ЗАКОТ

1. Яшаб турган уй-жойлари, кийиб турадиган кийимлари, минилиб турадиган улов, озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар тилла, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса) олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёғидан, тери ошловчининг идишдаги ёғ-мойларидан закот берилади. Кирчининг кир совунидан закот берилмайди. (“Фатовойи Оламгирия”, “Кифоя”)

 

2. Гаровга қўйган бойлиги, мадомики, гаровга олган киши қўлида экан, ундан закот бериш вожиб эмас. (“Фатовойи Оламгирия”, “Кифоя”)

 

3. Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши далил-ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас. (“Фатовойи Оламгирия”, “Кифоя”)

 

4. Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берадиган бўлса, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди, яъни мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам закот бераверади. (“Фатовойи Оламгирия”, “Кифоя”)

 

5. Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади, агар қарз берган одам уни топиб келишга қодир бўла туриб, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди, топиб келишга имконияти бўлмаса, қарздордаги пулдан закот бермайди.  (“Фатовойи Оламгирия”, “Кифоя”)

 
 

 

Фатво ҳайъати

 

 

 

 

 

Read 20709 times

Мақолалар

Top