Дунё янгиликлари

Эшитишда нуқсони бўлган мусулмонларга маърузалари етиб боришини истаган имом имо-ишора тилини ўрганди

Туркиянинг Мугла вилоятида жойлашган масжид имоми эшитиш ва сўзлашда нуқсони бўлган мусулмонларга динимиз ҳақида маълумотлар бериш учун имо-ишора тилини ўрганди.

Идрис Сари Ментеше туманидаги Акол масжиди имоми бўлиб, масжидга келувчи мусулмонларга қулай бўлиши учун имо-ишора тилини ўқув марказида уч ой давомида ўрганди.

Эндиликда у жума намозларида маърузаларни имо-ишора тилида ҳам олиб бораётгани маълум қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

Read 2586 times

Янгиликлар

Top