Дунё янгиликлари

“Ал-Aзҳар” фатво олий қўмитаси ташкил этилади

Мисрнинг “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбари, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб “ал-Aзҳар” олий фатво қўмитасини ташкил этишга қарор қилди. Унга доктор Aббос Шуман етакчилик қилади. Фатво олий қўмитасига фатво масаласи бўйича фаолият олиб борувчи барча ҳайъатлар (“ал-Азҳар” фатво маркази, “ал-Азҳар” университетидаги марказий фатво қўмитаси, Миср фатво қўмитасининг вилоятлардаги бўлинмалари) бўйсинади.

Шунингдек, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб фатвога оид умумий сиёсат ва уни назорат қилиш тартибларини белгилаш учун “ал-Aзҳар” маслаҳат кенгашини тузилади, Кенгашга Миср Араб Республиканинг собиқ муфтийси, доктор Наср Фарид Восил, “ал-Aзҳар” раҳбари муовини доктор Муҳаммад Aбдурроҳман ад-Давиний ва “ал-Aзҳар” университети проректори доктор Муҳаммад Aбу Зайд ал-Aмир ҳам киради.

“Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарининг собиқ муовини, доктор Aббос Шуман, Ислом тадқиқотлари Академияси бош котиби доктор Носир Муҳаммад Aйёд, Ислом тадқиқотлари Академияси аъзоси, доктор Aбдуллоҳ ан-Нажжар ва Миср уламолари кенгаши аъзоси доктор Ҳамди Субҳ ҳам маслаҳат кенгаши аъзолари саналади.

Етти уламодан иборат “ал-Азҳар” олий фатво қўмитаси ҳукумат ва хусусий сунъий йўлдош каналлари орқали тортишувга сабаб бўлаётган мунозарали фатволар муаммосига барҳам бериш мақсадида ташкил этилган. Унда мунозарали саволларга фатво берилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими

Read 1667 times

Янгиликлар

Top