Дунё янгиликлари

Қоҳирада халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошланди

Ал-Азҳар Олий кенгаши ҳомийлигида ўтказилаётган халқаро Қуръон мусобақасида 1200 та иштироки иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ал-Азҳар ахборот маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, мисрлик иштирокчилар учун якуний босқич Жумодий охир ва Ражаб ойларида бўлиб ўтса, хорижий иштирокчилар учун 15-22 Шаъбонда ўтказилади. Ҳар иккисининг ғолиблари учун 23-28 Шаъбон кунлари якуний босқич ташкил этилади.

Ғолиблар Ал-Азҳар томонидан тақдирланадилар ва махсус гувоҳномалар берилади. Ҳозирда иштирокчилар ҳифз, тиловат ва тажвид бўйича тест саволларига жавоб бермоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

Read 2450 times

Янгиликлар

Top