- Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларидаги ифторлик. “Масжид ан-Набавий”да 25 мингдан ортиқ рўзадор ифтор учун тўпланган. Ифторлик дастурхони сув, ҳурмо ва мевалар билан безатилган.

- Эроннинг Масхад шаҳрида жойлашган Имом Розий мақбарасидаги ифторлик. Ифторлик учун 12 минг рўзадор қатнашган.

- Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд номли жоме масжидидаги ифторлик. 22 мингдан 25 минггача рўзадор ифторлик қилган.

- Дунёдаги энг йирик ифторлик Маккадаги “Масжид ал-Харам”да ўтказилган. Ифторлик учун ёзилган дастурхоннинг узунлиги 12 минг метрни ташкил этган.

- Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган мамлакатнинг энг катта “Жамаъ” номли жоме масжидида ўтказилган ифторлик. Ҳозирда Ҳиндистонда 140 млндан ортиқ мусулмон истиқомат қилмоқда.


Даврон НУРМУҲАММАД



 
 


 
				 
						
					 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								 
								