Дунё янгиликлари

Вилнюсда 8 миллион еврога масжид қурилади

Литва мусулмон-суннийлар жамоаси Вилнюс шаҳрида масжид қуриш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу жамоа учун пойтахтда ер майдони ажратилган, масжидни 4 йил ичида қуриб битказилиши маълум қилинган. Бу ҳақда 15min.lt янгиликлар портали хабар берди.

Маълумотларга кўра, масжид унчалик катта ҳажмда бўлмайди. Қурилиш баҳоси 7-8 миллион евро дея таҳмин қилинган. Ажратилган ер майдони 8,4 минг квадрат метр экани айтилган.

Масжидни қуришда Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа мусулмон мамлакатларининг кўмагига умид қилинаётгани таъкидланган.

Бугунги кунда Литвада 4 та масжид фаолият юритади. Вилнюслик мусулмонлар Смоленско кўчасидаги ислом маданияти ва таълими марказида ибодатларни амалга оширадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2452 times

Янгиликлар

Top