Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида ҳам куёв тўй ҳаражатларидан чарчайди

Саудия Арабистонида ҳам тўй ҳаражатлари борасида кўплаб талаблар бўлгани сабабли йигитларнинг уйланиш ёши анчайин кечикади. Бунга сабаб сифатида эса келин томоннинг тўй қилишда қўядиган талабларини келтириш мумкин.

saudigazette.com.sa нашрида эълон қилинган суратда ҳам куёвнинг тўйгача бўлган талабларни бажаришдаги аҳволи тасвирланган. Бунда келиннинг ота-онаси қўйган талабларга ета олмай сарсон бўлган куёвни кўриш мумкин.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2777 times

Янгиликлар

Top