www.muslimuz

www.muslimuz

Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Умра

Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Туркия элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашдилар.

Мулоқот аввалида муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривож топаётгани, айниқса, диний-маърифий адабиётларни нашр этиш, биргаликда хайрия тадбирларини амалга оширишда яхши натижаларга эришилганини мамнуният ила қайд этдилар. Туркиялик дин пешволарининг Ўзбекистонга ташрифи, ўз навбатида юртимиз уламоларининг Туркия давлатига сафарлари самарали натижа бераётганига муфтий ҳазратлари катта урғу қаратдилар.

Элчи жаноблари жавоб сўзида сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик ривож топаётгани, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда манфаатли келишувларга эришилгани, айниқса, диний соҳадаги уламолар мулоқотларининг салмоғи ортиб бораётганини таъкидлади.

Элчи жаноблари сўзида давом этиб, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раҳбари Али Эрбош жаноблари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги Диний идора делегациясини қулай вақтда Туркия давлатига таклиф этганини билдирди.

Шунингдек, ўзаро мулоқотда Туркия диёнат ишлари бошқармаси билан ҳамкорликнинг узвий давоми сифатида 30 минг ададда “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби чоп этилгани, ушбу мусҳафи шариф масжидлар, мадрасалар, имом-домлалар, талабалар, диний соҳа ходимлари ва имконияти йўқ фуқароларга бепул тарқатилгани маълум қилинди.

Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz

? БУГУН, 2021 йил 14 декабр, сешанба, соат 19:20 да сийрати набавиядан навбатдаги онлайн суҳбат бошланади.

? Суҳбатларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин олиб боради.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръон сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва: “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.*

*Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти.

Youtube: MuslimTV  (https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook: MuslimUz (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram: muslimuzportali (https://instagram.com/muslimuzportali)

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Қуръон мусобақасини қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

? https://youtu.be/8M66RIlFmsA
? https://youtu.be/Xa--A28zFAM

? https://facebook.com/oliymahad
? https://www.youtube.com/oliymahad
? https://facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилади.

Қуръон мусобақасини бугун, соат 13:30 дан бошлаб қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:

? https://www.youtube.com/muslimUzLive
? https://www.youtube.com/muslimuzz

? https://facebook.com/oliymahad
? https://www.youtube.com/oliymahad
? https://facebook.com/muslimuzportal


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal

Мақолалар

Top