Дунё янгиликлари

Масжид ва черковнинг қўшничилиги

Ушбу иккита диний даргоҳ турли конфессия бўлишига қарамасдан бир-бири билан яхши қўшни бўлиб келмоқда.

Индонезиянинг пойтахти Жакартада истибдод давридан қолган протестантлар черкови ёнидан замонавий масжид барпо этилган.   Ушбу иккита диний даргоҳ турли конфессия бўлишига қарамасдан бир-бири билан яхши қўшничилик қилиб келмоқда. Аксар аҳолиси мусулмон бўлган ва мамлакатнинг аҳоли энг зич яшайдиган шаҳрида уларнинг дўстона муносабатлари турли кўринишда намоён бўлмоқда.

Айниқса, жума ва якшанба кунлари масжид ва черков бир-бирининг автопаркидан фойдаланади. Шунингдек, рамазон  ойида насронийлар ибодатхонаси мусулмонлар масжидига ифторликлар чиқаради.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади


 

Read 5552 times

Янгиликлар

Top