Дунё янгиликлари

Индонезияда 4D-Қуръон музейи ташкил этилади

Индонезиянинг Маланга шаҳрида 4D форматидаги Қуръон музейи ташкил этилиши ҳақида хабар берилди. Ушбу Қуръон музейи йирик Ислом марказининг ажралмас қисми бўлиши ҳақида айтиб ўтилди.

Malang Times порталининг хабар беришича, Индонезиядаги музейнинг дизайни Дубайдаги Этиҳад музейига ўхшаш шаклда қуриб битказилиши айтилган.

4D форматдаги Қуръони карим оятлари ва уларнинг маънолари тасвирланади. Ушбу музей ахборот технологияларининг энг сўнгги интерфаол воситалари билан жиҳозланиши маълум қилинган. Музей кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этиши айтилган.

Маълумот учун, музейнинг қурилиши 2023 йилда Индонезия Республикасининг ҳалол туризмни ривожлантириш бўйича давлат дастури доирасида амалга оширилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2383 times

Янгиликлар

Top