини сўрасин. Бу тушини ҳеч кимга айтмасин. Шунда туш унга зарар қилмайди», деганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Муовия ибн Ҳайдатул Қушайрийдан ривоят қилган ҳадисда эса Набий алайҳиссалом:

«Туш таъбир қилинмагунча киши учун фолга ўхшаб тураверади, таъбир қилинса, воқеликда зоҳир бўлади», деганлар.

Уламоларнинг фикрича, туну куннинг узунлиги бир-бирига яқин бўлган мавсумда таҳорат билан ётган одамнинг саҳар чоғи кўрган туши ҳақиқатга яқин туш бўлади.

Тушга нисбатан шаръий назарнинг қисқачаси шу. Ҳеч ким тушни шаръий далил сифатида зикр қилмаган. Ҳеч ким тушни бирор шахснинг ёки ишнинг афзаллиги учун далил ҳам қилмаган. Тушда кўрган нарсага қараб эмас, туш ҳақида шариатда келган далилларга қараб иш юритиш лозим. Шайхлар тушларни шаръий қоидалар асосида таъвил қилишни билишлари ва тушга оид шаръий ҳукмларни яхши ўрганган бўлишлари керак.

Кашф нима?

Унга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак?

Бу ва бунга ўхшаш саволларга тўғри жавоб олиш ҳам тасаввуф оламида катта аҳамият касб этади.

Аҳли тасаввуф мусулмонлардан бирига малоикаларнинг кўриниши ёки уларнинг овози эшитилишини, кўпчиликка эшитилмайдиган баъзи нарсаларнинг эшитилишини, кўпчиликка билинмайдиган нарсаларнинг билинишини «кашф» деб атайдилар.

Бунга Қуръони Каримда ҳам, Суннати мутоҳҳарада ҳам мисоллар бор.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида:

﴿وَإِذۡ قَالَتِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَٰمَرۡيَمُ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰكِ وَطَهَّرَكِ وَٱصۡطَفَىٰكِ عَلَىٰ نِسَآءِ ٱلۡعَٰلَمِينَ٤٢ يَٰمَرۡيَمُ ٱقۡنُتِي لِرَبِّكِ وَٱسۡجُدِي وَٱرۡكَعِي مَعَ ٱلرَّٰكِعِينَ٤٣

«Эсла, вақтики, фаришталар дедилар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени мусаффо қилди, поклади ва оламлардаги аёллар узра танлаб олди. Эй Марям, Роббингга итоаткор бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил», деган (42-43-оятлар).

Биби Марямнинг Набий ҳам, Расул ҳам эмасликлари ҳаммага маълум. Аммо Қуръони Каримда фаришталар у киши билан гаплашгани собит бўлиб турибди. Набий ёки расул бўлмаган одам билан фаришталарнинг гаплашиши «кашф» дейилади.

Имом Бухорий ривоят қиладилар:

«Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлоғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин деб, бориб, уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг ҳодисани Набий алайҳиссаломга сўзлаб берди.

У киши: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар.

У бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳёни босиб олмасин деб қўрқдим, унинг яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб, чиқиб кетдим», деди. Набий алайҳиссалом:

«У нималигини биласанми?» дедилар.

«Йўқ», деди. Ул зоти бобаракот:

«Улар сенинг овозингга келган фаришталар. Агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларни кўрса бўларди. Улар беркинмасдилар», дедилар».

Демак, саҳобалар даврида баъзи кишилар Қуръони Карим қироати билан ҳам фаришталарни кўриш имконига эга бўлганлар. Бу ҳам кашфнинг воқеликда бўлишига яна бир далилдир.

Ҳужжатул Ислом имом Ғаззолийнинг ҳаёт йўлларида ва у кишига ўхшаш бошқа аҳли фазл кишиларнинг тажрибаларида кашф ҳодисаси кўп бўлганига далиллар мавжуд.

Афсусланарлиси шуки, баъзи сўфийлар кашфни шаръий маъносидан бошқа тарафга буриб юборганлар. Уларнинг кашфга нисбатан тутган мавқифлари бир неча катта хатолар содир бўлишига сабаб бўлган.

  1. Баъзи жоҳил сўфийлар кашфни Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарага зиёда равишда шаръий масдар деб эътибор қиладилар. Бундан ҳам даҳшатлиси, кашфга соҳиб бўлган сўфийнинг ҳар бир гапини худди ваҳийдек қабул қилиш зарурлигини даъво қилишдир.
  2. Бошқа бир тоифа сўфийлар эса кашф берилган киши шариат ҳукмларига амал қилмай қўйса бўлаверади, деган ботил фикрга борадилар. Улар «Ва Роббингга то сенга яқин келгунча ибодат қил» оятини ботил йўл билан таъвил қиладилар ва: «Кашф берилган киши намоз ўқимай, рўза тутмай ва бошқа ибодатларни адо қилмай қўйса бўлаверади», дейдилар.

Ислом уммати ижмоъси бўйича, бу фикрдаги кишилар кофир бўладилар. Чунки ушбу ояти каримада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилинган ва ундаги «яқин»дан мурод ўлимдир.

  1. Яна бир гуруҳ сўфийлар, кашф берилган шахс нима деса, шуни қилиш керак, деган фикрга борадилар ва шариат амалларини қўйиб, шайхларининг айтганини қилишга ўтадилар. Бунда улар шайхларининг айтгани шариатга тўғри келиши ёки тўғри келмаслигига эътибор қилмайдилар. Худди шайхлари маъсум, ҳамма гапи шариат ҳукми ўрнида ўтадигандек тасарруф қиладилар. Ҳолбуки, кашф синов учун берилган бўлиши ҳам мумкин.

Барча мусулмонлар, айниқса сўфийлар кашф масаласида жуда ҳам эҳтиёт бўлмоқлари лозим.

Кашф – бўлиши мумкин нарса. У Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган фазл ёки синов ва имтиҳон бўлади. Кашф ила ақийда собит бўлмайди. Кашф билан янги шаръий ҳукм ҳам собит бўлмайди. Кашф билан ибодат ҳам собит бўлмайди. Кашф Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳара таълимотларига тўғри келса, уни тасдиқлаш мумкин.

Мусулмон кишининг қалбига ғайбий масдардан тушган, илм берувчи, йўлловчи, эслатувчи нарса «илҳом» дейилади. У ҳақиқий нарса бўлади. Аллоҳ таолонинг фазли ила баъзи мўмин-мусулмонларга илҳом берилиши бор гап.

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида келган қуйидаги ҳадиси шарифни айнан илҳом маъносида тушунишимиз лозим.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «لَقَدْ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ رِجَالٌ يُكَلَّمُونَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَكُونُوا أَنْبِيَاءَ، فَإِنْ يَكُنْ مِنْ أُمَّتِي مِنْهُمْ أَحَدٌ فَعُمَرُ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Батаҳқиқ, сиздан олдин, Бану Исроилдан, анбиёлардан бўлмасалар ҳам, уларга гапириладиган кишилар бор эди. Агар менинг умматимда бирорта ўшандоқ одам бўлса, Умар бўларди», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифдаги «уларга гапириладиган кишилар», яъни «гапи тўғри келадиган кишилар» ўзига берилган илҳом туфайли бир нарсани бўлишидан олдин гапирадиган кишилардир.

Бундай кишиларга Аллоҳ таоло пок фитрат, юксак фаҳм-фаросат, кучли ақл-заковат берган бўлади. Бўлиши лозим бўлган нарсаларни улар аввалдан бутун вужудлари ила ҳис қилиб турадилар. Улар «Эй Роббул оламин, қани энди шу пайтда бундай бўлсайди», деб орзу қиладилар ва ўша орзулари рўёбга чиқади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ана шундай кишилардан бўлганлар.

Кишининг қалбига ғайбий масдардан тушган ҳар бир нарса ҳам илҳом бўлавермайди. Аслида инсон қалбига тушадиган нарсалар тўртга бўлинади:

  1. Шайтоннинг васвасаси.

Аллоҳ таоло Анъом сурасида:

﴿وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوّٗا شَيَٰطِينَ ٱلۡإِنسِ وَٱلۡجِنِّ يُوحِي بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٖ زُخۡرُفَ ٱلۡقَوۡلِ غُرُورٗاۚ

«Шунингдек, ҳар бир Набийга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Уларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун жимжимадор каломларни танларлар», деган (112-оят).

Аллоҳ таоло Марям сурасида:

﴿أَلَمۡ تَرَ أَنَّآ أَرۡسَلۡنَا ٱلشَّيَٰطِينَ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ تَؤُزُّهُمۡ أَزّٗا٨٣

«Биз шайтонларни кофирларга уларни доимий қўзғаб туришга юборганимизни кўрмадингми?» деган (83-оят).

  1. Нафснинг ғулғуласи.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

﴿ إِنَّ ٱلنَّفۡسَ لَأَمَّارَةُۢ بِٱلسُّوٓءِ

«Албатта, нафс ёмонликка кўп амр қилувчидир», деган (Юсуф сураси, 53-оят).

  1. Фаришта хотирага соладиган нарса.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қалбда икки тутиш бор: 1. Фариштадан бўладиган тутиш. У яхшиликни ваъда қилиш ва ҳақни тасдиқ қилиш ила бўлади. Ким ўзида ўшани топса, уни Аллоҳдан деб билсин ва ҳамд айтсин. 2. Душмандан бўладиган тутиш. У ёмонликни ваъда қилиш ва ҳақни ёлғонга чиқариш ҳамда яхшиликни қайтариш ила бўлади. Ким ўзида ўшани сезса, Аллоҳдан шайтони рожиймнинг шарридан паноҳ сўрасин», деганлар.

  1. Роббоний илҳом.

Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида:

﴿وَٱلَّذِينَ ٱهۡتَدَوۡاْ زَادَهُمۡ هُدٗى وَءَاتَىٰهُمۡ تَقۡوَىٰهُمۡ١٧

«У Зот ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилгай ва уларнинг тақволарини бергай», деган (17-оят).

Демак, мазкур тўрт нарсани фарқлай билиш керак бўлади. Кўнгилга келган нарсани «илҳом» деб баҳолаб бўлмайди. Илҳом бўлганда ҳам, унинг ўзини ёки илҳомга сазовор бўлган бошқа кимсани шариат қоидасидан ташқаридаги шахс сифатида баҳолашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Аммо баъзи сўфийлар бу масалада ҳадларидан ошиб, ўзлари залолатга кетганлар ва бошқаларнинг ҳам залолатга кетишига сабаб бўлганлар.

Улардан баъзилари: «Кашф, илҳом ва туш билан кифояланиб, Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларни ўрганмаса ҳам бўлаверади, ақоид, фиқҳ ҳамда бошқа илмларни ўрганишнинг ҳожати йўқ», деган ботил фикрларни айтганлар.

Бошқа бирлари эса: «Кашф, илҳом туфайли шайхларнинг қалби исмат даражасига етади. Ўшандай қалбларга тушган нарса ваҳий ўрнига ўтади», дейишгача бориб етганлар. Уларнинг фикрича, авлиёларнинг қалблари анбиёларнинг қалблари каби эмиш. Аслида бу ҳолат куфр ва залолатдан бошқа нарса эмас, дейдилар муҳаққиқ уламоларимиз.

Сўфийларнинг яна бир тоифаси шайхларига ҳаддан ташқари баҳо бериб, уларнинг гапларини шариатнинг ҳукмидан устин қўйишгача бориб етганлар.

Бу ва бунга ўхшаган илмсизлик асосидаги гап-сўз ва тасарруфлар ҳақиқий тасаввуф йўлига, Аллоҳ таолонинг розилигини тилаган соликлар йўлига мутлақо зиддир. Бу ёрқин йўлдаги жавҳарий нарса – иймон, Ислом, тақво, эҳсон ва шукр масалаларининг ҳақиқатига етиб завқланишдир. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ таолога холисона ибодат қилишдир. Ана ўша мақом сиддиқларнинг талаби ва соликларнинг мақсадидир.

Агар солик учун яхши туш, кашф, илҳом ёки каромат инъом этилса, бу нарса унинг маълум даражага етганининг аломати ва хурсанд бўлиш башоратидир. Аммо тасаввуф йўлида юришнинг асосий мақсади кашф, илҳом ёки каромат соҳиби бўлиш эмас. Балки асосий мақсад Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишдир. Кўп ҳолларда мазкур нарсалар ўша йўлда тўғри кетаётганликнинг аломати, холос.

Аксинча, айрим ҳолларда бу нарсалар солик учун холислик синови бўлиши ҳам мумкин. Зеро, соликнинг тақвоси, ибодати кучайган сари Аллоҳ таолонинг унга бўлган эътибори, муҳаббати, дўстлиги – валийлиги ҳам ортиб боради. Ва Роббул оламин кимни кўпроқ севса, уни янада оғир синовларга дучор қилади. Банда учун энг оғир синов эса унга турли неъматларни ўзи лойиқ бўлгандан кўра кўпроқ бериб, синашдир.

Бинобарин, ўзига кашф, илҳом, башоратли туш ёки каромат етган солик ўз ҳолига назар солсин. Шариат буюрган амалларда ва унга қўшимча равишда суннатдан ўзига ўзи одат қилиб олган вазифаларда нуқсонга йўл қўймаган бўлса-ю, «Аллоҳ азза ва жалланинг жалолига лойиқ ибодат қилолмадим», деган афсусда бўлса, Аллоҳ таолога беҳад шукрлар айтиб, ҳолини яширсин ва ибодатини кучайтирсин. Зеро, бу ҳоли Аллоҳ азза ва жалла ҳам уни севишига далилдир, иншааллоҳ.

Аммо юқорида айтилган амаллардан биронтасида ёки одобида бироз бўлса-да нуқсонга йўл қўйганини сезса ёхуд кўнглида ўзи эришган даражадан қониқиш пайдо бўлса, дарҳол Аллоҳ таолога тавба қилиб, истиғфор айтишни кўпайтирсин. Зеро, бу ҳолида унга етган турли башоратлар энг камида зўр бир синов-имтиҳондир. Бинобарин, у ёки тавбаи насуҳ ила, истиғфорни кўпайтириб, Аллоҳ таолонинг дўстига – валийсига айланади, ёки ўзига етган кароматга алданиб, манманликка берилиб, чин дўстидан – Аллоҳ азза ва жалладан маломатга қолади. Валлоҳу аълам.

 

КЕЙИНГИ МАВЗУ:

ВАҲДАТУЛ ВУЖУД

 

Бугун, 5 декабрь куни азим пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжид-мажмуасида жисмоний имконияти чекланган кишилар, ногиронлиги бор инсонлар иштирокида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида дилдан маърифий суҳбат ва уларнинг қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Хайрия тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Дин ишлари бўйича қўмита, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Карлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

 

Қуръони карим тиловати ва муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларнинг дуолари ила бошланган мулоқотда сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов юртимизда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва юксак эътибор бериш ишлари амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, ногиронлиги бўлган кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўрсатиш йўлида 2017 йил 1 августда муҳтарам Президентимиз томонларидан қабул қилинган “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишнинг мазмун-моҳияти тўғрисида раис жаноблари батафсил тўхталдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари самимий учрашувда сўз олиб, тараққиётимизнинг янги даврида ногиронлиги бор кишилар қадр-қимматини кўтариш, турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган савобли ишларга урғу қаратдилар.

Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида муборак динимизда эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, ногиронлиги бор кишиларга меҳр-оқибатли бўлиш улуғ савобли амал, бу каби хайрли ишлар барчанинг вазифаси, инсоний бурчи эканини изоҳладилар. Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган “Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман”, деган ҳадиси қудсийни шарҳлаб бердилар.

Шунингдек, Ибн Можа ҳазратлардан ривоят қилинган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй Аллоҳ, мискин ҳолимда ҳаёт бер! Мискин ҳолимда жонимни ол! Ҳашр куни мискинлар гуруҳида тирилтир!”, деган дуоларини ўқиб бердилар.

 

Инсониятнинг энг афзали бўлмиш Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мискин кишиларга муҳаббат қўйганлари, уларга суянчиқлик шарафини ҳис этганлари, қадрларини юқори кўтарганларини ибратли ривоятлар орқали Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ўз чиқишида баён этди. Айниқса, Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бири, кўзлари аъмо бўлган Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳуга издош дея таъриф бериладиган бу каби инсонларнинг кўнгилларини кўтарадиган таъсирли ривоятлардан келтирди.

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳар бир инсон имон-эътиқодида собитқадам бўлиши, ботил ақидалар ва турли алдовларга берилмаслиги ҳақида динимиз таълимотларини баён этди.

 

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров мана шундай инсонларнинг динимизга бўлган ихлослари, Набий алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари ва она-Ватанимизга бўлган садоқатлари ибрат олишга муносиб эканини ҳаётий воқеалар асосида сўзлаб берди.

Мана шундай қалбларга таскин берадиган илиқ сўзлар, кўнгилларни ёритадиган илтифотлар ва оилаларга хурсандчилик олиб кирадиган ҳадялар жисмоний имконияти чекланган азизларимизнинг кўзларига мамнунлик ёшларини балқитти, бугунги кундан розилик туйғуларини сайқаллади.  

Тадбир давомида жисмоний имконияти чекланганлар ижросидаги гўзал нашидлар ва ажойиб салавотлардан баҳраманд бўлдилар.

Шундан сўнг иштирокчилар шундай дўстларимизнинг қўл меҳнатлари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар ва ижодларига юқори баҳо бериб, ўзларига ёққан буюмларни харид қилдилар.

 

Тадбир якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов ва Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов томонидан барча иштирокчиларга ҳадялар улашилди ва уларнинг дилларига қувонч бахш этилди.

 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир неча йиллардан буён жисмоний имконияти чекланган кишилар ва ногиронлиги бор инсонлар иштирокида турли хил маърифий ҳамда хайрия тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, “Қуръони карим”, “Мен ҳам намоз ўқийман”, “40 фарз баёни” номли брайл ёзувидаги мўътабар китоблар ҳам нашр этилиб, кенг жабҳада тарқатилди.

Жоме масжидларда сурдо таржимони ёрдамида диний маърузалар, хусусан жума суҳбатлари қилинмоқда. Шунингдек, сурдо таржимасидаги “Диний маърифий мавъизалар” ва “Намоз сабоқлари” аудио дисклари нашр этилди, мазкур хайрия тадбирида улашилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан мунтазам равишда жисмоний имконияти чекланган кишилар ва ногиронлиги бор инсонлар учун хайрия тадбирлари уюштириш ҳамда ҳадялар бериш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Аллоҳ таоло мана шундай улуғ савобларга бурканган суҳбатларни бардавом айлаб, ҳисса қўшаётганларга икки дунё саодатини берсин.

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

١7 - يُمِيتُ الْخَلْقَ طُرًّا ثُمَّ يُحْيِي    فَيَجْزِيهِمْ عَلَى وَفْقِ الْخِصَالِ

 

Маънолар таржимаси:

Махлуқларнинг барчасини ўлдиради, сўнгра тирилтиради, кейин уларга хислатларига мувофиқ жазо-мукофотлар беради.

 

Назмий баёни:

Барчани ўлдирар, сўнгра тиргизар,

Кимга жазо, кимга мукофот берар.

 

Луғатлар изоҳи:

يُمِيتُ – музориъ феъли. Фоили яширин هُوَ замир бўлиб, олдинги байтда ўтган إِلَهِي га қайтади.

الْخَلْقَ – мафъул. Бу калима масдар шаклида келган бўлса-да, الْمَخْلُوق маъноси ирода қилинган. Ундаги اَلْ “истиғроқия”дир.

طُرًّا – “барчаси” маъносини англатади. Ҳолликка кўра насб бўлиб турибди. Кўплаб нусхаларда طُرًّا нинг ўрнига قَهْرًا келган. Муҳаққиқ уламоларнинг қарашларига кўра طُرًّا мўътабар ҳисобланади. 

ثُمَّ – тартибни ва маълум муддат ўтишини ифодалайдиган атф ҳарфи.

يُحْيِي – музориъ феъли يُمِيتُ феълига атф қилинган.

فَ – “таъқийб” (шарҳлаш) маъносида келган.

يَجْزِيهِمْ – жазо бериш ўзбек тилида “таъзирини бериш” маъносида ишлатилади. Аммо бу сўз араб тилида мукофотлашга ҳам, таъзирини беришга нисбатан ҳам баробар қўлланади. هُمْ жам музаккар ғоиб замир. Кўпинча муттасил ҳолатда келса-да, айрим ҳолатларда мунфасил бўлиб ҳам келади.

عَلَى– “таъвийз” (эваз) маъносида келган жор ҳарфи.

وَفْقِ –   мувофиқ маъносини англатади. Жор мажрур يَجْزِيهِمْ га мутааллиқ.

خِصَالِ –  бу калима خَصْلَةٌ нинг кўплик шакли бўлиб, ижобий хислатларга ҳам, салбий хислатларга ҳам қўлланилади. Шунинг учун Нозим айнан шу калимани ишлатган.

 

Матн шарҳи:

Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзи хоҳлаган вақтда улар истасинлар-истамасинлар, ўлимга бўйсундирадиган Қаҳҳор зотдир. У Ўзигагина маълум бўлган бир кунда бандаларни қайтадан тирилтириб, яхши амал қилганларни мукофотлашини ва ёмон амал қилганларни жазолашини хабар берган. 

Охират кунига иймон келтиришнинг инсон ҳаётидаги таъсири катта. Айниқса, бу охират кунига иймон келтирган ва иймон келтирмаган икки кишини таққослаб кўрилганда яққол намоён бўлади. Охират кунига иймон келтирган киши қилаётган ишлари ва айтаётган сўзлари бир куни ҳисоб-китоб қилинишини, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берилишини ҳис этиб, имкон қадар эзгу ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб яшайди. Охират кунига иймон келтирмаган киши эса фақат шу дунё учун яшайди.  У нима қилиб бўлса-да, кўпроқ лаззатланиб қолиш, нафси хоҳлаган лаззатларнинг охирига етишни асосий мақсад қилади. Натижада хоҳиш-истакларига халал берадиган ҳар қандай қонун-қоида ва тўсиқларни четлаб ўтишга интилиш унинг табий одатларига айланади. Инсонларни бундан  қайтариш учун ҳам Қуръони каримда охират кунини юракларга қўрқув солувчи турли хил номлар билан: Қиёмат, Соат, Охират, Дин куни, Ҳисоб куни, Жамлаш куни, Ҳақиқатда бўлувчи, Ўраб олувчи, Воқиъа каби маъноларда қайта-қайта зикр қилинган. 

 

Иймон рукнларидан бири

Охират куни бўлишига аниқ ишониш иймон рукнларидан бири бўлиб, ундан қуйидаги маънолар тушунилади:

  1. Охират кунига умумий ҳолатда, яъни бир куни қиёмат қоим бўлади, деб ишониш;
  2. Саҳиҳ хабарларда баён қилинган ўлимдан кейин юз берадиган ҳолатларнинг барчасига ишониш.

Қайси бир бандада ана шу икки ишонч тўлиқ топилса, у охират кунига иймон келтирган бўлади. Охират кунига иймон келтириш ўта муҳим бўлганидан Қуръони каримда жуда кўп ўринларда Аллоҳ таолога иймон келтириш билан бирга зикр қилинган:

﴿إِنَّمَا يَعۡمُرُ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ مَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَأَقَامَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَى ٱلزَّكَوٰةَ وَلَمۡ يَخۡشَ إِلَّا ٱللَّهَۖ

“Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар”[1].    

Қуръони каримда қайта тирилишга шубҳа билан қарайдиганларга бундай қарашлари ноўрин эканини уқтириш маъносида уларнинг дунёга қандай келганлари эслатиб  қўйилган: 

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِن كُنتُمۡ فِي رَيۡبٖ مِّنَ ٱلۡبَعۡثِ فَإِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن تُرَابٖ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةٖ ثُمَّ مِنۡ عَلَقَةٖ ثُمَّ مِن مُّضۡغَةٖ مُّخَلَّقَةٖ وَغَيۡرِ مُخَلَّقَةٖ لِّنُبَيِّنَ لَكُمۡۚ وَنُقِرُّ فِي ٱلۡأَرۡحَامِ مَا نَشَآءُ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى ثُمَّ نُخۡرِجُكُمۡ طِفۡلٗا ثُمَّ لِتَبۡلُغُوٓاْ أَشُدَّكُمۡۖ

“Эй инсонлар! Агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангиз, (ўйлаб кўринг): Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз)[2].

Ушбу ояти каримада инсонларнинг қандай яратилганлиги баён қилинган бўлса, қуйидаги оятда уларнинг беҳуда яратилмаганлари ва, албатта, бир куни У зотнинг ҳузурига қайтарилишлари ҳақлиги баён қилинган:

﴿أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ عَبَثٗا وَأَنَّكُمۡ إِلَيۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ١١٥

“Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдиг-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!”[3].        

Охират куни қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, бирор фаришта ҳам, бирор пайғамбар ҳам билмайди,  уни фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:

﴿يَسۡ‍َٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَاۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ رَبِّيۖ لَا يُجَلِّيهَا لِوَقۡتِهَآ إِلَّا هُوَۚ ثَقُلَتۡ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَا تَأۡتِيكُمۡ إِلَّا بَغۡتَةٗۗ يَسۡ‍َٔلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِيٌّ عَنۡهَاۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ ٱللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ١٨٧

“Сендан соат (қиёмат) ҳақида қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен: “Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир, Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўлади. Сизларга фақат тўсатдан келадир”, – деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен: “Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар”, – деб айт”[4].       

Яъни қиёматнинг қачон бўлиши, нима сабабдан сир тутилишини билмайдилар. Имом Фахр раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оят тафсири хусусида қуйидаги гапларни айтган: “Қиёматнинг бандалардан махфий қилинишининг ҳикмати шуки, бандалар қиёматнинг қачон бўлишини билмасалар, билмаганлари туфайли ҳар доим унга ҳозир бўлиб туришга уринадилар, бу эса уларни доимо тоатга ундаб, маъсиятдан қайтариб туради”.

 

Қиёмат аломатлари

Қиёмат қачон бўлиши бандалардан сир тутилган бўлса-да, унинг яқин қолганини билдирувчи бир қанча белги-аломатлар хабари берилган. Қиёматдан дарак берадиган аломатлар икки турга бўлинади:

  1. Қиёматнинг кичик аломатлари;
  2. Қиёматнинг катта аломатлари.

Қиёматнинг кичик аломатлари кўплаб ҳадиси шарифларда баён қилинган:

عَنْ أَنَسٍ قَالَ لَأُحَدِّثَنَّكُمْ حَدِيثًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلِيْهِ وَسَلَّمَ لاَ يُحَدِّثُكُمْ بِهِ أَحَدٌ غَيْرِي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلِيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ مِنْ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ أَنْ يُرْفَعَ الْعِلْمُ وَيَكْثُرَ الْجَهْلُ وَيَكْثُرَ الزِّنَا وَيَكْثُرَ شُرْبُ الْخَمْرِ وَيَقِلَّ الرِّجَالُ وَيَكْثُرَ النِّسَاءُ حَتَّى يَكُونَ لِخَمْسِينَ امْرَأَةً الْقَيِّمُ الْوَاحِدُ.   رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сизларга Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васалламдан эшитганим бир ҳадисни гапириб бераман, уни сизларга мендан бошқа ҳеч ким гапириб беролмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёматнинг аломатлари, илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг кўпайиши, зинонинг кўпайиши, ароқхўрлик кўпайиши, эркакларнинг камайиб, аёлларнинг кўпайиб кетиши, ҳатто элликта аёлга битта назоратчи эркак бўлиб қолади”, – деяётганларини эшитганман”. Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Анас розияллоҳу анҳунинг “уни сизларга мендан бошқа ҳеч ким гапириб беролмайди”, деган сўзларининг икки хил эҳтимоли бор: 

  1. Анас розияллоҳу анҳу бу ҳадисни айтаётган пайтида жуда улуғ ёшга етгани ва бу ҳадисни эшитган бошқа саҳобаларнинг вафот этиб кетган бўлишлари;
  2. Анас розияллоҳу анҳу илмнинг камайиб кетаётганини кўриб, унинг кўтарилиб кетиши қиёмат аломатларидан бири эканидан огоҳлантириш ва илмга қизиқтириш маъносида шундай деган.

Матнда келган: “Ҳатто элликта аёлга битта назоратчи эркак бўлиб қолади”, сўзининг маъноси ҳақида шундай дейилган: Бу сўзнинг икки хил таъвили бор:

  1. Аёллар жуда кўпайиб кетганидан мазкур ададдаги аёлларга битта эркак қараб, ишларини назорат қилиб турадиган бўлиб қолади;
  2. Битта эркакка унга ҳалол бўлмаган шунча аёл эргашадиган бўлиб қолади, яна Аллоҳ билувчироқдир.

Ушбу ҳадиси шарифда қиёмат яқин қолганда пайдо бўладиган ишлар ҳақида хабар берилган. Қачон мазкур нарсалар содир бўлса, қиёмат яқин қолганидан дарак бераётган бўлади. 

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا ضُيِّعَتْ الْأَمَانَةُ فَانْتَظِرْ السَّاعَةَ قَالَ كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ إِذَا أُسْنِدَ الْأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ.   رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое қилинса, қиёматни кутавер”, дедилар. (Аъробий киши): Омонатнинг зое қилиш қандай бўлади, эй Аллоҳнинг Расули, деди. У зот: “Қачон иш эгасидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат қачон бўлишини сўраганида у зот мазкур жавобни берганлар. Демак, қачон қиёмат яқин қолса,  динга тааллуқли ишлар  унга нолойиқ кишилар қўлига тушиб қолар экан. Ушбу  ҳадиси шарифларда қиёмат яқин қолганда пайдо бўладиган кичик аломатлар ҳақида хабар берилган. 

Қиёматнинг катта аломатлари жумласидан бўлган, қуёшнинг мағрибдан чиқиши, ер ҳайвонининг чиқиши, дажжолнинг чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг тушишлари, яъжуж ва маъжужларнинг чиқишлари  ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келган. Буларнинг баъзилари ҳақида Ўший раҳматуллоҳи алайҳ алоҳида сўз юритганлари учун улар ҳақидаги маълумотлар келгуси сатрларда баён қилинади.

Қиёматнинг катта аломатлари ҳам содир бўлганидан сўнг, Аллоҳ таолога маълум бўлган бир кунда қиёмат куни бошланади.

 

Қиёмат кунидаги воқеалар тартиби

Агар қиёмат кунида рўй берадиган воқеалар ҳақидаги хабарларга қаралса, уларнинг қуйидаги тартибда содир бўлиши маълум бўлади:

  1. Аллоҳ таолонинг буйруғи билан Исрофил алайҳиссалом сурга пуфлайдилар, пуфлаганларидан сўнг еру осмонлар ўзгариб кетади:

﴿يَوۡمَ تُبَدَّلُ ٱلۡأَرۡضُ غَيۡرَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُۖ وَبَرَزُواْ لِلَّهِ ٱلۡوَٰحِدِ ٱلۡقَهَّارِ٤٨

“Бу Ер бошқа Ерга ва осмонлар (ўзга осмонларга) алмаштириладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва ғолиб Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (қиёматда интиқом олувчи)дир”[5]

  1. Маълум вақтдан сўнг Аллоҳ таоло Исрофил алайҳиссаломга сурни иккинчи марта пуфлашга буюради. Исрофил алайҳиссалом сурни иккинчи марта пуфлаганларидан сўнг ўликлар қайта тириладилар. Бу қайта тирилиш куни бўлади. Бу кунда инсонлар дунёда қандай бўлган бўлсалар, яна ўшандай ҳолатга қайтадилар. Сўнгра Аллоҳ таоло инсонларни қабрлардан чиқаришга амр этади. Қабрлардан шошилиб чиққан кофиру мунофиқлар даҳшатга тушиб, ҳасрату надомат билан: “Ҳолимизга вой!” деб юборадилар:

﴿قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَا مَنۢ بَعَثَنَا مِن مَّرۡقَدِنَاۜۗ هَٰذَا مَا وَعَدَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَصَدَقَ ٱلۡمُرۡسَلُونَ٥٢

 “Улар: “Ҳолимизга вой! Ким бизларни ухлаётган жойимиздан уйғотди?” – деганларида, (уларга айтилур): “Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар сўзлаган рост нарса (қиёмат)дир”[6].      

  1. Сўнгра Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ фаришталар барча халойиқни, тақводорлар ҳам, жиноятчилар ҳам ўзларига хос ҳолатларда ҳукмларини кутиб туришадиган мавқиф деб аталадиган жойга ҳайдайдилар.

﴿يَوۡمَ نَحۡشُرُ ٱلۡمُتَّقِينَ إِلَى ٱلرَّحۡمَٰنِ وَفۡدٗا٨٥ وَنَسُوقُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ إِلَىٰ جَهَنَّمَ وِرۡدٗا٨٦

“Тақводорларни Раҳмон ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда. Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз”[7]

 Халойиқ мавқифда ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолатда турадилар. Аҳволлари жуда қаттиқ ва оғир бўлганидан ёнида турганга кўз қирини ҳам ташлай олмайдиган даражада даҳшатга тушган бўладилар:

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ يُحْشَرُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلاً قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ النِّسَاءُ وَالرِّجَالُ جَمِيعًا يَنْظُرُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا عَائِشَةُ الاَمْرُ أَشَدُّ مِنْ أَنْ يَنْظُرَ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ.  رَوَاهُ مُسْلِمُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Инсонлар қиёмат кунида ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолатларида тўпланадилар”, – деяётганларини эшитдим. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, аёллар ва эркаклар ҳаммалари бир жойда бўлсалар, баъзилари баъзиларига қарайдилар-ку”, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Оиша, иш баъзилари баъзиларига қарашдан шиддатлироқ бўлади-да”, – дедилар”.  Муслим ривоят қилган.

  1. Мавқифда халойиқ оғир ҳолатларни бошдан кечирадилар. Ҳамма тик туриб Роббиларининг буйруғини кутиб турганида, устиларига қуёш яқинлаштирилади ва қилган амалларига яраша терга ботадилар:

عن سُلَيْم بْن عَامِرٍ حَدَّثَنِي الْمِقْدَادُ بْنُ الاَسْوَدِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ تُدْنَى الشَّمْسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ الْخَلْقِ حَتَّى تَكُونَ مِنْهُمْ كَمِقْدَارِ مِيلٍ قَالَ سُلَيْمُ بْنُ عَامِرٍ فَوَاللَّهِ مَا أَدْرِي مَا يَعْنِي بِالْمِيلِ أَمَسَافَةَ الاَرْضِ أَمْ الْمِيلَ الَّذِي تُكْتَحَلُ بِهِ الْعَيْنُ قَالَ فَيَكُونُ النَّاسُ عَلَى قَدْرِ أَعْمَالِهِمْ فِي الْعَرَقِ فَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى كَعْبَيْهِ وَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى رُكْبَتَيْهِ وَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى حَقْوَيْهِ وَمِنْهُمْ مَنْ يُلْجِمُهُ الْعَرَقُ إِلْجَامًا قَالَ وَأَشَارَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ إِلَى فِيهِ.    رَوَاهُ مُسْلِمُ

Сулайм  ибн Омирдан ривоят қилинади: Менга Миқдод ибн Асвад гапириб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади”. Сулайм ибн Омир айтади: “Аллоҳга қасамки, милдан ернинг масофасиними ё у билан кўзга сурма қўйиладиган қаламними, нимани тайин қилаётганларини билмайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедилар-да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”.  Муслим ривоят қилган.    

 Шарҳ: Қиёмат кунида ҳисоб-китоб бошланиши кутиб турилган пайтда қуёш уларга яқинлаштирилганидан ҳамма қилган ёмон амаллари миқдорида терга ботиб турар экан. Кимдир тўпиғигача, кимдир тиззасигача, кимдир белигача, яна кимдир эса оғзига қадар терга ғарқ бўлар экан.  Ҳамма одамлар бир жойда турган бўлсалар-да,  тер денгизи бирининг тўпиғидан ошса, иккинчисининг оғзи баробаридан бўлар экан. Бунинг қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган:

  1. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг қадами остидаги ерни унинг яхши ё ёмон амалига яраша баланд-паст қилиб қўяди. Шунга кўра ҳар кимнинг баландлиги ҳар хил бўлади.
  2. Аллоҳ таоло инсонларни амалларига мос ҳолатда гуруҳ-гуруҳ қилиб тўплайди, баъзи гуруҳдагилар тўпиқларигача терга ботиб турадиган жойда турса, баъзилари белларигача терга ботиб турадиган чуқурроқ жойда турадилар.  

Ана шундай қуёш яқинлаштирилиб, ҳамма иссиқда қийналиб турган пайтда баъзи инсонлар сояланиб турадилар. Улар дунёда қилган ишлари эвазига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган ва шундай даҳшатли кунда У зот тарафидан соялантириб турилган бахтли инсонлардир. Қуйидаги ҳадисда бундай бахтли инсонларнинг кимлар эканлиги баён қилинган: 

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمْ اللَّهُ تَعَالَى فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ إِمَامٌ عَدْلٌ وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ اللَّهِ وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ وَرَجُلاَنِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ وَرَجُلٌ دَعَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَاهَا حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етти нафарни Аллоҳ таоло Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда соялантиради:

  1. Адолатли бошлиқ;
  2. Аллоҳнинг ибодатида вояга етган йигит;
  3. Қалби масжидларга боғланган киши;
  4. Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрган, шу муҳаббатга кўра жамланиб, шу муҳаббатга кўра ажрашадиган икки киши;
  5. Мансабдор ва чиройли аёл (гуноҳ ишга) чақирганда, Аллоҳдан қўрқаман деган киши;
  6. Ўнг қўли берган садақани ҳатто чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада махфий қилган киши;
  7. Аллоҳ таолони ёлғиз ҳолатда зикр қилган ва кўзлари ёш тўккан киши”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда соянинг Аллоҳ таолога изофа қилиниши мулк маъносидаги изофадир. Яъни барча соялар Аллоҳнинг мулкидир, ўша кунда Аллоҳ уларни соялантиради, жаннатнинг сояси билан соялантирадими ё бошқа соя биланми уни Ўзи билади, маъносидадир. Бошқа бир ҳадисда Аршининг соясида дейилган. Ибн Динор: “Бу ҳадисдаги “соя”нинг маъноси кароматдир”, – деган. Яъни мазкур етти тоифа Аллоҳнинг иззат икромида бўлади, маъноси тушунилади.  

Халойиққа мавқифда туриш қийинлашиб бораверади. Улар Аллоҳ таолонинг бу қийинчиликлардан  халос қилиши ва ўзлари учун тезроқ ҳукм чиқаришга изн бериши учун пайғамбарлардан шафоат сўрайдилар. Аммо шафоат сўралган пайғамбарлар уларни бошқаларга йўллайдилар. Ниҳоят, охир замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ёнига келишиб, у зотдан шафоат қилишларини сўрайдилар. Муҳаммад алайҳиссалом уларни шафоат қиладилар ва Аллоҳ таоло у зотнинг шафоатларини қабул қилади. Ниҳоят, ҳисоб-китобга юзланадилар.

  1. Ҳисоб-китобдан олдин уларга бу дунёда қилган барча амаллари ёзиб қўйилган номаи аъмоллари берилади. Бу номаи аъмоллар баъзиларга олдиларидан, баъзиларга ўнг тарафларидан, баъзиларга чап тарафларидан, баъзиларга эса орқа тарафларидан берилади. Яна очиқ китоб ҳам чиқарилади ва бу очиқ китобда қилинган барча амаллар аниқ қилиб ёзиб қўйилган бўлади. Сўнгра унга: “Китобингни ўқи, ўзингга қарши ўзинг етарли ҳисобчисан”, –дейилади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган:

﴿وَكُلَّ إِنسَٰنٍ أَلۡزَمۡنَٰهُ طَٰٓئِرَهُۥ فِي عُنُقِهِۦۖ وَنُخۡرِجُ لَهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ كِتَٰبٗا يَلۡقَىٰهُ مَنشُورًا١٣ ٱقۡرَأۡ كِتَٰبَكَ كَفَىٰ بِنَفۡسِكَ ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكَ حَسِيبٗا١٤

“Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз. Қиёмат кунида унга очиқ ҳолда учратадиган китобни (Номаи аъмолини) чиқариб берурмиз. (Унга айтилур): “Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир”[8].   

  1. Сўнгра барчанинг бу дунёда қилган савоб ва гуноҳ ишлари бирма-бир ҳисоб-китоб қилина бошлайди. Ҳисоб-китоб қилишда ҳам яхши ишларининг савоблари кўпайтириб ўлчанади, ёмон ишлар эса кўпайтирилмасдан ўз ҳолича ўлчанади:

﴿مَن جَآءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ خَيۡرٞ مِّنۡهَاۖ وَمَن جَآءَ بِٱلسَّيِّئَةِ فَلَا يُجۡزَى ٱلَّذِينَ عَمِلُواْ ٱلسَّيِّ‍َٔاتِ إِلَّا مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ٨٤

“Ким савобли амал билан келса, бас, унинг учун ундан яхшироқ (мукофот) бўлур. Ким гуноҳ билан келса, бас, гуноҳларни қилган кимсалар фақат ўзлари қилган қилмишлари баробаридагина жазоланурлар”[9]

  1. Ҳисоб-китоб тугаганидан сўнг барча халойиқ амаллари ўлчанадиган тарозига рўбарў бўладилар. Ушбу тарозининг икки палласи борлиги ҳақида ҳадисда баён қилинган. Қуръони каримда тарози ҳақида шундай хабар берилган:

“Биз қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўюрмиз, бас, бирор жонга заррача зулм қилинмас. Агар хантал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амали) бўлса ҳам, ўшани келтирурмиз! Биз ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчидирмиз”[10].   

Амалларининг тарозида қандай ўлчаниши тўғрисидаги маълумотлар 57 байтнинг шарҳида баён қилинади. 

  1. Тарозидан сўнг барча халойиқ Сирот устидан ўтишлари керак бўлади. Сирот дўзах устига қурилган узун кўприк бўлиб, ҳамма ўзининг қилган амалига яраша кимдир тез, кимдир секин ўтади, кимлардир эса, унинг тагидаги дўзахга қулайдилар. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай хабар берилган:

  عَن أَبِي هُرَيْرَةَ وَأَبُو رِبْعِيٍّ عَن حُذَيْفَةَ قَالاَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَجْمَعُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى النَّاسَ فَيَقُومُ الْمُؤْمِنُونَ حَتَّى تُزْلَفَ لَهُمْ الْجَنَّةُ فَيَأْتُونَ آدَمَ فَيَقُولُونَ يَا أَبَانَا اسْتَفْتِحْ لَنَا الْجَنَّةَ فَيَقُولُ وَهَلْ أَخْرَجَكُمْ مِنْ الْجَنَّةِ إِلَّا خَطِيئَةُ أَبِيكُمْ آدَمَ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ اذْهَبُوا إِلَى ابْنِي إِبْرَاهِيمَ خَلِيلِ اللَّهِ قَالَ فَيَقُولُ إِبْرَاهِيمُ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ إِنَّمَا كُنْتُ خَلِيلًا مِنْ وَرَاءَ وَرَاءَ اعْمِدُوا إِلَى مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الَّذِي كَلَّمَهُ اللَّهُ تَكْلِيمًا فَيَأْتُونَ مُوسَى  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُولُ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ اذْهَبُوا إِلَى عِيسَى كَلِمَةِ اللَّهِ وَرُوحِهِ فَيَقُولُ عِيسَى صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ فَيَأْتُونَ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُومُ فَيُؤْذَنُ لَهُ وَتُرْسَلُ الْأَمَانَةُ وَالرَّحِمُ فَتَقُومَانِ جَنَبَتَيْ الصِّرَاطِ يَمِينًا وَشِمَالاً فَيَمُرُّ أَوَّلُكُمْ كَالْبَرْقِ قَالَ قُلْتُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي أَيُّ شَيْءٍ كَمَرِّ الْبَرْقِ قَالَ أَلَمْ تَرَوْا إِلَى الْبَرْقِ كَيْفَ يَمُرُّ وَيَرْجِعُ فِي طَرْفَةِ عَيْنٍ ثُمَّ كَمَرِّ الرِّيحِ ثُمَّ كَمَرِّ الطَّيْرِ وَشَدِّ الرِّجَالِ تَجْرِي بِهِمْ أَعْمَالُهُمْ وَنَبِيُّكُمْ قَائِمٌ عَلَى الصِّرَاطِ يَقُولُ رَبِّ سَلِّمْ سَلِّمْ حَتَّى تَعْجِزَ أَعْمَالُ الْعِبَادِ حَتَّى يَجِيءَ الرَّجُلُ فَلاَ يَسْتَطِيعُ السَّيْرَ إِلاَّ زَحْفًا قَالَ وَفِي حَافَتَيْ الصِّرَاطِ كَلاَلِيبُ مُعَلَّقَةٌ مَأْمُورَةٌ بِأَخْذِ مَنْ أُمِرَتْ بِهِ فَمَخْدُوشٌ نَاجٍ وَمَكْدُوسٌ فِي النَّارِ وَالَّذِي نَفْسُ أَبِي هُرَيْرَةَ بِيَدِهِ إِنَّ قَعْرَ جَهَنَّمَ لَسَبْعُونَ خَرِيفًا.  رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра ва Абу Рибъий розияллоҳу анҳулар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ табарока ва таоло инсонларни жамлайди, мўминлар жаннатга яқин жойда турадилар. Улар Одам алайҳиссаломнинг ёнларига келишади ва: “Эй отамиз, бизларга жаннатни очишни сўраб беринг”, – дейишади. У: “Сизларни жаннатдан отангиз Одамнинг хатоси чиқармадими, мен бунга эга эмасман, сизлар ўғлим Иброҳим Халилуллоҳнинг ёнига боринглар”, – дейди. У зот дедилар: “Иброҳим мен бунга эга эмасман, бундай юксак даражадаги халил бўлмаганман. – Сизлар Аллоҳ таолонинг Ўзи унга мутлақ гапирган Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламга боринглар, – дейди. Улар Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келадилар. У: “Мен бунга эга эмасман, Аллоҳнинг калимаси ва руҳи Исога боринглар”, – дейди. Исо: “Мен бунга эга эмасман”, – дейди. Бас улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келадилар. У зот турадилар ва у зотга изн берилади. Омонат ва қариндошлик ўз ҳолига қўйилади, улар сиротнинг ўнг ва чап томонларига туриб оладилар. Сизларнинг аввалгиларингиз чақмоқ каби ўтадилар. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, қайси нарса чақмоқ каби ўтади”, – дедим. У зот: “Чақмоқнинг кўз юмиб очгунча қандай ўтиб қайтишини кўрмаганмисан, сўнгра шамолнинг ўтиши каби, сўнгра қушнинг ўтиши каби ва амаллари югуртираётган кишиларнинг судралиши каби ўтадилар. Пайғамбарларингиз сирот устида: “Роббим, қутқаргин, қутқаргин” – деб туради. Ҳатто бандаларнинг амаллари (уларни ҳаракатлантириб олиб ўтишдан) ожиз қолади, ҳатто юришга қуввати етмайдиган, фақат судралиб ҳаракатланадиган киши келади”. Яна дедилар: “Сиротнинг икки четида буюрилган кимсани тутишга тайин қилиниб осиб қўйилган чангаклар бўлади. Бас тирналганлар (яъни тирналиб бўлса-да ўтиб кетган) нажот топувчидирлар, тўпланиб қолганлар дўзахдадирлар”. Абу Ҳурайранинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, жаҳаннамнинг қаъри етмиш куздир (етмиш йиллик масофадир)”, – деди”. Муслим ривоят қилган.    

  1. Кофиру мунофиқлар қилдек ингичка Сиротдан пастга қулайдилар, чангакларга илиниб, жаҳаннам қаърига улоқтириладилар ва шундай қилиб абадий манзилларини эгаллайдилар. Баъзи осий мўминлар ҳам гуноҳлари сабабли дўзахга тушадилар ва гуноҳлари миқдорида жазоларини олганларидан кейин жаннатга чиқариладилар. Дўзахдан нажот топган мўминлар ҳам тўғри жаннатга кириб кета олмайдилар, энди жаннат ва дўзах орасидаги кўприкда тўхтатилиб, дунёда бир-бирларига нисбатан ноҳақлик қилган бўлса, шуларнинг қасоси олиб берилади. Уларнинг барчалари бир-бирларидан рози бўлишиб, қалбларида мутлақо гина-адоват қолмай, ўзаро самимий меҳр-муҳаббатли бўлганларидан сўнг, абадий роҳат-фароғат маскани – Жаннатга киришга изн берилади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي الْمُتَوَكِّلِ النَّاجِيِّ أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ  قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْلُصُ الْمُؤْمِنُونَ مِنْ النَّارِ فَيُحْبَسُونَ عَلَى قَنْطَرَةٍ بَيْنَ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ فَيُقَصُّ لِبَعْضِهِمْ مِنْ بَعْضٍ مَظَالِمُ كَانَتْ بَيْنَهُمْ فِي الدُّنْيَا حَتَّى إِذَا هُذِّبُوا وَنُقُّوا أُذِنَ لَهُمْ فِي دُخُولِ الْجَنَّةِ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَأَحَدُهُمْ أَهْدَى بِمَنْزِلِهِ فِي الْجَنَّةِ مِنْهُ بِمَنْزِلِهِ كَانَ فِي الدُّنْيَا.  رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Абу Мутаваккил Ножийдан ривоят қилинади: Абу Саид Худрий деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар дўзахдан халос бўлганларидан сўнг жаннат ва дўзах орасидаги кўприкда тўхтатиб туриладилар. Уларнинг баъзиларидан баъзиларига дунёда ораларида бўлган адолатсизликлар қасоси олиб берилади. Қачон яхшилансалар ва покиза бўлсалар, уларга жаннатга кириш изни берилади. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, уларнинг ҳар бири жаннатдаги турар жойини дунёда бўлган турар жойидан кўра яхшироқ топиб борадиган бўлади”, – дедилар”.  Бухорий ривоят қилган.         

  1. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ўтганларидан сўнг ўлимнинг ўзи ўлдирилади ва энди дўзахийлар абадий азоб-уқубатли ҳаётга, жаннатийлар эса абадий роҳат-фароғатли ҳаётга юзланадилар.

 عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَارَ أَهْلُ الْجَنَّةِ إِلَى الْجَنَّةِ وَأَهْلُ النَّارِ إِلَى النَّارِ جِيءَ بِالْمَوْتِ حَتَّى يُجْعَلَ بَيْنَ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ ثُمَّ يُذْبَحُ ثُمَّ يُنَادِي مُنَادٍ يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ لاَ مَوْتَ وَيَا أَهْلَ النَّارِ لاَ مَوْتَ فَيَزْدَادُ أَهْلُ الْجَنَّةِ فَرَحًا إِلَى فَرَحِهِمْ وَيَزْدَادُ أَهْلُ النَّارِ حُزْنًا إِلَى حُزْنِهِمْ.  رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ўтсалар, ўлим келтирилади. Ҳатто жаннат ва дўзахнинг ўртасига қўйилади. Сўнгра у бўғизланади. Сўнгра бир нидо қилгувчи: “Эй жаннат аҳли, ўлим йўқ, эй дўзах аҳли, ўлим йўқ”, – дея нидо қилади. Жаннат аҳлининг хурсандликларига хурсандлик қўшилади, дўзах аҳлининг қайғуларига қайғу қўшилади”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шундай қилиб, ҳамма ўз манзилига ҳеч қачон ундан чиқмайдиган бўлиб абадий жойлашади.

 

КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:

ЭНГ СЎНГГИ МАНЗИЛЛАР:

Жаннатнинг номлари;

Дўзахнинг номлари.

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ АБАДИЙЛИГИ БАЁНИ:

Жаннат ва дўзахнинг яратиб қўйилганига далиллар.

 

[1] Тавба сураси, 18-оят.

[2] Ҳаж сураси, 5-оят.

[3] Муъминун сураси, 115-оят.

[4] Аъроф сураси, 187-оят.

[5] Иброҳим сураси, 48-оят.

[6] Ёсин сураси, 52-оят.

[7] Марям сураси, 85, 86-оятлар.

[8] Исро сураси, 13, 14-оятлар.

 

[9] Қасас сураси, 84-оят.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қў­мита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўз­бе­­кис­­тон Миллий телерадио­компа­нияси, Ўзбекистон му­сул­мон­лари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси би­лан ҳам­­­корликда мустақил­лик йиллари Ўзбекистонда ди­ний-маърифий соҳада амалга ошири­лаётган ислоҳот­ларни кенг тар­ғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадр­лаш, динлараро бағрикенглик ва ҳам­корлик ғоя­ларини омма­лаш­­ти­­риш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаёт­ган ёш авлодни ёт ғоя­лардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкор­лар­ни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақ­са­ди­да «Сар­ҳисоб» тан­ловини ўтказади.

Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг
1 декабргача газета ва журналларда босил­ган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўр­са­­­тилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материал­лар 2020 йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади. Ҳу­­­дудий босқич ғолиблари республика босқичида қат­на­шиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Танловнинг ҳудудий босқичи 10 декабргача ўтказилиши кўзда тутилган.

Республика босқичи ғо­либлари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар ора­­сидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолиб, деб то­пил­ган­лар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

Бош мукофот: «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусидаги энг яхши ижодий иш.

Fолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо сов­­ғалари билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – I, II, III ўринлар);

энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – I, II, III ўринлар);

энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – I, II, III ўринлар);

энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – I, II, III ўринлар);

энг фаол тарғиботчи (I, II, III ўринлар);

Fолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда таш­ки­лот­чиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интер­нет­да эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўл­маслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи во­ситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 ми­нутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.

Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нус­­хаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қи­линади:

– муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бо­раёт­ган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;

– паспорт нусхаси.

Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари ҳар бир ҳудуд бўйича Ўзбе­кис­тон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликларига топ­ширилади. Боғланиш учун маълумотлар:

Андижон вилояти  (74) 228-01-58

Бухоро вилояти  (65) 224-40-51

Жиззах вилояти  (72) 223-85-30

Навоий вилояти  (36) 225-17-47

Наманган вилояти  (69) 226-10-01

Самарқанд вилояти  (66) 235-34-18

Сирдарё вилояти  (67) 227-23-00

Сурхондарё вилояти  (76) 225-52-00

Фарғона вилояти  (73) 226-72-44

Хоразм вилояти  (62)  228-44-38

Тошкент вилояти  (95) 142-14-54

Тошкент шаҳри  (71)  235-22-21

Қашқадарё вилояти  (75) 225-56-32

Қорақалпоғистон Республикаси  (61) 229-02-64

 

«Сар­ҳисоб» тан­ловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

 

Ташкилий қўмита

 

Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси Шўрчи туманидаги “Менгтўра ҳожи бобо” масжидини рўйхатдан ўтказиб, бу ҳақдаги гувоҳномани масжид ходимларига топширди.

Ушбу масжид очилиши билан Республикамиздаги масжидлар сони 2079 тага, Сурхондарё вилоятида эса 117 тага етди.

Маълумот учун, Шўрчи туманидаги “Офтобмакон” маҳалласида жойлашган “Менгтўра ҳожи бобо” жоме масжиди қурилиши 2019 йил апрелда бошланиб, 2020 йил февралида якунланди.

Саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилган жоме масжид сиғими 700 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид иситиш қурилмалари, иссиқ пол, сунъий иқлим ҳосил қилувчи анжомлар билан жиҳозланган.

Ўттиз уч метрли минора масжидга ўзгача файз бағишлаб турибди. Масжид ҳовлисида маъмурият хоналари, имом-хатиб, имом ноиби ва қоровулхона кабилар мавжуд.

Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни халқимизга муборак қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top