Дунё янгиликлари

Туркия Қирғизистонда уч масжиднинг қурилишини якунлади

Туркиянинг гуманитар ёрдам ташкилоти ИҲҲ Қирғизистоннинг 3 минтақасида 3 та масжид қурди. Бу ҳақда "Анадолу" нашри хабар берди.

Улардан бирининг очилиш маросими ўтказилган. Қолган иккитаси жорий ҳафтада очилиши кутилмоқда.

"Анадолу"га таяниб Azon интернет нашрининг маълум қилишича, Қирғизистон пойтахти Бишкекда Манас халқаро аэропорти яқинида 200 намозхонга мўлжалланган "Умар Кумантош" масжиди очилиш маросими бўлган. Маросимда Бишкекдаги Туркия элчихонаси ходими, ИҲҲ вакили ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашган.

Жорий ҳафтада очилиши кутилаётган масжидларнинг бири Тукмук шаҳрида 300 намозхонга мўлжалланган "Ашраф Урс" масжиди бўлса, иккинчиси Жалолобод вилоятидаги 200 намозхонга мўлжалланган "Ҳожи Юнус" масжидидир.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2547 times

Янгиликлар

Top