Дунё янгиликлари

Жанубий Кореяда шифохонадаги ёнғинда 41 киши ҳалок бўлди

Бугун, 26 январь куни эрта тонгда Жанубий Кореянинг Мильян шаҳрида жойлашган шифохонадаги ёнғин натижасида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, ёнғин Сежонг шифохонасининг биринчи қаватидаги тез ёрдам бўлимида бошланган ва уч соат ичида бутун бино аланга ичида қолган. 

Шифохонадаги ёнғиндан 41 нафар одам ҳалок бўлган бўлса, 70 нафар инсон жабрланган. Ёнғин содир бўлган вақтда шифохонада 111 нафар киши бўлган.

 

Read 3078 times

Янгиликлар

Top