Дунё янгиликлари

Ислом оламидаги меъморий лойиҳалар халқаро форумда муҳокама қилинади

Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Мальта Республикаси пойтахти Валлетта шаҳрида Ислом меросини тадқиқ этиш ва меъморчилигини ривожлантиришга бағишланган II халқаро анжумани бўлиб ўтади. Анжуманда ислом давлатларидаги масжидлар, меҳмонхоналар, миноралар, тураржой бинолари, истироҳат боғлари, кўприклар, сув омборлари ва бошқа бинолар лойиҳалари муҳокама қилинади.  

Ушбу анжуман мусулмон давлатларида меъморчилик соҳасида юз бераётган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида ташкил этилмоқда. Ушбу мавзудаги I халқаро анжуман 2017 йилнинг май ойида Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтказилган эди.

Маълумот ўрнида, Мальта Республикаси Ўрта Ер денгизининг марказий қисмидаги Малта архипелаги ороллар гуруҳида жойлашган кичкина давлат. Майдони 396 км.кв. Аҳолиси 429 000 киши (2015 й) . Пойтахти Валлетта шаҳри.

Халқаро алоқалар бўлими ходими

 Илёсхон АҲМЕДОВ

 тайёрлади.

ЎМИ Матбуот  хизмати

Read 3423 times

Янгиликлар

Top