Дунё янгиликлари

Бортида 60 нафар йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради

Эронда бортида 60 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради Эроннинг ATR-72 русумли йўловчи самолёти кеча, 18 февраль куни ҳалокатга учради. Унинг бортида 60 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлгани ҳақида Эроннинг “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берган. 

Теҳрон – Ясуж йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган “Aseman Airlines” компаниясига тегишли самолёт ҳавога кўтарилгандан 20 дақиқа ўтиб алоқа йўқолган. 

Фожиа тоғли ҳудудда рўй бергани, авиакомпания ҳаво кемаси бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлганини айтмоқда. 

Самолёт Исфаҳон ҳудудидаги Семир шаҳри яқинида қулагани тахмин қилинмоқда. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли қидирув-қутқарув ишлари қийин кечаётгани қайд этилган. 

Дастлабки тахминларга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3084 times

Янгиликлар

Top