Дунё янгиликлари

АҚШда мусулмон шифокор саратон касалларининг 650 минг долларлик қарзларини узди

Америкалик мусулмон шифокор Умар Атик уларнинг кўпчилиги ҳисобларни тўлай олмаслигини англагач, саратон касаллигига тиббий хизмат тўловини бекор қилишга қарор қилди.
"Мен вақт ўтиб, шунчаки тўлай олмайдиган одамлар борлигини тушуниб етдим," - деди доктор Атик.
Душанба куни шифокор ўз беморларига махсус хабарларни юборди. Покистонлик америкалик шифокорнинг айтишича, бу жуда қийин йил бўлди ва у ўз беморларига молиявий жиҳатдан ёрдам беришдан мамнун.
"Саратон жуда жиддий касаллик бўлиб, пандемия пайтида беморлар учун янада қийин бўлади".
Islam.ru маълумотларига кўра, шифокор жами 200 нафар беморларнинг ҳисобларидаги 650 000 долларни ҳисобдан чиқариб ташлади.
"Мен оддий шифокорман - оддий одамман, шунга қарамай бу одамларга ёрдам бера олишим мумкин бўлди", - деди Атик.
Умар Атик бу янги 2021 йил янада ёрқинроқ бўлишига умид уйғотишига умид қилади. "Мен уларни яхши кўраман, улар ҳақида ғамхўрлик қиламан ва беморларим учун бирор нарса қила олганимдан хурсандман", - таъкидлади Атик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1490 times

Янгиликлар

Top