Дунё янгиликлари

Каъбанинг олтин эшигига олтин безаклар билан исмини ёздирган ватандошимиз

1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.

1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.

Ватанимизни бутун дунёга танитиб, динимизга хизмат қилган боболаримизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, бизларни уларга муносиб зурриёт бўлишимизни насиб этсин!

Манба: https://islom.uz/maqola/22196

Read 284 times

Янгиликлар

Top