muslim.uz

muslim.uz

Москвада шаҳридаги Миллатлар уйида "Россия мусулмонлари" фотоалбомининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир "Россия-Ислом дунёси" стратегик гуруҳи томонидан ташкил этилгани айтилган.

Ушбу албомда россиялик мусулмонларнинг бугунги кундаги ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи акс эттирилган. Албомда Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи турли мусулмон миллатлар учун алоҳида бўлимлар ажратилган. Уларнинг миллий анаъналари, одатлари ва турмуш тарзи, байрамлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

П'ятниця, 21 декабрь 2018 00:00

Юрак жарроҳи

Бир куни машҳур юрак жарроҳи ўз машинасини созлатиш учун механик устанинг олдига борди. Уста машинанинг моторини очиб, баъзи қисмларини алмаштирди, баъзи жойларини тузатди. Ишини битиргач, жарроҳнинг ёнига келиб: “Сизга бир савол берсам майлими?” деди. Жарроҳ аввалига ҳайрон бўлди, кейин “Марҳамат, сўранг!” деди.

Уста шундай савол берди: “Сиз инсонларнинг юраклари устида жарроҳлик амалиётини ўтказасиз. Мен ҳам машиналарнинг моторлари, яъни бошқача қилиб айтганда “юраклари” устида созлаш, янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб бораман. Менинг ишим ҳам худди сизнинг ишингизга ўхшайди. Касбимиз деярли бир-бирига ўхшаш. Аммо нега сиз кўп пул топасиз-у, бизнинг топадиган пулимиз сизникидан анча кам?”

Бу саволни эшитган жарроҳ устага яқин келди ва сокин овозда унинг қулоғига: “Агар қўлингиздан келса, сиз ҳам машинанинг моторини ўчирмасдан туриб таъмирлаб кўринг-чи!” деб пичирлади.

 

 Нозимжон Иминжонов тайёрлади

Қашқадарё вилоятида 2019 йилда Туркия давлатининг ТИКА агентлиги кўмагида Китоб туманидаги Хўжа Илм Кон ва Мавлоно Дарвеш Муҳаммад Вахшуворий мажмуаларини реконструкция ва реставрация қилиш ишлари амалга оширилади, Бу ҳақда вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Халиловга таяниб Turon24 нашри хабар берди.

Вилоятда 2019 йили 7 та йирик тарихий обида ва зиёратгоҳ реставрация қилиниши, унга туташ ҳудудлар ободонлаштирилиши режаланган.

“Қашқадарё вилоятидаги тарихий-маданий обидаларни реставрация қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш дастурига кўра Қарши туманидаги Имом Абу Муъин ан-Насафий мажмуаси ва Касби туманидаги Султон Мир Ҳайдар мажмуасини реставрация қилиш ишлари жорий йилда бошланган бўлиб, 2019 йилда якунланиши кўзда тутилган", дейди инспекция бошлиғи Жаҳонгир Халилов.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида 1 321 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Мавжуд зиёратгоҳларни ободонлаштириш натижасида 2018 йилда сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортган.

2018 йили вилоятга 110 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 17,1 минг кишини ташкил қилган эди. Жорий йилда 1 млн нафар ўзбекистонлик Қашқадарёга келиб-кетган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Четвер, 20 декабрь 2018 00:00

Фоторепортаж: Аллоҳнинг раҳмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Фотосуратлар муаллифи: Шахзод Шомансур

Top