Дунё янгиликлари

Туркия Филиппин мусулмонларига кўмак кўрсатмоқда

Туркиянинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдам ташкилоти (IHH) томонидан Филиппиннинг Минданао мухтор ҳудудида иккита етим қолганлар учун уй, мактаб, масжид ва ошхона қурилди.

Анадўлу агентлиги берган хабарга кўра, ушбу инсонпарварлик ёрдамларининг асосий қисми Котабато шаҳри аҳолиси учун кўрсатилган. Талаян шаҳрида бошланғич мактаб ҳам қурилган.

Филиппинда мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи Бангсоморо ҳудудига жорий йилнинг июль ойида мухтор ҳудуд мақоми берилган эди. Ушбу ҳужжатни Филиппин Конгресси ва мамлакат Президенти Родриго Дутерте имзолаган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2281 times

Янгиликлар

Top