Дунё янгиликлари

Ҳиндистонда Қуръон ва ҳадис халқаро танлови бўлиб ўтади

“Ал-Мустафо” номи билан ташкил этилаётган халқаро Қуръони карим ва ҳадис танловининг дастлабки босқичига иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этмоқда. Бу ҳақда IQNA агентлиги хабар берди.

Жараён 28 ноябрга қадар давом этган. Маълум бўлишича, шу кунга қадар 400 дан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

Ҳиндистонда 70 та Дорул Қуръон ва Қуръони карим марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу сабабдан ҳам танловда 1000 ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Хабарларга қараганда, танлов 11 та мактаб ва Қуръони карим марказларида ўтказилади.

2017 йили дастлабки босқичда 1581 киши рўйхатдан ўтган эди. Бу йилги танловнинг якуний босқичи келаси 2019 йилнинг 9-10 январ кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2295 times

Янгиликлар

Top