Дунё янгиликлари

Саудиядаги Қуръон ва азон мусобақаларига 21 мингдан ортиқ иштирокчи жалб қилинди

Бугунги кунгача 162 мамлакатдан 21000 дан ортиқ одамлар Саудия Арабистонида ташкил этилган иккита нуфузли мусобақада иштирок этиш учун ариза топширди. Жорий йилнинг бошида Қиролликнинг кўнгилочар бош маъмурияти раиси Турки ал-Шайх бошлаб берган Қуръон ва азон танловлари ғолибларига 1,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совға тариқасида тақдим этилади.

Ислом.уз хабарига кўра, ушбу ташаббус мусулмон олами маданиятининг хилма-хиллигини ёритишга қаратилган. Мусобақада иштирок этишни хоҳловчилар июль ойининг охирига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим. Ҳозирги кунга қадар Қуръон тиловати мусобақасига 11000 дан ортиқ, азон мусобақасига эса 9000 киши қатнашиш учун аризалар тақдим қилган. Саҳнада жонли ижролар 24 августдан 24 сентябргача бўлиб ўтади. Финал босқичи эса 25 сентябрдан 25 октябргача давом этади ҳамда ғолиблар эълон қилиниб тақдирланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2630 times

Янгиликлар

Top