Дунё янгиликлари

Қирғизистонда Қуръон байрами ўтказилди

Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига Қуръон хатмонаси тадбирини ўтказди. Бу ҳақда ioqas.org манбасига таяниб quran.uz сайти хабар беради.

Қирғизистонда бўлаётган маросимнинг эътиборли томонларидан бири ҳофизи Қуръонларнинг етти нафари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсилага боғланган ижозага эга бўлганидир.

Тадбирда сўзга чиққан ҳайъатнинг таълим ва илмий ишлар бўлими бошлиғи шайх Холид Абдулкафий маросим ёш Қуръон ҳофизларини икром қилиш учун ташкил этилганини таъкидлади.

Шунингдек, байрамона тадбирга Қирғизистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари шайх Замир Рокиф ҳамда мадраса ва маъҳад устозлари ва масжид имомлари ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2184 times

Янгиликлар

Top