Дунё янгиликлари

Малайзияда халқаро Қуръон конференцияси ташкил этилади

Жорий йилнинг сентябрь ойида Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур яқинидаги Нила шаҳрида “Қуръони карим маданиятнинг асоси” мавзуида халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда IQNA ахборот агентлигига таяниб Исллм.уз хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Малайзиянинг Исломий фанлар университети мазкур халқаро тадбирни Лондондаги Сураж тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этади. Ушбу халқаро конференция: "Оламларга раҳмат бўлган Қуръон: истиқбол ва қийинчиликлар" сарлавҳаси остида баҳс-мунозарлар майдони бўлади. Конференцияда дунёнинг турли ерларидан келадиган олимлар ва мутахассислар Қуръони каримнинг маданиятни шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашадилар. Унда Қуръоннинг бошқа дин вакиллари ҳаётидаги роли, замонавий фан, Қуръон ва суннатда илм, Қуръон, маданият ва санъат билан боғлиқ муаммолар, Қуръонни ёд олиш ва ўқиш каби мавзуларга эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Ушбу учрашувда, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар ҳам муҳокама қилинади. Конференцияга Малайзиянинг Қуръон илмлари университети мезбонлик қилмоқда. Мақолалар учун тезислар тақдим этишнинг сўнгги мудати 15 июль, душанба куни, тўлиқ матнларни топширишнинг охирги муддати эса 8 август деб белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2081 times

Янгиликлар

Top