muslim.uz

muslim.uz

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жорий йилнинг сентябрь ойида Роҳинжа мусулмонларининг Бангладеш ҳудудига кўчиб ўтиши оқибатида йирик экологик муаммр юза келгани ҳақида маърузани эълон қилди. Бунга кўра, этник гуруҳнинг миллионлаб вакилларининг Бангладеш марказидаги Кокс-бозор шаҳри яқинига келиб жойлашиши оқибатида атроф-муҳитга улкан зарар етгани айтилмоқда.

Ҳисоботда уларнинг кўчиши етти йўналишда зарар келтираётгани айтилган. Булар:
- қочоқлар ҳаёт кечириши ва уй қуриши учун ойига ўртача 6800 тонна ёғоч керак. Шу сабаб 4300 акр майдондаги маҳаллий ўрмонлар кесиб ташланган. Бу эса Бангладеш ўрмонларининг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин;

- Қочоқлар лагерида ўрнатилган найли қувурлар грунт сувлари ифлосланишига сабаб бўлган. Бу эса кўчкиларга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугунги кунда инсонлар орасида бошқаларни муҳокама қилиш, уларнинг сўзлари ва қилаётган фаолиятларини мазаҳ қилиш, таҳқирлаш ҳолатлари авж олди. Бу ҳолат айниқса интернет, ижтимоий тармоқ аталмиш воситаларда кенг ёйилди. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандалар ўртасида ғийбатни маън қилган. Аллоҳ айтади: “… ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” – деб сўрадилар. Саҳобалар: Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биродарингизни унга ёқмайдиган сифати билан эслашингиз”, дедилар. Улар: Агар биродаримизда биз айтган сифат бўлсачи? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар унда сиз айтган сифат бўлса, ғийбат қилган бўласиз. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, у ҳолда бўҳтон қилган бўласиз”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Энди ғийбат қилинаётган инсон олим, аҳли илм, қори ёки имом деб танилган инсон бўлсачи.     Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ айтгандилар: “Дўстим, Аллоҳ мени ва сизни Ўз ризосига муваффақ айласин ва Ўзидан лойиқ бўлганидек қўрққанлар қаторида қилсин, уламоларнинг гўшти заҳарли эканини унутманг! Уларнинг обрўларига путур етказмоқчи бўлганларга нисбатан Аллоҳнинг қонунияти маълум! Аллоҳ таоло уламоларга тил теккизган кишини ўлимидан аввал қалбини ўлдириш билан мубтало қилади. “У (пайғамбар олиб келган) ишга мухолиф бўлган кимсалар (бошларига бу дунёда) фитна ва (охиратда) аламли азоб келишидан қўрқсинлар!(Нур сураси: 63-оят)

Шайх Абдурраҳмон Саъдий таъкидлаганидек: “Мусулмонларнинг тўғри йўлдаги уламоларини ҳурмат қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат-яқинлик ҳосил қилишлари” аҳли суннат ва жамоат эътиқодидан ҳисобланади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Салафлар: Олимнинг ўлими Исломдаги кемтик бўлиб, уни замонлар ўтиши тўлдира олмайди, дер эдилар”- деганлар.

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ: “Биз одамлар деганда аҳли илмларни тушунамиз. Улардан бошқалар ҳеч ким эмас” – деганлар.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: “Агар биргина фақиҳ тоғнинг чўққисида бўлса-да, унинг ўзи жамоатдир”- деганлар.

Уламоларга озор бериб, уларни айблаш Аллоҳга бўлган тоат-ибодатдан юз ўгириш ва уни камситишдир. Баъзи олимларнинг: “Уламоларнинг обрўлари жаҳаннам чуқурларидан бирининг лаби олдидадир”- деган сўзлари ушбу маънони чуқур ифодалайди.

Ислом умматининг мунаввар чироқлари бўлмиш уламоларга озор беришнинг нақадар хатарли экани Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисда ҳам таъкидланмоқда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Ҳадиси Қудсийда шундай деган: Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга қарши уруш эълон қиламан”. (Имом Бухорий ривояти).

Бугун уламолар ҳақида ўзларича “ундай”, “бундай” деб сўз юритаётганларга шундай демоқчимиз: “Аллоҳдан қўрқиб, Унга тавба қилинг! Аллоҳга қайтинг! Уламоларни ғийбат қилганингиз миқдорича мақтанг! Йўқса, зарар кўрган сиз бўласиз! Оқибат тақводорларникидир. Аллоҳнинг ҳурматларини сақланг, Аллоҳ сизни ўз ҳимоясида сақлаб, гуноҳларингизни мағфират қилсин!”.

Ҳусниддин Абдукаримов
Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби

Манба

Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга келгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Мохд Асри Бин Зайнул Абидин бошчилигидаги диний уламолардан иборат делегация шу кунларда Юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар ҳамда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқдалар.

Шундай ташрифлардан бири Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртига амалга оширилди.

Мадрасага келган малайзиялик меҳмонларга диний таълим тизими, дарс жараёнлари, талабаларнинг яшаш шароитлари, ўқув режасига киритилган фанлар, устозлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу эса меҳмонларга таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини яратди.

Маълумот учун, ташрифдан кўзланган мақсад Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, малайзиялик сайёҳларнинг зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистонга мунтазам ташрифини йўлга қўйишдир.

Мутахассислар фикрича, малайзиялик диний уламоларнинг ташрифи мамлакатда зиёрат туризмини жадал ривожлантириш, бу соҳада идоралараро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонга келаётган малайзиялик сайёҳлар сонини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Понеділок, 24 сентябрь 2018 00:00

Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар

Аббосий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг Баҳлул доно деган фазилатли зотга ҳурмати баланд эди. Чунки бу дарвеш ҳеч тортинмасдан халифага маслаҳат берарди. Халифа ҳам ҳар доим унинг сўзларига қулоқ осар, насиҳатларига амал қилар эди.

Бир куни нимадир бўлиб халифа қандайдир масала юзасидан янглиш қарор чиқарди. Баҳлул доно ҳазратлари унга бу қарорини ўзгартириш кераклигини айтди. Аммо бу гап халифага малол келиб,  

­­­­­­- Сиз айтишингиз керак бўлган гапни айтдингиз, гуноҳ сиздан соқит бўлди. Менинг қилган ишимдан сизга зарар етмайди, Ахир ҳар қўйни ўз оёғидан осади-ку, ­- деди.
“Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар”, дегани халқ мақоли. Маъноси, ҳар ким қилган гуноҳи учун жазосини ўзи тортади, бировнинг гуноҳи бошқа одамга юкланмайди, деганидир. Бир қарашда бу гап тўғри. Бироқ бошқа жиҳатдан, мўминлар бир-бирларининг ойнасидир, яъни уларнинг бири иккинчисига тўғри маслаҳат бериши Аллоҳ таолонинг амридир. 

Шунинг учун Баҳлул доно ҳазратлари халифага эсда қоладиган дарс бермоқ истади. Бир қўйни сўйиб сарой боғидаги кўздан пана жойга оёғидан осиб қўйди.
Бир-икки кун ўтиб боғда бадбўй ҳид таралди. Бу ҳиднинг қаердан чиқаётганини излаган хизматчилар қўйнинг лошини топдилар.

Халифа қўйни ким осиб қўйганини дарров фаҳмлади.

- Баҳлулни топиб келинглар, - деб амр қилди.

Баҳлул доно ҳазратлари келганидан сўнг халифага бундай деди:

- Кўриб турганингиздек, ҳар қўйни ўз оёғидан осади, аммо унинг ҳиди бошқаларни роҳатсиз қилади. Шунга ўхшаб жамиятда баъзи кишиларнинг қилган қилмишлари бошқаларининг тинчини бузади. Хато фасод чиқаради. Шу сабабдан ҳаммамиз бир-биримизга тўғри гапни сўзлашга масъулмиз. Сиз ҳам ўзингизга қарата айтилган ҳақ сўзни қабул этинг.

Халифа уни мукофотлаб, янглиш қароридан воз кечди.

 

Дамин ЖУМАҚУЛ таржимаси 

Россиянинг гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Царицино” корхонаси истеъмолчиларни алдагани учун 100 минг рубль жаримага тортилди. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний идорасига таяниб Azon интернет нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, корхонанинг “ҳалол” ёрлиғи билан сотилган сосиска ва колбасаларига аслида чўчқа гўшти қўшилган бўлган. Маҳсулотларнинг ёрлиғида эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумот кўрсатилмаган.

“Царицино” корхонаси “ҳалол” сертифкатини Қозон шаҳрида жойлашган “Ҳалол” аудити ва назорати маркази” деб аталувчи хусусий фирмадан олган, бу фирманинг Мусулмонлар идорасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top