Дунё янгиликлари

Брунейда 7,5 миллион долларлик иккита масжид қурилади

Брунейнинг Дин ишлари бўйича вазири мамлакатнинг қонун чиқарувчи кенгаши аъзоларига етти ярим миллион АҚШ долларига иккита янги масжид қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда “thescoop.co” нашри хабар берди. 

15 март куни ўтказилган йиғилишда вазир Дато Падука Усмон янги масжидлар учун маблағ Масжид қуриш жамғармаси ҳисобидан ажратилишини айтиб ўтган. Вазирга кўра, лойиҳа қиймати 3,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган биринчи масжид қурилиши 2018 йилнинг июнь ойига қадар тугатилиши режалаштирилган. 

Дато Падука Усмон аллақачон тендер эълон қилинган иккинчи масжиднинг қурилиш ишлари яқин кунларда бошланишини айтиб ўтган. 

Дин ишлари бўйича вазирлик келаси беш йил ичида Бурундида яна бир нечта янги масжид қуриш режалаштирилганини қайд этган. 

Вазирга кўра, ҳозирда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига аҳолидан ҳар ойда 300 минг АҚШ доллари миқдорида эҳсон пули келиб тушмоқда. 

“Thescoop” нашрига кўра, жамғармага пул берадиган саҳоватпеша фуқаролар сони ҳам мунтазам кўпаймоқда. Шу боис 2018 – 2023 йилларда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига 18 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилиши таҳмин қилинмоқда.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2601 times

Янгиликлар

Top