Дунё янгиликлари

Венесуэла пойтахти Каракасда масжид қурилади

Туркия томони Венесуэла маъмурияти розилигидан сўнг Каракас шаҳрида масжид қуришга киришди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Венесуэла Президенти Николас Мадуро жорий йилнинг 3 декабрь куни ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.

“Венесуэла ҳукумати сўровига асосан, биз пойтахт Каракас шаҳрида янги масжид қуриш бўйича ишларни бошладик ҳамда биз ҳозирги пайтда масжид қуриш учун қулай ҳудудни қидирмоқдамиз", деган Туркия президенти.

Эрдўғон Венесуэлани Лотин Америка ва Кариб денгизидаги энг яқин ҳамкори сифатида кўришини маълум қилиб, икки мамлакат ўртасида маданий, иқтисодий ва дипломатик соҳада ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган. Венесуэлада тахминан 100 мингдан ортиқ мусулмонлар бўлиб, улар мамлакат аҳолисининг қарийб 0,5 фоизини ташкил этади.

Маълумот учун, Туркия президенти Аргентинада ўтган G-20 саммитидан сўнг Лотин Америкаси мамлакатлари бўйлаб ўзининг расмий сафарини давом эттирмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2681 times

Янгиликлар

Top